Радиоалоқа қурилмалари ва тизимлари кафедраси
Download 0.91 Mb.
|
Радиоало а урилмалари ва тизимлари кафедраси
POCSAG коди.
POCSAG коди, фаолият кўрсатаётган ШРЧТ да кенг қўлланиляпти, 2млн яқин абонентларга хизмат кўрсатади ва танал сигналларгина эмас, балки рақамли ва ҳарф-рақамли хабарлар узатиш имконига эга. Кодни нг тузилиши тежамли абонент қабул қилгичларини ясашга хатоларни тўғридан-тўғри коррекцияли (FEC) частота манипуляциясини ишлатишга имкон беради. POCSAG коди тўлқин тузилиши 2.1-расмда келтирилган Преамбула 1 пакет +СС 2 пакет +СС
Пакет = 8 кадр 2.1-расм СС = 1 кодланган сўз 1 кадр 2 кодланган сўз 1кодланган сўз = 32 битам Пакет = 8 кадр. POCSAG кодининг узатилаётган блоки преамбула билан бошланади, ундан кейин эса бита ёки бир неча пакетлар келади. Ҳар бир пакет синхронлаштирирувчи сўз (СС) билан бошланади, пакетлар сони биттадан кўп бўлиши мумкин. POCSAG кодининг пакети асинхронлиги учун, вақтнинг исталган вақтида қабул қилиниши мумкин. Пакет преамбуласи абонент қабул қилгичини навбатчилик қабул қилиш режимидан “қабул” режимига ўтказиб бир вақтни ўзида такт бўйича синхронлашни амалга оширади. Преамбула 576 битдан иборат бўлиб, битта пакет ва иккита кодли сўз узунлигига тўғри келади. Блок ўлчами аниқланмаган, чунки преамбула узатилаётгандан сўнг ўз синхро сўзли пакетлар кераклигича узатилиши мумкин. 2.1-расмда кўриниб турганидек, пакет 8 та кадрдан, ҳар бир кадр эса 2 та кодли сўздан иборат. Кодли сўзлар адрес ҳақида ахборот ёки узатилаётган хабар бўлиши мумкин. Ўз навбатида POCSAG кодида адреслар 8 та гуруҳга бўлинади. Қабул қилгич ўз адреси бор бўлган кодли хабарларни кўрсатади, бошқа адрес ёки “бўш” кодли сўз қабули блокнинг охири деб ҳисоблайди. Танал, рақамли ва харф-рақамли хабарлар ҳар хил сондан иборат бўлган POCSAG кодли сўзлар узатилади. Узатиш учун керакли бўлган ҳар хил типдаги чақириқлар кодли сўзлар сонини, ҳамда улар тарқсимотини билган ҳолда қуйидаги формула бўйича абонентларни максимал сонини аниқлаш мумкин: бунда, R - секундига узатилаётган кодли сўзлар сони; m - блокдаги кодли сўзлар сони; P - кодли * та сўздан иборат бўлган чақириқлар қисми; Q - энг катта нагрузка бўлган соатдаги қабул қилинган узунликли блоклар фоизли миқдори. Ўрта статик маълумотлар ёрдамида POCSAG коди 2400бит/с тезликка эга бўлган каналда ишлаганда, 242000 абонентларга хизмат кўрсатишни олиш мумкин. POCSAG стандартига асосанланган структурали схема 2.2-расмда келтирилган. 2.2-расм
PNC - Paging Network Controller – шахсий чақириқ тармоғи контроллери (назоратгичи); OMC – Operations and Maintenance Center – эксплуатация ва хизмат кўрсатиш маркази; PTN – Paging Traansmisson Network – BS ва TE дан иборат бўлган шахсий чақириқ узатиш тармоғи; BS – Base Station – шахсий чақириқ базавий станцияси; TE – Transmitter Expander – BS га узатилаётган маълумотлар тақсимлагичи. Шахсий чақириқ терминали РТ умумий ТФ тармоғидан кираётган чақириқларни назорат ва қайта ишлайди, соатига 0.5 чақириқли нагрузка база блоки 100000 абонентгача хизмат кўрсатиши мумкин. Керакли шаротларда база блоки кенгайтирилиши мумкин. Тизим сигналларни гуруҳий узатишни таъминлаши мумкин, бунда 100 та абонентли 1024 та ҳар хил гуруҳлар ташкил қилиш мумкин. Бундан ташқари маълум абонент учун хабарни автоматик такрорлашни ташкиллаштириш мумкин ва чақириққа устунлик имтиёзи берилиши мумкин. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling