Радиоалоқа қурилмалари ва тизимлари кафедраси


Download 0.91 Mb.
bet9/25
Sana09.05.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1448674
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
Радиоало а урилмалари ва тизимлари кафедраси

Белгиловчи генераторлар

Белгиловчи генератор берилган частотани берилган бир частота ва амплитудадаражада ишлаб чиқариши шарт.


Бу мусбат тескари алоқали автогенератордир. Фазаларнинг баланс шартлари бажарилиши зарур.
Генерация қилинаётган тебранишлар частотасини барқарорлаштириш (стабилизация) учун частота барқарорлиги қўлланилади. Барқарорликнинг асосий усуллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

    • частотанинг параметрли барқарорлиги;

    • кварцли барқарорлиги;

    • частотани автоматик созлаш (АПЧ).



Модуляторлар

Радиоалоқа линияларида электромагнит тўлқинларни самарали нурлатиш фақат ўта юқори частота тебранишларида (токлар ёки кучланишлар)гина бўлиши мумкин, шунинг учун ўта юқори частота ҳудудида узатилаётган ахборотни - электр сигнал спектрини ташиш жараёни модуляция ҳисобланади. Яъни модуляция жараёни деб, узатилаётган паст частотали сигнал қонунияти бўйича юқори частотали ташувчи тебранишларнинг параметрларидан бирининг (амплитудаси, частотаси ёки фазаси) ўзгариши билан узатилишига айтилади.




Аралаштиргичлар

Аралаштиргич узаткичда – бу узатилаётган частота спектрини бир частота ҳудудидан бошқасига кўчиришни амалга оширувчи қурилмадир. Агар fОЧ < fЎЮЧ бўлса, унда аралаштиргич оширувчи дейилади. Узаткичда аралаштиргич юқори сатҳларда ишлайди. Узаткичларда аралаштиргич кенг частота полосасида бир теккис ўзгартириш коэффициенти билан минимал йўқотишлар орқали ўзгартиришга, узаткич қувватидан максимал фойдаланиш коэффициентига эга бўлиши керак.


Узаткичларнинг чиқиш каскадлари

Чиқиш каскадларига қуйидаги асосий талаблар қўйидали:



  • Ўта юқори частота кучайтиргич (ЎЮЧК) чиқишида номинал қувват;

  • Ўтказиш полосасининг кенглиги;

  • Амплитуда характеристикасининг чизиқлилиги;

  • Фаза-частота характеристикаси (ФЧХ), гуруҳий вақт кечикиши (ГВК);

  • Кириш ва чиқишларнинг мослашганлик даражаси.




Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling