Радиоалоқа қурилмалари ва тизимлари кафедраси


МРТ 1347 ва 1343 стандарти радиоинтерфейсига протокол


Download 0.91 Mb.
bet17/25
Sana09.05.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1448674
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
Радиоало а урилмалари ва тизимлари кафедраси

3.5. МРТ 1347 ва 1343 стандарти радиоинтерфейсига протокол.
Транкинг алоқа тизимини базавий станция контроллери ва радиоинтерфейси МРТ 1347 стандартига мос келади, абонент радио ускунасига талабларини эса МРТ 1343 стандарти аниқлайди.
МРТ 1347 стандартига мос равишда базавий станция узатгич частоталар фарқи 12,5 кГц ни ташкил қиладиган радиосигналларни шакллашни таъминлаши керак. Бунда каналлар номерланиши 58 дан бошланиб 560 да тугайди, частота диапазони 201,2125 МГц дан 207,4875 МГц гача бўлган оралиқда бўлиши керак. Абсолют барқарорсизлик +– 1кГц дан максимал частота девиацияси эса +– 2,5 кГц дан ошмаслиги керак. Нуқт хабарлари фаза модуляцияси қўлланилади. Стандартга мос равишда рақамли хабар узатишда модуляция параметрлари қуйидаги талабларга мос келиши керак:

  1. Канал полосасида сигнал сатҳи минус 35 Дб дан ошмаслиги керак;

  2. Узатиш тезлиги 1200 бит/с тенг бўлиши керак;

  3. Ташувчилар частотаси қуйидагича бўлиши керак;

- “0” ни узатишига 1800 Гц мос келади,
–“1” ни узатишга 1200 Гц мос келади;

  1. Модулятор АЧХ сини нотекслиги 1,5 дБ дан кичик бўлиши керак.

  2. Максимум частота девиатцияси:

Нормал ҳолда 1,5 кГц +-250 Гц
Кучайган ҳолда 1,56 кГц +-500 Гц


3.5. МАР 27 транкинг тармоғига руҳсат этиш протоколи.
Тармок тизимининг нутк хабарлари радиоканаллари буйича маълумотлар узатиш учун, МРТ 27 (Mobile Accses Protocol) протоколи кулланилади, у радиостанцияга MPТ протоколи билан мослаштирилган маълумотлар терминалини, ЭХМ ва бошка ракамли тизимларни улаш имконини беради.
Худди шундай уланиш структурали схема қуйидаги 3.7-расмда келтирилган.



Назорат саволлари:

  1. Профессионал ҳаракатдаги радиоалоқа тизими деганда нимани тушинасиз?

  2. Профессионал ҳаракатдаги радиоалоқа тизимининг қурилиш принципини келтиринг?

  3. МРТ 1327 стандарти сигнализациясига протоколни ёзинг?

  4. Транкинг радиоалоқа тизимининг мавжуд стандартларини келтиринг?

  5. МРТ 1347 ва 1343 стандарти радиоинтерфейсига протоколни келтиринг?

  6. МАР 27 транкинг тармоғига руҳсат этиш протоколини келтиринг?





  1. Download 0.91 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling