Радиоалоқа қурилмалари ва тизимлари кафедраси


Download 0.91 Mb.
bet24/25
Sana09.05.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1448674
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Радиоало а урилмалари ва тизимлари кафедраси

4.9. Радио сигнал модуляцияси
GSM стандартида замонавий спектрал-эффектив минимал частота силжишли Гаусс частота манипуляцияси (GMSK) қўлланилади. Бундай модуляция турида, нурланаётган радио сигнални частота полосасини камайтириш мақсадида, сигнал модуляторигача Гаусс характеристикасига эга бўлган паст частотали фильтрдан ўтказилади. GMSK модуляторида радиосигнални шакллантиришда битта ахборот бити интервалида ташувчини фазасини 90 га ўзгартириш йўли билан радиосигнални шаклланади. Бу модуляция усулида сигналларни ажратишда, фазани бундай ўзгариши мумкин бўлган энг кичик қиймати ҳисобланади.
GMSK модуляторини тузилиш схемаси 4.5-расмда кўрсатилган.

Ўз навбатида синусоидал сигнални фазасини узлуксиз ўзгариши натижасида частотаси дискрет ўзгарадиган частота модуляциясини беради, Гаусс фильтрини қўллаш эса частотани дискрет ўзгаришини ўтишларни силлиқлайди.


GSM стандартида меъёрлаштирилган полоса тушунчаси ишлатилади, у қуйидагича аниқланади: ВТ, бунда В – минус 3 дБ сатҳ бўйича фильтрни полоса кенглиги; Т – хабарни битта ахборот битининг давомийлиги. GSM стандартида GMSK ни бу параметр ВТ = 0,3 тенг бўлади.
GMSK сигналини шакиллашда асосий қисм бўлиб, битта қўшувчи ва иккита кўпайтиргичдан иборат бўлган 1/Q квадратур модулятор ҳисобланади. Квадратур модулятор вазифасига узлуксиз ва аниқ фаза модуляциясини олиш киради. Бу схемада кириш сигнали аввал “sin” ва “cos” деб белгиланган блокларга келувчи иккита квадратур ташкил этувчиларига бўлинади. Кейин кўпайтиргичларда синусоидал ва косинусоидал тебранишларнинг амплитуда ўзгариши бажарилади. Кейинчалик бу сигналлар қўшилади ва GMSK сигнал олинади.
GMSK сигналини шаклланиш принципини тушунтирувчи диаграммалар 4.6-расмда келтирилган.

4.6-расм. GMSK сигналини шаклланиш принципини тушунтирувчи диаграммалар.

GSM стандартида GMSK модуляциясини танланилишига сабаб бўлган авзалликлари:



  • GMSK сигналини сатҳи доимий, бу эса узатгичнинг чиқиш қувватини самарали ишлатиш имконини беради;

  • полосадан ташқаридаги нурланишлар сатҳи паст бўлганда GMSK сигналининг спектри нисбатан ихчам бўлиши;

  • етарлича катта ҳалақитга чидамлилиги ҳисобланади.




Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling