Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар
Download 13.83 Kb.
|
Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Радио-электроника
- Радиоэлектрон аппаратуралар техниги
Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар тегишли йўналишларда турлича мазмунни беради. Жумладан, Радио-, аерологик станцияларда – аппаратураларни таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, монтаж қилиш, компютер тизимларига техник хизмат кўрсатиш; учишнинг эрдаги радиотехник воситаларига операторлик қилиш; Илмий текшириш институтларида – радиоелектрон қурилмалар ва тизимларни лойиҳалаштириш, уларга техник ўзгартишлар киритиш, такомиллашган радиоелектрон аппаратураларни лойиҳалаштириш; Ишлаб чиқаришда – радиоелектрон аппаратураларни ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиш, маҳсулотни техник жиҳатдан назорат қилиш, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган электрон қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, ташкилотдаги электрон қурилмаларни бошқариш. Радио-электроника - радиотехника ва электроникадан ривожланиб чиққан билим тармоғи. Радиотехника эса электромагнит тебранишлар ва радиотўлқинлар ҳақидаги фан ёки амалий ишларда радиотўлқинларнинг қўлланиш техникаси. Радиоэлектрон аппаратуралар техниги бир вақтда, ҳам техник, ҳам ташхисчи бўла олиши керак. Улар - аппаратлар ёки тизимлардаги носозликлар ва уларнинг сабабларини аниқлаб, бартараф этишнинг оператив йўлларини топиш; нуқсонларни тузатиш; ишдан чиққан деталларни алмаштириш; таъмирлаш, қалайлаш, элимлаш ва бошқа техник хизматларни амалга оширадиган мутахассислар. Шунингдек, қўлда жуда ҳам майда операцияларни тезкорлик билан бажара олишлари зарур. Радиотўлқинлар ёрдамида турли объектларни ахтариб топиш ва уларнинг ўрнини аниқлаш радиолокация дейилади. Бу нурлантирилган объектлардан радиотўлқинларнинг қайтиш ҳодисасига асосланган. Объектдан қайтган тўлқинларни, сигналларни радиолокаторлар қабул қилиб олади. Download 13.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling