Радиотехника. Электр сигнали нима ва у қандай параметрлар билан характерланади?
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
5-қисм. Радиотехника2
8. РАДИОТЎЛҚИНЛАРНИНГ КРИТИК ЧАСТОТАСИ ДЕГАНДА НИМАНИ ТУШУНАСИЗ? Критик частота деб, нурни вертикал холатда йўналтирилганда берилган ионосфера катламидан аксланган энг катта радио тўлқин частотасига айтилади. Радиотўлқиннинг бурилиш шарти фақат куйидаги холда бажарилиши мумкин: Агар тўлқин частотаси f кр дан юқори бўлмаса. Агар тўлқинлар бу шартга жавоб бермаса, улар ионосферадан аксланмайди, балки ионосферани тешиб утиб кетади. Ионосферадан вертикал йўналтирилган нурларни аксланиши. Демак, ионосферага нормал шароитда тушаётган радиотўлқинлардан фақат частотаси критик кийматдан юқори бўлмган радиотўлқинлар аксланади. Хақиқатдан хисоб формулаларида f 0 =0 деб хисоблаб, n u =0 ни ёки E u =0 ни топамиз. Шундай килиб, вертикал йўналтирилган нур фақат диэлектрик сингдирувчанлик нолга тенг бўлган ионосфера катламидан аксланади. 9. МАКСИМАЛ ҚУЛЛАНИЛИШ ЧАСТОТАСИ (МПЧ - МАКСИМАЛЬНО ПРИМЕНИМАЯ ЧАСТОТА) ДЕГАНДА НИМАНИ ТУШУНАСИЗ? Берилган қабул қилиш пунктида қабул қилиш мумкин бўлган ионосферадан аксланган максимал частотадаги тўлқинни, қўлланилиши мумкин бўлган максимал частота (ҚМБМЧ (Максимально применимая частота – МПЧ )) дейилади. ҚМБМЧ критик частотани f кр ионосфера қатламига тўлқинни тушиш бурчагини секансига secφ 0 максимал кўпайтмасига тенг. ҚМБМЧ = (f кр∙ secφ 0 ) max . Умумий ҳолда ҚМБМЧ трасса узунлиги, аксланиш баландлиги, баландлик бўйича электрон концентрациясини тақсимланиш қонуни ва қатлмни критик частотасига боғлиқ бўлади. Ионосферадан аксланиш шарти бўйича қисқа тўлқинли радио линиялардаги ишчи частота f и ҚМБМЧ дан катта бўлмаслиги керак, яъни f и ≤ ҚМБМЧ. Ишчи частоталар пастги чегараси қуйидагича аниқланади: частота камайиши билан ионосферада ютилишлар кўпаяди (суткани ёруғ вақтларида) ва бунинг натижасида майдон кучланганлиги кичиклашади. Энг кичик чатсотада ишлаш барқарорлиги минимал рухсат этилган даражагача пасайса, бундай частотани қўлланиши мумкин бўлган энг кичик частота дейилади (ҚМБЭКЧ ). ҚМБЭКЧ ни қиймати ютилиш, ҳалақитлар сатҳи, нурланиш қуввати, талаб қилинган ишлаш барқарорлиги ва шу кабиларга боғлиқ . ҚМБЭКЧ ни ҳисоблаш қабул қилиб узатувчи аппаратурани берилаган параметрларида, ишлаш барқарорлиги минимал руҳсат этилган даражагача пасаядиган частотагача кетма-кет яқинлашиш усул билан аниқланади. Ишчи частота f и, қелтирилган шарт ҚМБЭКЧ ≤ f и ≤ ҚМБМЧ бажарилиши шарт. Ионосфера ҳолати ўзгариши билан ҚМБЭКЧ ва ҚМБМЧ қийматлари 9 ўзгаради. Кисқа тўлқин радиолиниясини узлуксиз ишлашини таъминлаш учун ишчи частоталарини даврий равишда ўзгартириш зарур бўлади. Ишчи частота қабул қилиш нуқтасидаги майдон тузилишини аниқлашда муҳим ўрин тутади. Кундузги ишчи тўлқинлар бўлиб 10 ... 25 м, тунги – 50 ... 100 м ва оралиқ – 25 ... 50 м узунликдаги бўлган тўлқинлар ҳисобланади. Кўпинча, ишчи частотани ҚМБМЧ га яқин бўлган даражасига қараб кўзгули аксланган тўлқин билан ионосферани ножинсликларидан сочилган тўлқин орасидаги муносабатга боғлиқ. f и < (0,8 ... 0,9) ∙ҚМБМЧ частоталарда майдон тузилишида кўзгули ташкил этувчи каттадир, ишчи частотани ҚМБМЧ га яқинлашган сари эса сочилган ташкил этувчининг ўрни ошади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling