Радиотехника. Электр сигнали нима ва у қандай параметрлар билан характерланади?


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/24
Sana21.04.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1373436
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
5-қисм. Радиотехника2

 
12. 
ДЕКАМЕТРЛИ ТЎЛҚИНЛАРДА “ҚОТИШ” (“ЗАМИРАНИЯ”) ВА “ЖИМЛИК 
ЗОНАСИ” (“ЗОНА МОЛЧАНИЯ”) ЭФФЕКТЛАРИНИНГ ҲОСИЛ БЎЛИШИНИ 
ТУШУНТИРИНГ. 
 
Тинчланиш (замирание) ва силжитиб қабул қилиш. Қисқа тўлқин диапазонида, бошқа 
диапазонлар каби, қабул доим вақт бўйича сигнал сатҳини узлуксиз ўзгариши, яъни тинчланишлар 
билан кузатилади. Қисқа тўлқинлар линияларидаги тинчланишлар интерференцион ва қутбланиш 
келиб чиқишига эга, ҳамда ионосферадаги ютилишлар ўзгаришларига ва ионосферанинг 
ножинсликларидаги тўлқинларни фокусланиш ва дефокусланиши боғлиқ. Интерференцион 
тинчланишларнинг асосий сабаблари қуйидагилардир: ионосферадан кўп маротаба аксланган бир 
неча тўлқинларнинг интерференцияси (10.3,а-расм); тўлқинни сочилган ташкил этувчиларининг 
интерференцияси (10.3,б-расм); оддий («о») ва ғайри оддий («ғ») тўлқин ташкил этувчиларини 
интерференцияси (10.3,в-расм). 
10.3-расм. ҚТ диапазонида сигнал сатхининг ўзгаришига сабаб бўладиган омиллар 
Қутбланишли тинчланишлар битта нурли бўлганда ҳам, кўп нурли майдон тузилишида ҳам 
қабул қилинганда кузатилади. Қисқа тўлқин диапазонидаги интерференцион ва қутбланишли 
тинчланишлар одатда тез тинчланишлар каби ўтади, секин тинчланишлар ютилишни секин ўзгариш 
жараёнларига ёзилади; нурларни фокуслаш шартлари ўзгариши ҳисобидаги тинчланишлар доимий 
ўртача даврга эга бўлмайдилар. Қисқа тўлқинлар линияларидаги тез тинчланишлар асосий 
характеристикалари (частота ва тинчланиш чуқрлиги, фазо ва частота корреляция миқёси ва 
бошқалар) нисбатан қисқа вақт оралиқларида ҳам сезиларли ўзгаради, яъни сигнални тез 
флуктуациялари ностационар жараён сифатида бўлади. Бу қабул қлинаётган сигнални статистик 


11 
характеристикаларига боғлиқ бўлган тарқалиш моделларини алмашиниши билан боғланган. 4- ва 5-
моделларда амплитуда бўйича яқин бўлган сигналлар интерференцияси юз беради. Бир нурли 1-
моделдаги тинчланишларни магнитоион ташкил этувчилар интерференцияси келтириб чиқаради, 
улардан бири («ғ») одатда жуда кучсизланган бўлади. Сочилган майдонни қабул қиладиган 2-модел 
мавжудлиги вақтида, тинчланишларни фазаси тасодифий тақсимланган кўп сонли элементар 
сочилган тўлқинлар интерференцияси келтирб чиқаради.Турли узунликдаги трассаларда ҳар хил 
турдаги моделлар мавжуд бўлади, бунга мос равишда тинчланишни статистик характеристикалари 
ҳам ўзгаради. Сигнал сатҳининг оний қийматларини турли хил статистик тақсимланиши 
радиолинияни ишлашининг сезиларли турли сифатига боғлиқ. 
10.4-расм. U
c
/U
х
катталигидан ҳатолар эҳтимоллигининг боғлиқлиги. 
Мисол учун 10.4-расмда сигнал/ҳалақит U
c
/U
х
нисбатдан куатилаётган дискрет ахборотни 
қабули қилишдаги хатолар эҳтимоллигининг р боғлиқлиги кўрсатилган. Расмдан кўриниб 
турибдики, агар тинчланишлар йўқ дейилганда хатолар эҳтимоллиги билан ишлаш учун, масалан, 
10
-3
ҳам ҳалақитлардан сигнал сатҳини 6 дБ га кўтарилишни таъминлаш учун етарлидир. Рэлей 
қонуни билан тасвирланаётган тинчланишлар ҳолатида, керакли сигнал/ҳалақит нисбати 30 дБ гача 
ошади. Бир неча кўзгули тўлқин аксланишлар интерференцияларида, агар Рэлей тақсимланиши 
билан солиштирилиш бўйича майдоннинг кичик қийматлар эҳтимоллиги катталашса, белгиланган 
иш сифатини U
c
/U
х 
= 50 дБ га тенг бўлганда ҳам таъминлаб бўлмайди. 
13. 
Антенна-фидер қурилмалари деганда нимани тушунасиз 
Антенна – бу узатиш ҳолатида юқори частотали ток энергиясининг радиотўлқинларини 
электромагнит энергиясига айлантириб, уларни эфирга нурлатиш учун, қабул қилиш ҳолатида эса, 
радиотўлқин электромагнит энергиясини юқори частотали ток энергиясига айлантириш учун 
қўлланиладиган қурилмадир. Узатиш ва қабул қилиш антенналари ўзаро алмашиниш принципига 
эга, яъни ихтиёрий узатиш антеннасини қабул қилиш антеннаси сифатида ишлатиш мумкин. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling