Радиотехника. Электр сигнали нима ва у қандай параметрлар билан характерланади?
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
5-қисм. Радиотехника2
3. РАДИОТЎЛҚИН ДЕГАНДА НИМАНИ ТУШУНАСИЗ? РАДИОТЎЛҚИНЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ? Фазода ўзгарувчан элэктр ва магнит майдонларнинг тарқалишига элэктромагнит тўлқин дейилади. Эркин тарқалувчи ва частотаси 10 3 Гц дан 10 12 Гц гача бўлган диапазонда ётувчи электромагнит тўлқинлар — радиотўлқинлар деб юритилади . Радиотўлқинларнинг эркин фазода тарқалиш механизмлари катъий ифодаланган частотавий боғлиқликка эга бўлганлиги учун, тўлқин диапазонларини поддиапазонларга бўлиш талаб қилинади ва бу поддиапазонларга кирувчи радиотўлқинларнинг эркин фазода тарқалиш шарт-шароитлари тахминан бир-хил деб қабул қилинади. 1.1-жадвалда радиотўлқин диапазонларининг частотавий чегаралари ва уларнинг номлари келтирилган. Signallar klassifikatsiyasi Axborotni tashish bo’yich, fizikaviy tabiati bo’yicha: a) Elektrik signal b) Elektromagnit signal (to’lqinlar) c) Optik signal (Yorug’lik bo’yicha uzatuvchi) d) Akustik signallar. 4 4. РАДИОТЎЛҚИНЛАР ТАРҚАЛИШИГА ҚАНДАЙ ФИЗИК ЖАРАЁНЛАР ТАЪСИР ҚИЛАДИ? Ер атмосфераси фазовий-нобиржинсли ютувчи мухит бўлиб, унинг юқори қатлами – ионосфера плазмаси эса дисперсион ва анизотроп хоссаларга хам эга. Радиотўлқинларнинг бундай мухитда тарқалиши қуйидаги физик жараёнлар билан ифодаланади: А) атмосферанинг нобиржинслилиги туфайли тўлқинларнинг синиши; синиш жараёни тўлқиннинг анизотроп ионсферада икки карра синиши туфайли янада мураккаблашади; Б) атмосферанинг махаллий нобиржинслиликларида майдоннинг сочилиши; В) тропосфера газлари ва туман, ёмғир каби ёғингарчиликларда майдон кучланганлигининг сусайиши; Г) ионосферанинг чекланган ўтказувчанлиги натижасида юзага келадиган ютилиш; Д) анизотроп ионосферада тўлқин қутбланишининг ўзгариши ва ёғингарчиликлардаги деполяризация; Е) атмосферанинг электрик хоссалари ўзгариши натижасида майдон кучланганлигининг мунтазам ва тасодифий флуктуацияси; Диапа зон номери Частота чегаралари Диапазонлар номи Диапзонлар- нинг қисқартма номлари Русча қисқартма номлар № 4 f = 3 – 30 кГц ўта узун тўлқинлар ЎУТ СДВ № 5 f = 30 – 300 кГц узун тўлқинлар УТ ДВ № 6 f = 300 – 3000 кГц ўрта тўлқинлар ЎТ СВ № 7 f = 3 – 30 МГц 100-10 м қисқа тўлқинлар ҚТ КВ № 8 f = 30 – 300 МГц 10-1 м ултрақисқа тўлқинлар УҚТ УКВ № 9 f = 300 – 3000 МГц дециметрли тўлқинлар ДТ ДМВ № 10 f = 3 – 30 ГГц сантиметрли тўлқинлар СТ СМВ № 11 f = 30 – 300 ГГц миллиметрли тўлқинлар ММТ ММВ № 12 f = 300 – 3000 ГГц децимиллиметрл и тўлқинлар ДММТ ДММВ 5 Ж) қабул қилинаётган сигналнинг кўпнурлилиги ҳамда дисперсия туфайли ахборотнинг бузилиши. Радиотўлқинларнинг синиши. Амосферанинг диэлектрик сингдирувчанлиги баландлик ўзгариши билан бир текис ўзгаради. Бундай мухитда тарқалаётган радиотўлқиннинг траекторияси текис эгрилашади. Бу жараён – рефракция деб аталади . Рефракция мавжуд бўлганда тўлқин траекторияси шундай эгри чизиқни тасвирлайдики, унга тўлқин энергиясининг тарқалиш тезлигини тавсифловчи вектор урунма хисобланади. Маълумки, энергияси частота полосасида тақсимланган сигналнинг тарқалишида, урунма вектор сифатида дисперсиясиз мухитда (тропосфера, стратосфера) фаза тезлиги вектори, дисперсияли мухитда (ионосфера) эса гурухий тезлик вектори намоён бўлади. Атмосферанинг турли баландликларида тўлқиннинг тарқалиш тезлиги турлича бўлади. Шунинг учун хам, тўлқин фронтининг элементлари (турли қисмлари) бир-биридан фарқ қилувчи тезликлар билан тарқалади ва бу рефракция ходисасини юзага келтиради, яъни, тарқалиш жараёнида тўлқин фронти бурилади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling