Раібарлик салоіияти іамда носиілик ва воизлик


Давлат тили сиёсати ва нутқ маданиятига янгича ёндашув


Download 123 Kb.
bet2/5
Sana09.11.2023
Hajmi123 Kb.
#1760244
1   2   3   4   5
Bog'liq
fayl notiqlik va voizlik sanati

Давлат тили сиёсати ва нутқ маданиятига янгича ёндашув
Давлат тили деган тушунча билан расмий тил деган тушунча ёндош юради. Масалан, Ҳиндистонда давлат тили билан бирга инглиз тили ҳам расмий тил сифатида қўлланади. Давлат тили деган тушунча миллий уйғониш билан боғлиқ худудларда кенгроқ тарқалган.
X-XI асрларда туркий хукмронлар саройларида иш юритишда эски уйғуртилида бўлган. кейинчалик унинг ўрнини форс тили эгалаб олди.
Алишер Навоийнинг «Муҳокаматул-луғатайин» («Икки тил муҳокамаси») асари ҳам юқоридаги ҳолат устивор бўлган замонда турк тилининг бойлигини, ҳеч қандай тилдан қолишмаслигини, балки устунлигини кўрсатиш учун яратилган. Унинг ташаббуси билан Хусайн Бойқаро сарой ишларини турк тилида олиб боришга фармойиш беради.
Чор Россияси 1964 йилдан Ўрта Осиё худудларига кира бошлаган бўлса, 1908 йилларда бу худудларни асосан эгаллаб олган. Бу ерга келган сор маъмурлари, юқори рутбали амалдорлар томонидан, ҳукмронлик мавқеида бўлган кишилар 1905 йилдан бошлаб Туркистонда маҳаллий тилни ўрганишга эътиборни кучайтирганлар. Туркистон генерал губернатори буни ўз назоратига олган. Турли руссча-туркийча (сартча, чиғатойча) сўзлашув китобчалари, луғатлар пайдо бўлди. Уларнинг муаллифлари кўпинча ҳарбий кишилар бўлган. Бу китоблар ибтидоий савияда эди.
1905 йилдан Туркистон генерал губернаторнинг қарорида «Чор Россиясидан келган амалдор кишилар маҳаллий тилни билишлари шарт»лиги айтилган. Уларнинг билими таржимони назорат қилиш даражасида бўлиши керак эди. Тилни билган амалдорлар турли йўллар билан рағбатлантирилган.
Кейинги ўзгаришлар даврида ҳам тил масаласи ўз долзарблигини йўқотмади. 1918 йилда Туркистон ҳукумати «Давлат тили ҳақида» қонун қабул қилган. Бунга кўра рус ва туркий тиллар давлат тили деб эътироф этилган. Бу давр Туркситон халқларининг миллий таркиби: ўзбеклар-37%, қирғизлар-35%, тожиклар-15%, руслар-7%ни ташкил этган.
Рус тилнинг ҳам давлат тили эканлиги Конститутцияда белгилаб қўйилган. Туркистон ўлкаси Марказий инқилобий қўмитасининг 1924 йилдаги 48-сонли қарори «Ишларнеи ўзбек тилида юргизиш, бошқаришни ержалаштириш» ҳақида эди. «Бундан кейин иш юритиш фақат ўзбек тилида олиб борилсин» дейилган ва бу борада ташкилий, амалий ишлар олиб борилган.
1987 йилда ЎзССР Марказий қўмитаси ҳузурида давлат тили бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди. 1988 йилда давлат тили ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Бунда ўзбек тили давлат тили бўлсада, рус тилининг муомала тили сифатида қўлланиши олға сурилди.
1988 йилда «СССР халқларининг тиллари ҳақида» қонун лойиҳаси «Известия» газетасида эълон қилинди. Бу моҳияти билан рус тилининг мавқеи учун навбатдаги найранглардан эди.
1989 йил 21-октябрда «Давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилинди. Ҳозирги кунда ушбу қонунга таҳрир киритиш эҳтиёжи сезилган. ЎзРеспубликасининг Асосий қонунида бу борадаги моддалар давлат тили қонунининг эскирган, номукаммал ўринларини тўлдиради.
Тил маданиятини, нутқ маданиятини татбиқ ва ташбиқ қиладиган, бу-матбуотдир. Унинг ўзи бу тилни бузса, оқлаб бўлмайди.
Ҳар қандай раҳбар, зиёли шахс шуни яхши билиши керакки, давлат тили деган сўз, унинг фаолият доираси бу худуддаги бошқа тилларни эркин ривожланишига тўсқинлик қилмайди.
Дунё тиллари амалиётида пойтахт бўлган жой тили адабий тилга асос қилинган. Ўзбек адабий тилнинг фонетик жиҳатига Тошкент шеваси асос қилинган бўлса, морфологик жиҳатдан Фарғона шеваси асос қилиб олинган. Сўз бойлиги томонидан барча шевалар қамраб олинган.

Нотиқ-филология фанлари доктори,


профессор Низомиддин Маҳмудов.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling