Раібарлик салоіияти іамда носиілик ва воизлик
Download 123 Kb.
|
fayl notiqlik va voizlik sanati
НОТИҚЛИК САНЪАТИ СИРЛАРИ
проф. Ё.Тожиев (2 соатлик маъруза) Нутқ маданияти, нотиқлик санъати адабиётшунослик, поэтика, эстетика, этика, педагогика, мантиқ, психология ҳамда жамиятшунослик фанлари соҳалари билан чамбарчас боғланган тақдирлагина чинакам санъат даражасига кўтарилади ва жамият ҳаёти учун самарали воситага айланади. Қадим-қадимлардан нутқ маданимятига, нотиқлик санъатига эътибор ниҳоятда кучли бўлган: махсус мактаблар ташкил топган; нотиқлик мактабларини тугатган шахсларгина саркардалар, қозилар ва шу каби катта лавозимларга тайинланганлар. Квинтилиан, Цицерон, Демосфен каби Грек ва рим нотиқлари шулар жумласидандир. А.Навоийлар даврида, умуман шарқда нотиқларга, ваъзхонлар (воизларга) айниқса катта эътибор билан қараганлар. Ҳусайн Воиз Кошифий ҳам юқоридаги нотиқлар каби даражага эга бўлган. Ҳамма даврларда ҳам нотиқ маданияти, сўзамоллик, нотиқлик шахснинг умуммаданий қиёфаси ва савиясини белгиловчи асосий фазилатлардан бири сифатида қаралган. Қобусномада келтирилган Кайковуснинг қуйидаги фикри шунинг учун ҳам қамматлидир: «Ҳамма ҳунарлардан ҳам сўз ҳунари қийин ва шарафлидир». Нотиқлик санъати, маълумки, асосан шахснинг ўз-ўзини ҳимоя қилиши асосида вужудга келган. Кейинчалик, бу нарса, кишиларнинг ўзига бўлган муносабатини белгилаш, ўзгартириш, тингловчини ўз томонига оғдириш, унинг кайфиятига, оламга бўлган муносабатига жиддий таъсир этиш воситаси сифатида (ишонтириш, таъсир этиш қуроли сифатида) эътибор топган. Шахс ўз нотиқлиги воситасида қуйидаги сир-синоатоларга эга бўлган: а) ўзини ҳимоя қилади, ким эканлигини, нималарга қодир эканлигини, умумий савияси ҳамда билимлилик ва маданийлик даражасини бошқаларга намоён этади. Айниқса, раҳбар ходимлар учун бу жуда муҳимдир; б) кишиларда ишонч ҳиссини уйғотади; в) фикрларини асослаш масъулиятини шакллантиради; г) тилга муносабатни ўзгартиради; д) бошқаларга жиддий таъсир этади, уларни эргаштиради, дунёқарашининг, нарса-ҳодиса, воқеа ва атроф-муҳитга муносабатининг ўзгаришини таъминлайди. Ана шу асосда Нотиқ, унинг нутқи қудратли кучга айланади. Нотиқликнинг сирларини эгалламоқчи бўлган ҳар бир шахс аввало ўз она тилини мукаммал билмолғи зарур бўлади. Иккинчидан эса, Нутқнинг нутқий бўлмаган ҳодисалар (борлиқ, онг, тафаккур, вазият - шарт-шароит, тингловчи савияси) билан муносабатини назарий жиҳатдан чуқур ва тўғри ҳис этиши лозим, учинчидан, ўз нутқига ва бошқалар нутқига ўта эътиборли бўлмоғи, уларни назорат қилмоқлари лозим. Яъни Нотиқ, авваломбор, маданий нутқ эгаси бўлиши учун курашиши, тўғри (ёзма ва оғзаки) нутқ туза олиши малакасини эгаллаши керак. Бунинг учун эса доимий равишда, ўз нутқини назорат қилган ҳолда ана шу малакани ҳосил қилишга ўзи интилмоғи лозим. Бундан ташқари, ҳар бир нутқни маълум бир мақсад билан ва шу мақсадга мувофиқ тарзда тузмоққа эришиши ҳам лозимдир. Шундан кейингина у нотиқлик томон қадам қўя бошлайди. Адабий тил меъёрларини (купчилик томонидан тан олинган, қабул қилинган, танланган, меъёр сифатида белгиланган, билмасдан туриб нотиқлик санъатини эгаллаб бўлмайди. Нотиқ икки хил нутқ бирлигини яхши ҳис қилиши даркор: умумий нутқ (нутқнинг ҳар бир кўриниши), кўпчилик учун мўлжалланган, маъруза шаклидаги нутқ. Нотиқ ҳар иккала нутқ шаклида ҳам тиннгловчининг кимлиги, умумий савияси, қайси соҳа вакили эканлиги каби жуда кўп ҳолатларни, фикрлашиш шарт-шароитларини тўла ҳисобга олган тақдирдагина кўзланган самарани олиши, мақсадга эришиши мумкин. Акс ҳолда яхши нотиқ, унинг яхши тузилган нутқи ҳам самарасиз чиқади. Нотиқдан ҳар икки нутқ турида ҳам нутқ мезонларига: аниқлиги, мантиқлилиги, тоза-софлиги, тўғрилиги, қисқалиги, лўнда ва жўялилиги, хилма-хиллиги ва бойлигига, ифодалилигига алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Нутқ маданияти ва нотиқлик олдига қўйиладиган маълум талаблар ҳам бордир. Бу айниқса, нутқ одоби, муомала маданияти билан чамбарчас боғлиқ ҳолда вужудга келади: 1) сукут сақлаган ҳолда бошқанинг (одатда тингловчининг, суҳбатдошнинг) фикрларини эътибор билан тинглаш, уни чуқур англаб олиш; 2) бировнинг фикрини бўлмаслик, ноўрин луқмалар ташмамаслик; 3) сўзлашиб турган одамлар суҳбатига ноўрин, узрсиз аралашмаслик; 4) тушунмаган, тўла англамаган ҳолда фикр билдиришга шошилиш; 5) вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда гапириш, қаттиқ ёки ўта секин сўзлаш; 6) ўзидан катталар, билимдон одамлар олдида амални рўкач қилган ҳолда сўзлаш ёки «билимдонлик» қилиш; 7) эзмалик ёки ўжарлик билан фикрни маъқуллатишга харакат қилиш, қаерда сўзлаётганлигини, қачон сўзлаётганлигини эсдан чиқазмаслик; 8) сўзларни ноўрин, номувофиқ маъноларда қўллаш, матнда мазмун ва маъноларнинг, тушунчаларининг қориштирилишига эҳтиёт бўлиш; фикрнинг изчил ривожланиб боришини эсдан чиқариб қўймаслик; бемаъни ва тутуриқсиз фикрлашдан сақланиш; 9) фактларга асосланишни эсдан чиқариб қўймаслик, асосий мақсаддан чалғиб кетмаслик, ҳамманинг асосий диққатини маълум мавзу, маълум бир масала атрофига тортиш; 10) вазият тақозосига кўра хушёрлик ва эпчиллик билан суҳбат усулини ўзгартиришга эришиш. Нутқ маданиятини эгаллашда мустақил шуғулланишнинг роли ва аҳамиятини ҳис қилиш; тилни, адабий тил қонун-қоидаларининг энг муҳим, нозик ўринларини эгаллашга интилиш жуда муҳимдир. Шунингдек, бадиий адабиёт телевидение, радио нутқларига эътибор қилиш, газета ва журналлар матнини диққат билан кузатиб бориш, атоқли нотиқлар тажрибаларини ўрганиш ва лурага онгли тақлид қилиш кабилар ҳам катта аҳамиятга эгадир. Филология фанлари доктори, профессори Ё.Тожиев Download 123 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling