Раібарлик салоіияти іамда носиілик ва воизлик
Расмий иш қоғозларининг тили ва услуби
Download 123 Kb.
|
fayl notiqlik va voizlik sanati
Расмий иш қоғозларининг тили ва услуби
Расмий иш юритиш жуда кенг қамровли бўлиб, унинг бевосита асосини ҳужжатлар ташкил қилади. Бирон-бир корхона, муассаса ёки ташкилотнинг фаолиятини бугунги кунда ана шу ҳужжатларсиз мутлақо тасаввур қилиш мумин эмас. Ҳужжатшуносликда ҳужжатлар бир неча жиҳатларга кўра тасниф қилинади. Улар яратилиш ўрнига кўра ички ва ташқи ҳужжатларга, мазмунига кўра икки турга: содда ва мураккаб ҳужжатларга бўлинади. Мазмун баёнининг шакли жиҳатидан хусусий, намунали ва қолипли (андозавий) ҳужжат турлари мавжуд. Ҳужжатлар тегишлилик жиҳатига кўра, хизмат ёки расмий ҳужжатлар ва шахсий ҳужжатларга ажратилади. Барча турдаги ҳужжатлар, албатта, ўзига хос лисоний хусусият ва сифатлар билан белгиланади. Шу сабабли бугунги суҳбатимизда ҳужжатчиликнинг ҳуқуқий, молиявий ва шунга ўхшаш бошқа томонларига эмас, балки уларнинг лисоний ва услубий томонларига кенгроқ тўхталмоқчимиз. Маълумки, ўзбек ҳужжатчилиги бой ва узоқ тарихимизнинг илк босқичларидаёқ пайдо бўлиб, ўзига хос анъаналар асосида, ўзига хос услуб ва шакллари воситасида ривожланиб келган бўлса-да, Октябрь инқилоби арафасида ва ундан кейин республикамизда ҳужжатчилик бевосита ўзбек тили негизижа ривожлантирилмади, бу соҳада асосий йўналиш рус тилидан нусха кўчиришдан иборат бўлиб қолди. Ана шунинг ва бошқа бир қанча омилларнинг оқибати ўлароқ ўзбек тилигнинг расмий иш услуби деярли такомил топмади. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган бугунги кунда ўзбек тилида мукаммал ҳужжатчиликни яратиш, унинг атамаларини ишлаб чиқиш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди. Маълумки ҳар қандай ҳужжат муайян ахборотни у ёки бу тарзда ифодалаш учун хизмат қилади, демак, ҳужжатлардаги бирламчи ва асосий унсур ҳужжатнинг тили ҳисобланади. Ҳужжатларда сўз ва гап тартиби билан алоқадор, сўз қўллаш билан боғлиқ жуда муаммолар борки, уларни фақат ўзбек тили табиатидан келиб чиқиб ҳал этмоқ лозим. «Ўзбекистоннинг Давлат тили ҳақида»ги қонунининг 7-моддасида: «Ўзбекистонда муассаса, корхона, ташкилот ва бирлашмаларда иш Республика Давлат тилида юритилади» - деб ёзилган ва 23-моддасида иш қоғозларининг матнлари давлат тилида бўлиши талаби қўйилган экан, бу вазифаларни амалга ошириш қандайдир ўзбошимчалик ва ўзибўларчилик тарзида бориши керак эмас. Акс ҳолда ҳужжатларда хилма-хиллик ҳамда идоралараро тушунмовчилик келиб чиқади. Шу сабабли ҳам республика архив бошқармаси ёки давлат андозалар қўмитаси қошида иш юритишнинг ягона давлат тизимини яратиш, ҳужжатларни тайёрлашнинг умумий қоидалари ва уларнинг ягона андозаларини ишлаб чиқувчи алоҳида ташкилот бўлиши керак, чунки шу пайтгача бу ишлар билан собиқ Бутуниттифоқ ҳужжатшунослик ва архив ишлари илмий-тадиқиқот институти шуғулланар эди. Кўплаб муассаса ва ташкилотларимиз бугунги кунда ўзбек тилида иш юритишга ўтиб, ўзбек тилининг бой марказлашган ҳолда амалга оширилмас экан, ундан самарали натижалар кутиш қийин. Атамаларни тартибга солиш биринчи галда давлат тилида иш юритишни жорий қилишга қаратилиши керак, зеро бу соҳадаги қатор атамалар ўзининг ўзбекча муқобилини кутмоқда. Айрим ҳолларда тушунчаларниг моҳиятини мукаммал, чуқур англамай туриб, даврий матбуот саҳифаларида уларга ноўрин атамалар, муқобиллар таклиф қилинмоқда. Маслан, бир қатор газеталарнинг «Атамалар бурчаги» рукнида заявка ўрнида талабнома атамасини қўллаш таклиф қилинди. Ҳолбуки, ҳатто 30-йилларда ҳам талабнома атамаси русча «требование» маъносида қўлланган. Худди шунингдек, русча «ценность» сўзи муқобили сифатида қадрият атамаси таклиф қилиндики, бу атама фалсафий нуқтаи назардан, яъни ахлоқий қадрият сифтиада тўғри бўлиши мумкин, бироқ тушунча моҳиятини бир томонлама ўйлаб топилган муқобиллар жамоатчиликни чалғитиш мумкин. Чунончи, бир қатор корхоналардаги баъзи бир ҳужжатларда «инвентаризация ценностей» атамаси қадриятларни инвентарлаш тарзида берилди. Кўриниб турибдики, русча «ценность» атамасининг иш юритиш соҳасидаги муқобили қадрият эмас экан. Бун ўринда қимматдор, қимматбаҳо, ёки моддий буюмлар бирикмасини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Айрим ўринларда ҳарактеристика сўзининг муқобили сифтиада руҳиятнома сўзи қўлланади. Бу сўз тушунча моҳиятини тўлиқ акс эттирмайди, чунки характеристикада фақат шахснинг руҳияти, хулқ-атвори эмас, балки мутахассислик бўйича маҳорати, ишга муносабати, хизмат вазифасидаги ўзгаришлар, лавозими, жамоат ишларидаги иштироки, қандай мукофот ва рағбатлантиришларга сазовор бўлганлиги, ҳатто айрим ҳолларда берилган маъмурий жазолар ҳам ўз аксини топади. Эндиликда иш юритиш атамалари соҳасидаги нуқсон ва камчиликларни бартараф этиш вақти келди. Бу иш илмий, ҳам жиҳатларни қамраб олмоғи ва фақат саноқли кишиларнинг иши бўлиб қолмай, барча соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчиликнинг изчил фаолиятидан иборат бўлмоғи керак. Ҳужжат тайёрлаш ва расмийлаштиришда энг аввало ўзбек тилининг барча асосий қонуниятлари ва қоидаларини маълум даражада тасаввр этиш зарур. Ҳар бир раҳбар, бошқарув муассасаларининг ходимлари, умуман, фаолияти расимий иш юритиш билан боғлиқ ҳар бир киши ўзбек тилининг имлосини, тиниш белгилари ва услубий қоидаларни эгаллаган бўлиши керак. Ҳужжатлар тилида сўз ва сўз шаклларини қўллашда муайян чегараланишлар мавжуд. Хусусан, расмий иш услубида кичрайтириш-эркалаш қўшимчаларини олган сўзлар, кўтаринки-тантанавор ёки дағал сўзлар, жаргонлар, ўхшатиш, жонлантириш, муболаға, ташхис каби ифодавий усуллар ишлатилмайди. Уларнинг ишлатилиши расмий услубни оммавий услубга айлантириши мумкин. Ҳужжатлар матнининг аниқлик, ихчамлик, лўндалик,мазмуний тўлиқликдан иборат зарурий сифатлари ҳужжатчилик тилнинг ўзига хос услуби ундаги хос сўз, морофология ва синтаксис орқали таъмин этилади. Расмий услубда сўроқ ва ундов гаплар деярли қўлланмайди, асосан, дарак, ва буйруқ гапоар ишлатилади. Матн биринчи шахс ёки учинчи шахс тилидан ёзилади. Якка раҳбар номидан ёзиладиган фармойиш ҳужжатлари биринчи шахс тилидан бўлади. Шунингдек, айрим шахс томонидан ёзилган ҳужжатлар (ариза, тушунтириш хати каби) ҳам биринчи шахс, бирлик сонда шакллантирилади. Ҳужжатчиликда имло ва таниш белгилари масаласига алоҳида эътибор қилиш керак. Масалан, ўзбек тилида битилган ҳужжатларда сана қўйишда бир хиллик мавжуд эмас. «25 октябрь 195 йил» ёки 25.10.95 тарзида ёзиш рус тили нуқтаи назаридан тўғри, бироқ ўзбек тилида «1995 йил 25 октябрь» ёки 1995.25.10. тарзда ёзиш мақсадга мувофиқ. Сана рақам қилишда 25/Х.95 тарзда ишлатиш расмий услубга зиддир. Биричисида октябрь ойи рим рақамлари билан ифодаланган бундай қўллаш ҳеч бир тилда меъёрий ҳолат ҳисобланмайди. Иккинчисида ой ва кунлар икки хонали рақамлардан иборат бўлганлиги учун 10 олдидан албатта 0 кўрсаткичини 01.10.95 тарзида қўйиш керак, акс ҳолда турли чалкашликлар келиб чиқиши мумкин. Ўзбек тилида саводли ёзилган ҳужжатгина ўз вазифасини мукаммал бажариши мумкин. Ҳужжатчиликда қолиплашган бирикмаларни қўллаш, келишик қўшимчаларини белгили ва белгисиз ишлатиш, сўзларнинг ўзаро валентлиги (яъни қайси сўз билан бирика олиши), сўз тартиби, матнда сўз ва қўшимчаларни ишлатиш, шунингдек, ўта ихчамлик натижасида вужудга келган лисоний хатолар ҳақида ҳам тўхталиб ўтамиз. Неъмат Маҳкамаов, филология фанлари номзоди. Download 123 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling