тиби замонавий ахборот тизимларида кенг тарқалган бўлиб, у фойда-
ланувчини энг зарур билимлар билан қизиқарли тахлитда таништи-
риш имконини беради.
Тизимга кирган талаба, ўзи танлаган ўқув режадаги фанлар асо-
сида, ўз қизиқишлари ҳамда интеллектуал имкониятларидан келиб
чиққан ҳолда фанларни ўзлаиггиришнинг шахсий траекториясини
танлаш имконияти яратилади. Бу борада талабанинг кўмаклашиш
мақсадида интеллектуал ўқитиш тизимида талабага энг кўп танлана-
диган таълим траекториялари рўйхати ҳамда шаблон траекториялар
таклиф этилади.
III.
Ўқув фанлари блоки модулли таълим принципларига асосан
ишлаб чиқилган бўлиб, у назарий машғулотлар, амалий машғулотлар
ҳамда электрон маслаҳат бериш тизимини ўз ичига олади.
Назарий машғулотлар тизими талаба томонидан назарий би-
лимларни эгаллаш, тўлдириш, ривожлантириш ҳамда тизимлашти-
ришга қаратилган бўлиб, унда ўқув даспурига мос равишда матнли,
аудио ва видео материаллар ҳамда анимацион лекциялар бериб бо-
рилади. Лекция маппулотлари реал ҳамда нореал вақт тартибида
ташкил этилиши мумкин.
1. Матнли материаллар. Назарий машғулотларни ташкил
этишнинг матнли маъруза қисми энг салмоқли ўринни эгаллайди.
Одатда, ўқув дасгурига кирувчи барча материаллар матнли шаклда
яратилиб, шундан сўнг уларга қўшимча равишда аудио ҳамда видео
материаллар ишлаб чиқилади. Ўқув материалининг бу тахлитда
тақдим этилиши анъанавий лекцияларнинг бир қатор камчиликлар
(зарур ўринларни кўчириб олиш, қайд қилиш, маърузачи томонидан
уни қайта-қайта такрорлашга ортиқча вақт сарфланиши)ни бартараф
этилишини таъминлайди. Лекция матнида зарур таъкидлашларнинг
ранг, ҳарфлар шакли ҳамда иллюстрациялар орқали берилиши эса у
Do'stlaringiz bilan baham: |