IV.
Ўзлаштириш мониторинги.
V.
Якуний аттестация.
VI.
Мутахассисга қўйиладиган талаблар.
I.
Талабага қўйиладиган талаблар блоки интеллектуал
ўқитиш тизимига киритиладиган ўқув материалларини ишлаб
чиқишни стандартлаштириш ҳамда талабалар билим даражаси мо-
ниторинги мезонларини ишлаб чиқиш мақсадларига хизмат қилади.
Ушбу блок талабанинг тизимига киришига қадар эга бўлиши талаб
этиладиган касбий ва шахсий сифатларни белгилаб беради.
II.
Интеллектуал ўқитиш тизимидан фойдаланиш учун тала-
бада дастлаб белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
Таклиф этилаётган тизим олий таълим муассасалари талаблари учун
мўлжалланган.
Ушбу блокда таълим йўналишлари рўйхати ва уларга тегишли
ўқув режалари тақдим этилиб, ушбу маълумотлар асосида талаба ўзи
учун зарур йўналишни белгилаб олишига шароит яратилади.
Зарур йўналишни танлаган талаба интеллектуал ўқитиш тизими
кириш учун талаб этиладиган шахсий маълумотларни белгиланган
тартибда киритиб, тизимга кириш учун ўзининг шахсий логини ва
паролига эга бўлади. Ушбу логин орқали талаба интеллектуал
ўқитиш тизими ёрдамада таҳсил олишни истаган вақтда тўхтатиб ту-
риши, ўзига маъқул бўлган вақтда қайта ташриф буюриши ва дастур-
ни ўзлаиггиришда давом этиши мумкин. Рўйхатдан ўтишда талаба-
нинг шахсий маълумотлари, таянч маълумотлари ҳамда алоқа боғлаш
учун маълумотлар қайд этилади.
Шундан сўнг, интеллектуал ўқитиш тизими билан яқиндан гани-
шиш учун талаба эътиборига кўп бериладиган саволлар ва уларнинг
жавоблари тақдим этилади. Тизим билан танишишнинг мазкур тар-
Do'stlaringiz bilan baham: |