Р.ҲАм дам ов, У. Бегимқулов, Н. Тай л о қо в т а ъ л и м д а а Х б о р о т т е Х н о л о г и я л а р и


китоб мажмуада янги педагогик ва ахборот технологияларини


Download 2.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/69
Sana08.09.2023
Hajmi2.34 Mb.
#1674519
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   69
Bog'liq
akt

китоб мажмуада янги педагогик ва ахборот технологияларини 
ўзлаштириш ва ундан фойдаланишнинг методик ҳамда амалий асос- 
ларини яратиш таҳлил қилинган ва исгиқболли йўналишлари белги- 
лаб берилган. Зеро ҳозирги кунда таълим йўналишларида фанлар- 
нинг ўзаро дифференциялашиши ва интеграцияси замонавий ахбо- 
рот технологияларининг жадал суръатда амалиётга жорий этилиши 
билан белгиланади. Замонавий ўқитиш технологияларига илмий 
жиҳатдан методик ёндашувлар бўлажак ўқитувчиларнинг касбий 
маҳоратини, дунёқарашини жадал шакллантиради, дунёвий билим- 
ларини тез ва мустаҳкам ўзлаиггиришлари учун замин яратади.
Мамлакатимизда ахборот ва коммуникация технологияларини 
ривожлантириш ҳамда шу тариқа жаҳон тараққиётининг глобал 
йўналишига кириб бориб таълим соҳасида ахборот ресурсларини 
ташкил этишга жиддий эътибор қаратилган. Китоб мажмуада янги 
педагогик ва ахборот технологияларини ўқитиш назариясида бир- 
биридан ажратмаслик, уларнинг вужудга келиши ҳамда ривожлани- 
шини белгиловчи ички ва ташқи омиллар, ўқитишни компьютерлаш- 
тиришда ахборот технологияларидан фойдаланиш дасгури, ахборот 
технологиялари моделларини ўзлапггиришни онгли ва режали амал- 
га ошириш қоидалари, мультимедиа воситаларининг энг муҳим 
жиҳатлари ва улар билан ишлайдиган ўқитувчиларнинг асосий вази- 
фалари баён этх;лган.
Жамиятнинг ҳар бир аъзоси, жумладан талабалар ҳам жаҳон ци- 
вилизациясининг ахборот майдонидан маълумотлар олади. Бу эса 
уларнинг интеллектуал салоҳиятини шакллантиришга хизмат қилади. 
Бироқ таълим жараёнида ахборот технологияларидан кенг фойдала- 
нишда шахснинг характерига, турли хусусияти ва сифатларига албат- 
га эътибор берилишини талаб қилади. Шу мақсадда ахборот техно- 

Download 2.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling