1.Дўстлик тушунчаси (тавсия)
Аввал дўстлик ҳақида гапирамиз ва ҳар бир кишига дўстлик ҳақида ўз фикрини бериш имкони берилади. Ҳар биримиз қандай яхши ва ёмон ишлар қилганимиз ҳақида гапирамиз. Ҳамма ўқувсилар навбат билан гапиради ўзларининг ишлари ҳақида сўзлаб берадилар. Сўнг ҳар бир ўқувчи жавоби мухокама қилинади ва якун ясалади: Машғулот охирида еса дўстлик ҳақидаги тушунча умумлаштирилади.
Дўстлар орасидаги ишонч даражаси
Тренинг иштирокчиларидан бири суянчиқсиз стулга, таббуреткага ўтиради. Ўтирган шахс енг ишонган, балки машқни бирга бажаришни истаётган кишисини танлаши лозим. Танланган киши еса ўтирган кишининг бўйнига 1,5-2 см масофада қўлини яқинлаштиради. Ўтирган киши бошини орқа томонга енгаштириш ҳаракатини бажариши керак. Боши енгашиб бориши билан қўллари ҳам ҳаракат қилади. Ўтирган киши қанчалик пастга енгашиб борса, унинг шеригига ишонч даражаси шунча юқори.
2.Яхши дўстни қандай тасаввур қиламиз
Ҳар бир ўқувчининг олдига оқ қоғоз қуйилади, рангли қаламлар берилади.Ўқувчилардан ўзларининг энг яқин дўстларини нималарда тасавур қилиб ўхатишлиги ва уларнинг расмини тасаввур қилиб чизиш сўралади. Масалан: қуёш, ой, денгиз, мева, шу каби нарсаларда тасвирлаб қоғозга расм чизилади, ва нега якин дўстларини шунга тасаввурлаганини айтиб ўтишади. Яхши хислатлари хақида гапиришади.Хар бир ўқувчи ўзининг “яхши дўст ” чизган расми ҳақида сўзлайди.
3.Бинафша ранг пуфак ўйини
Ўқувчиларни сахнага чакирилади. Ҳар бир ўқувчининг қуллари орқага боғланади. Ўқувчилар 2 кишидан қилиб бир-бирига қарама-қарши қилиб қаратилади. Қарама-қарши қилиб қаратилган 2 иштирокчига 1 тадан пуфак отилиб, бошлари билан бир бирларига улоқтириш сўралади. Агар ўйин пуфакни ерга тушурмасдан давом эттирсалар 2чи 3чи пуфаклар ташланади. Иштирокчилар пуфаклар ерга тушганча ўйинни давом эттирадилар.
4.Яқин дўстингиз келажакда эга қандай ютуқларга эга бўлишини хохлайсиз
Ҳар бир ўқувчига вароқ ва ручка тарқатилади. Ўқувчилардан яқин дўстига келажакда қандай ютуқларга эга бўлишини ёзишади.Ўқувчилар ўз дўстларига тақдим қилишади ва дўстлари ўзларига ёзган тилак ва ютуқларини ўқиб беришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |