Раҳмонова Гулчирой Ҳабибулоевна Сирдарё вилояти халқ таълим бошқармаси методист психологи


Download 219.5 Kb.
bet1/15
Sana24.12.2022
Hajmi219.5 Kb.
#1051702
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Gulchiroy Rahmonova Mening sevimli kunim



Раҳмонова Гулчирой Ҳабибулоевна
Сирдарё вилояти халқ таълим бошқармаси
методист психологи
99 899 807-46-45

МЕНИНГ ЭНГ СЕВИМЛИ КУНИМ!


2019 йил февраль ойида Президентимизнинг Сирдарё вилоятига ташрифлари доирасида «Одамларни руҳини кўтар, ишонтир, ишонч бўлса ҳаракат бўлади, ҳаракат бўлса самара бўлади” деб айтган сўзларидан келиб чиқиб бугунги ёшларимизнинг ҳам кайфиятларини кўтариб, уларнинг ўзларига бўлган ишончларини ошириш, ишончи бўлган ёшларимиз мақсадлари бўлади ва улар эртанги кунда энг буюк мақсадаларга эришади! Шу сабабли Сирдарё вилоятида ўқувчиларнинг баҳорги таътил кунларини мазмунли ўтказиш, ижобий хислатларни шакллантириш, ҳамда ўзоро муносабатларни яхшилаш, ҳар бир кунни севимли кунга айлантириш, оота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабталарни янада мустаҳкамлаш, уларнинг бир бирларини яхши тушунишлари, яхши дўстлар ортириш ва мулоқотчанлик, киришимлилик, ижобий кайфиятда юриш, яхши дўстлар ортириш кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Менинг энг севимли куним” тренинг лойиҳасини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳаётда ёмон болалар бўлмайди! Қайсидир вазиятда кимнингдир эътиборсизлиги, кимнингдир айби билан “ѐмон бола”га айланиб қолади. Психологик жиҳатдан уни “хулқи оғишган” девиант хулқ атворли бола деб аташ мумкин. Ҳар қандай бола бу ниҳол, лекин айрим ниҳоллар шамол таъсирида ѐ бошқа бирор табиий таъсир натижасида эгилиши ва синиши мумкин. Жуда ҳам ёмон ҳолларда эса танасига зараркунанда ўсимлик ва ҳашаротлар ѐпишиб олиши ѐки касалаланиши кузатилади. Тажрибали оқил деҳқон бундай вазиятда эгилган дарахтга тиргак қўяди, зараркунандалар ва касалликлардан тозалаш учун ниҳолни дорилайди, синган шохларга шакл бериб кесади. Ҳозирги замон ота-оналари, тарбиячи ва педагоглари шундай “оқил деҳқон” бўлишлари керак.
Ушбу қўлланма тушкун кайфиятда бўлган, доимо кимнингдир кўмагига муҳтож, хулқида оғувчанлик бошланган ўсмир ёшдаги ўқувчи ёшларларга мўлжалланган. Ўқувчи ёшларда ушбу қўлланма орқали ижобий фикрларни пайдо қилиш, мулоқатчанлигини ошириш, аурани тушкун кайфиятдан чиқариш, ўзига бўлган ишончни орттириш мақсадида фойдаланиш мумкин.
Ушбу машғулотларни ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида таътил кунлари ёки дарсдан бўш вақтларда олиб бориш мумкин.
Барчангизга маълумки, машғулотни тренер назорати остида ўтказилгани мақсадга мувофиқ бўлади. Машғулотлар режасида вақтлар белгиланган бўлиб, машқлар давомийлиги иштирокчилар ва тренерни олиб боришига боғлиқ.Иштирокчилар ёшининг фарқи 2-3 ёшдан ошмаслиги, 10-15 иштирокчидан иборат бўлиши тренингни самарали ўтказилишда ёрдам беради.
Индивидуал психотерапевтик ёрдамга муҳтож болаларни жуда эҳтиётлик билан 3 нафардан оширмасдан қўшиш мумкин: жуда агрессив, жуда уятчан болалар, яқинда (ярим йил давомида) психологик жароҳатни бошидан кечирганлар (яқинини йўқотиш, ота-оналари ажрашган, жисмоний ёки жинсий тайзиққа учраган), ўзаро зиддиятли муносабатда бўлган ака-ука, опа-сингиллар ва ҳоказолар шулар жумласидандир.Бундай муаммоли болаларнинг гуруҳда 5 тадан ортиқ бўлиши гуруҳдаги муҳитни оғирлаштириши, бошқа иштирокчилар учун қийинчилик туғдириши ва гуруҳдаги ишни йўққа чиқариши мумкин. Чунки ўсмирлар ҳали тўлиқ очилмаган бўладилар, турли хил эмоцияларга берилувчан бўладилар – бу эса уларнинг ўзларини ҳам, бошқа иштирокчиларни ҳам қўрқитиб юбориши мумкин. Ёки ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида машғулотни бузишлари ҳам мумкин (камситишлар, зиддиятлар). Ҳар ҳолда иштирокчиларни танловига жиддий муносабатда бўлган маъқул, машғулотларда эса “хатар гуруҳи”даги иштирокчиларга эътибор билан муносабатда бўлиш керак. Бундай болаларнинг сони 3 нафардан ортгудек бўлса, албатта тренерга ёдамчи керак бўлади. (Тренер асосий иш билан машғул бўлганда, эмоционал холатларда бу иштирокчилар билан доимий эътиборда бўлиш учун).

Download 219.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling