Раҳмонова Гулчирой Ҳабибулоевна Сирдарё вилояти халқ таълим бошқармаси методист психологи


Download 219.5 Kb.
bet6/15
Sana24.12.2022
Hajmi219.5 Kb.
#1051702
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Gulchiroy Rahmonova Mening sevimli kunim

3.Менинг туғилган куним!
Иштирокчилардан умуман гапирмасдан, лаб-юз мимикалардан фойдаланмай тана ҳаракатлари орқали бир бирининг қайси санада туғилганлигини билиб олиш ҳамда бир қатор бўлиб йил
ойлари (январь, февраль, март...) кетма-кетликда сафланиш сўралади. Ҳамма туриб олгач саналар кетма-кетлиги тўғри эканлигини билиш учун тренер январ ойида туғилган иштирокчиини аниқлайди ва ундан кеийнги турганлар навбати билан ўзи туғилган санани айтиши лозим, саналар ўз навбатида кетма-кет бўлиши керак.
4.Импульс
Иштирокчилардан иккита тенг гуруҳ шакллантирилади.Алоҳида ҳар бир гуруҳ бир қатор бўлиб сафланишади. Иштирокчилар бир бирларининг қўлларини ушлаб олишлари керак. Қатор охирида турган иштирокчи ўзидан олдинги иштирокчининг қўлини енгил сиқиш орқали кейинги иштирокчига импульс беради ва бу импульс шу тарзда қатор бошига етиб келиши керак.Импульс етиб келгандагина қатор бошидаги иштирокчи иккита гуруҳнинг ўртасига стул устига қўйилган ручкани олиши лозим. Қайи бир жамоанинг импульси биринчи етиб келиб унинг бошидаги иштирокчи ручкани олишга улгурса ўша иштирокчи ўз жамоаси қаторининг охирига бориб туриб импуль берувчи вазифасига ўтади.Ўйин қайсидир бир жамоанинг биринчи импульсни бериб бошлаган иштирокчисига қайтиб навбат келгунигача давом этади.Ва ўша жамоа ғолиб саналади.
5.Ойна
Иштирокчилар“етакчи” ва“бошқарувчи” ролида. Етакчи танасибўйлаб ҳаракатларни бажаради, бошқарувчи эса унинг ҳар бирҳаракатини гўё“ойнадаги тимсоли” каби қайтаради.
6.Чумолидан олинган ибрат (хикоя)
Бир куни Амир Темурдан сўрашибди:
– Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ѐрдам
берди?
– Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ўрнак олдим. Бир куни
душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Ҳамма нарсадан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини олиб кетарди. Унинг йўлида ѐғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан чиқолмас, ўзидан оғир юки ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат 50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди. Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим: “Наҳотки, бир чумолича ғайратим бўлмаса?!” Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.



Download 219.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling