Раҳмонова Гулчирой Ҳабибулоевна Сирдарё вилояти халқ таълим бошқармаси методист психологи


Масалан: "Эътирознинг яширин рўйхати


Download 219.5 Kb.
bet14/15
Sana24.12.2022
Hajmi219.5 Kb.
#1051702
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Gulchiroy Rahmonova Mening sevimli kunim

Масалан: "Эътирознинг яширин рўйхати" ўйини. Бунинг учун ҳар куни кечқурун оила аъзоларининг ҳар бири, бошқа бир оила аъзоларининг номига-ўзининг "яширин эътироз" белгилари рўйхати ёзилган мактубни почта қутисига ташлайди. Конвертни аниқ бир очиш муддати кўрсатилган куни ундаги "яширин эътироз"лар ҳаммага ўқиб эшиттирилади.
Шу тарзда оила аъзоларининг ҳар бири номига қандай эътирозлар билдирилганлигини билиб олади ва шунга асос бўлган ўзидаги сифат даражаларини йўқ қилишга ҳаракат қилади. Ўзининг илгариги ёндошув позициясини ўзгартиришга интилади.
Ўйин "Она-қиз". Сиз фарзандларингизни ота-она ролини бажаришга таклиф қилинг. Ўзингиз, яъни эр ва хотин эса фарзанд ролини бажаринг. Ўйин учун оиладаги одатий бир вазиятни танланг; Масалан: "Кечқурун оилада", "Оилавий байрам", "Оилавий кўпайиш" ва ҳоказо.
Ўйин давомида фарзандингиз сизнинг ролингизни қандай бажаради, кўпроқ қайси хатти-ҳаракатларингизни бўрттириброқ ўйнайди ва қайси сўзингизга кўпроқ урғу бериб гапиради. Сиз айнан шу томонларини сезгирлик билан илғаб олишга ҳаракат қилинг.
Шунингдек, умумий оилавий расм чизишни тавсия қилиш ҳам мумкин. Бунинг учун фарзандларингизни "Менинг оилам" мавзусида расм чизиб беришга таклиф қилинг. Сиз диққат билан қаранг, расмда сизни ва турмуш ўртоғингизни қаерга, қандай қилиб чизган, юзидаги табассум ҳолатини қандай тасвирлаган, бола ўзини қаерга ва кимнинг ёнига чизган ёки расмда ўзини тасвирламаган, отаси ёки онасининг яқинига жойлаштириб чизганми? Ёки улардан узоқда - ажралган ҳолда чизганми? Бу каби саволларга чуқур ўйлаб, ўзингизни ота-оналик ролингизни, оиладаги ўрнингизни ва фарзандларингизга нисбатан бўлган ўзаро муносабатингизни англайсиз
4.Мен боламан
Ота-оналарни "Мен-боламан" ўйинини ўйнашга таклиф қилинади. Бунда асосан, ота-оналар ўз тажрибаларига таянган ҳолда ўз ёшликлари ҳақида гапирадилар. Масалан; Ю.П.Азаров ўзини тутган услуби ҳақида қуйидагича тушунча беради:
"Менинг усулим", мен ўзимнинг болалигимга қайтаман» болаликдаги ҳис қилишимни эсга оламан, яъни болаликдаги енгилликни, ўзимни бутун катта ёшдалигим билан бошқарувчи образимни ўз ҳолатига ташлайман. Менинг ташқи катта ёшдалигимда эса бошқарувчи образи, маъмурият ролимни бажараман. Ўйин давомида болаларимга нисбатан ўзаро муносабатда бўлиш жараёнининг ижобий муносабат қонун-қоидаларининг турлари қуйидагичадир; Бунга одоб-ахлоқ, тартиб-интизом, яхши кайфият, ростгўйлик, адолатпарварлик ҳақида тушунча бериш, ўзимни тушунтириш бўйича хатти-ҳаракатларимни тўғри тутишим учун дастлаб мияда ўйлаб, кейин биринчи сўзни айтиш керак бўлади, деб ҳисоблайман. Бу эса муносабат формуласи ҳисобланади:
Эсингиздами, ёш бола пайтингизда қанақа ўйинни кўпроқ яхши кўрар эдингиз? Эсладингизми? Энди эса, фарзандингиз ёки набирангизни, шу ўзингиз ўйнаган ўйинни ўйнашга таклиф қилинг. Ўйин пайтида ўзингиз ҳам болаларча, ўз шеригингизни қўлидан ушлаб, улар билан биргаликда ўйинни ўйнашга таклиф қилинг. Бу эса, болангизнинг ўзига бўлган ишончни оширади, натижада у ўзини сардордай ҳис қилади.
Бу яқинлик эса, сиз билан бола биргалигида ўйиннинг йўл-йўриқларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлишга олиб келади. Сиз эса, бу орқали боланинг ноанъанавий тафаккури, ички дунёси, фаҳм - фаросати, ақл идрокини бойитишга, намунавийлик ва янгиликларни ҳис қилишига эришасиз. Бу каби муносабат орқали балки унга жуда яқин бўлиб қоларсиз



Download 219.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling