Рақобат стратегияси
Дифференциацияда хавф тушунчаси
Download 170.63 Kb.
|
10 Рақобат стратегияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диққатни жамлашдаги хавф тушунчаси
Дифференциацияда хавф тушунчаси
Дифференциация билан ҳам бир гуруҳ хавфлар боғлиқ: маҳсулот ёки хизмат турларининг ўзига хослиги ёки дифференциация амалга оширилган корхона имиджи орқали иқтисод қилишни афзал кўрувчи харидорларни сақлаб қолишда дифференциация ўтказувчи корхона сарф-харажатлари ҳамда кам сарф-харажатли компаниялар ўртасидаги фарқ сезиларли даражада бўлади; истеъмолчилар тажрибаси ортгани сари нозик таъб харидорлар учун дифференциация фактори тушунчаси пасайиши мумкин; одатда соҳанинг эскириши жараёнида боқша бир соҳага тақлид қилиш мавжуд дифференциацияни пасайтиради. Юқорида кўрсатилган хавфларнинг дастлабкиси жуда муҳим саналади ва қўшимча изоҳлашни талаб этади. Корхона дифференциацияга эришиши мумкин, лекин бу вазиятда у нархлар тафовутига боғлиқ синовларга дош бера олиши лозим. Агар дифференциация стратегиясини амалиётда кўллаётган корхона технологик ўзгаришлар ёки оддийгина эътиборсизлик натижасида сарф-харажатлар масаласида кам чиқим корхоналардан орқада қолиши мумкин. Масалан, мотоцикл ишлаб чиқаришда Kawasaki ва бошқа япон фирмалари Harley-Davidson и Triumph каби йирик фирмаларга харидорларга янада арзонроқ нархларни тақдим этиш билан хужум қилди. Диққатни жамлашдаги хавф тушунчаси Диққатни жамлаш билан боғлиқ хавфлар: кенг стратегик режа асосида иш олиб борувчи рақиблар ва марказлаштириш стратегиясини олиб бораётган корхона ўртасида сарф-харажатлардаги тафовутнинг ўсиши тор соҳада хизмат кўрсатиш сарф-харажатлардаги имтиёзларни барҳам топишига ёки диффенциациянинг нейтрал ҳолатга келишига олиб келади. аниқ мақсадли бозорда катта талабли маҳсулотлар ёки хизматлар ва соҳавий бозордаги маҳсулот ва хизматлар ўртасидаги тафовутнинг торайиши; рақиблар аниқ мақсадли бозорда бозорга оид янада торроқ сегментни топиши орқали марказлаштириш стратегиясини амалга ошираётган корхоналарни енгиб чиқишига оид вазият Download 170.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling