Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилувчи фирма даромадлари Мундарижа: I. Кириш II. Асосий кисм


-расм. Рақобатлашувчи фирманинг қисқа муддатли


Download 71.69 Kb.
bet6/13
Sana05.10.2023
Hajmi71.69 Kb.
#1692954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилувчи фирма даромадлари Мундариж-hozir.org

7-расм. Рақобатлашувчи фирманинг қисқа муддатли
оралиқдаги ҳаракат қилиш қоидалари.
Юқоридаги қоидалар фирма учун умумий характерга эга. Фирма қайси бозорда фаолият кўрсатишидан қатъий назар ушбу қоидалар ўз кучини сақлайди. 7-расмда A нуқта фирманинг зарарсиз ишлаш нуқтаси дейилади, бу нуқтада бўлиб, фирма зарар ҳам кўрмасдан, фойда ҳам олмасдан ишлашини ифодалайди.
2 .3.Рақобатлашган фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги таклифи. Фирманинг таклиф чизиғи ҳар бир мумкин бўлган нархларда фирма қанча миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариб таклиф қилишини ифодалайди. Юқорида кўрдикки, фирма маҳсулот ишлаб чиқаришни нарх чекли харажатга тенг бўлгунга қадар оширади ва нарх ўртача ўзгарувчан харажатдан кичик бўлса, ишлаб чиқаришни тўхтатади (фирма ёпилади). Демак, фирманинг нолдан юқори ҳажмдаги ишлаб чиқариш таклиф чизиғи чекли харажатнинг ўртача ўзгарувчан харажатнинг минимумидан юқорида ётган қисми билан устма-уст тушади (8-расм, чекли харажат чизиғининг А нуқтадан юқори қисми). минимумидан юқори бўлган ҳар қандай нарх да фойдани максималлаштирадиган ишлаб чиқариш ҳажми ни график орқали аниқлашимиз мумкин) (8-расм).


8-расм. Рақобатлашувчи фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги
таклиф чизиғи.
Рақобатлашган бозорда нархнинг ошиши бозордаги фирмаларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ундайди, шунинг учун ҳам рақобатлашган фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги таклиф чизиғи ўсувчи бўлади.

Энди рақобатлашган бозорда қисқа муддатли оралиқдаги тармоқ мувозанатини қараймиз. Маълумки, бир турдаги (бир хил эҳтиёжни қондирадиган) товарларни ишлаб чиқарадиган фирмалар биргаликда тармоқни ташкил қилади. У ҳолда тармоқ таклифи тармоқни ташкил қилувчи фирмаларнинг таклифлари йиғиндисидан иборат бўлади.


,
бу ерда - фирмалар таклифи чизиқлари;
- тармоқ таклифи чизиғи.
Агар тармоқ маҳсулотига талабни билан белгиласак, билан чизиқлари кесишган нуқтаси тармоқнинг мувозанат нуқтасини беради ва кесишган нуқта га мос келувчи нарх тармоқ мувозанат нархи, эса тармоқ мувозанат товар ҳажми дейилади.

Download 71.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling