Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилувчи фирма даромадлари Мундарижа: I. Кириш II. Асосий кисм


-расм. Рақобатлашувчи фирма фойдаси


Download 71.69 Kb.
bet5/13
Sana05.10.2023
Hajmi71.69 Kb.
#1692954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилувчи фирма даромадлари Мундариж-hozir.org

5-расм. Рақобатлашувчи фирма фойдаси.
Расмда, бошланғич нарх бўлганда умумий фойда тўртбурчак юзи билан ифодаланса, нарх ошиб бўлганда умумий фойда қиймати ҳам ошади ва тўртбурчак юзи билан ифодаланади.

Шуни ҳам эслатиш ўринлики, фирма қисқа муддатли оралиқда ҳар доим ҳам фойдани максималлаштиравермайди. Кўп ҳолларда ўзгармас харажатнинг ошиб кетиши умумий ўртача харажатни ошириб юборади (5-расм).


Натижада, фойдани максималлаштирадиган ишлаб чиқариш ҳажми да нарх ўртача умумий харажатдан кичик бўлади, яъни ва шунинг учун ишлаб чиқаришнинг ўртача йўқотишига (зарарига) тенг. Штрихланган тўртбурчак юзи фирманинг умумий йўқотишини билдиради. Лекин, фирма қисқа муддатли оралиқда зарар кўрса ҳам келажакда нарх ошиши ёки ишлаб чиқариш харажатларини камайтириши эвазига фойда олиш мақсадида ишни давом эттиради.


6-расм. Рақобатлашувчи фирманинг қисқа муддатли
оралиқдаги йўқотишлари.
Умуман олганда, рақобатлашувчи фирма қисқа муддатли оралиқда ишлаб чиқаришни давом эттириши ёки давом эттирмасдан ишлаб чиқаришни тўхтатиши тўғрисидаги қарорни қабул қилишда фирма ўз даромадини умумий ўртача харажат билан эмас, балки фақат ўртача ўзгарувчан харажат билан таққослайди. Нима учун деганда, ўзгармас харажатлар сарфланиб бўлинган ва уларни фирмани ёпганда ҳам камайтириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам нарх ўртача ўзгаррувчан харажатдан юқори бўлиб, ўртача умумий харажатдан паст бўлганда фирма келажакда фойдага чиқиш мақсадида ишлаб чиқариш зарар ишласа ҳам ўз фаолиятини давом эттиради ва шу билан бирга умумий зарарни минималлаштиришга ҳаракат қилади. Нима учун деганда, бу нарх ўртача умумий харажатдан кичик бўлгани билан, у фирманинг ўзгарувчан харажатларини (хом ашё сарфи, иш ҳақини) қоплайди, бундан ташқари ўзгармас харажатнинг ҳам маълум қисмини қоплайди.
Умумлаштириб айтадиган бўлсак, рақобатлашган бозорда ҳаракат қилаётган фирма қисқа муддатли оралиқда харажатлари билан даромадларини таққослаган ҳолда фойдани максималлаштиришда чекли маҳсулот ва ишлаб чиқаришни тўхтатиш қоидасига амал қилади.
Чекли маҳсулот қоидасига кўра фирма маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини чекли даромад билан чекли харажатни тенглигини таъминлайдиган даражада ушлаб туришга ҳаракат қилади .
Ишлаб чиқаришни тўхтатиш қоидасига кўра фирманинг иқтисодий фойдаси ҳар қандай ишлаб чиқариш ҳажмида нолдан кичик бўлса, яъни рақобатлашган бозордаги нарх ўртача ўзгарувчан харажатдан кичик бўлса (7-расмда В нуқта), фирма ёпилади (ушбу бозордан кетади, фаолиятини тугатади). В нуқта фирманинг ёпилиш нуқтаси ҳисобланади.



Download 71.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling