Раљобатлашувчи фирманинг ишлаб чиљариш омиллари
Download 0.67 Mb.
|
GL 7 05
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.2. Қисқа муддатли оралиқда ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаш ва фойдани максималлаштириш. Рақобатлашувчи фирманинг ишлаб чиқариш омиллари нархининг ошишига акс таъсири.
Ўртача даромад - сотилган бир бирлик маҳсулотга тўғри келадиган даромаддир, яъни:
. (3) Чекли даромад ( ) - бу қўшимча бир бирлик неъматни сотиш натижасида умумий даромаднинг ўсган қисми , яъни: . (4) Демак, рақаобатлашган бозорда талаб чизиғи ўртача ва чекли даромадлар чизиғи билан ифодаланади. Агар абцисса ўқи бўйича маҳсулот миқдори ни ва ординат ўқи бўйича товар нархини жойлаштирсак, улар ўртасидаги боғлиқлик горизонтал ўқга нисабатан параллел чизиқ билан ифодаланади ва бу чизиқ рақобатлашган бозорда ҳаракат қилувчи фирма маҳсулотига бўлган талаб чизиғини беради (11-расм). 11-расм. Рақобатлашган бозордаги нарх, ўртача ва чекли даромад. Расмдан кўриниб турибдики, рақобатлашган бозордаги талабнинг нарх бўйича эластиклиги чексиздир , яъни абсолют эластик. Бу дегани, рақобатлашган бозорда бирор сотувчи ўз товари нархини кичик миқдорга оширса, у ўзининг барча харидорларидан ажралади, агар нархни кичик миқдорга камайтирса, у ўзига бозордаги барча харидорларни тортади. Мисол. Рақобатлашган бозорда бир хил сифатли апельсин сотилмоқда. Сотувчининг умумий, ўртача ва чекли даромадларини ҳисоблаймиз. Ушбу ҳисоб-китоблар қуйидаги жадвалда келтирилган.
Чекли даромад ялпи даромаднинг берилган қийматидан олдингисини айириш билан аниқланади. Маслан, . 7.2. Қисқа муддатли оралиқда ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаш ва фойдани максималлаштириш. Рақобатлашувчи фирманинг ишлаб чиқариш омиллари нархининг ошишига акс таъсири. Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилаётган фирма ишлаб чиқариш омилларидан бирининг нархи ошганда қандай қарор қабул қилишини кўриб чиқамиз. Бозордаги нарх ва фирманинг бошланғич (ишлаб чиқариш омиллари нархи ўзгармагандаги) чекли харажати ва фирма фойдасини максималлаштирувчи ишлаб чиқариш ҳажми бўлсин дейлик (1-расм). 1-расм. Чекли харажатнинг ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқлиги. Фараз қилайлик, ишлаб чиқариш омилларидан бирининг нархи ошди дейлик. Омил нархининг ошиши чекли харажат ни юқорига чапга га силжитади. Нима учун деганда, ҳар бир ишлаб чиқариладиган маҳсулот харажати ошади. Фойдани янги чекли харажатда максималлаштирадиган ишлаб чиқариш ҳажми ни ташкил қилади, яъни ҳажмда . Шундай қилиб, ишлаб чиқариш омили нархининг ошиши фирмани маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга мажбур қилади. Агар фирма ишлаб чиқаришни ҳажмда давом эттирганида штрихланган соҳага тенг бўлган зарарни кўрган бўлар эди. Штрихланган соҳа фирма фойдасининг йўқотилиши мумкин бўлган қисмини ифодалайди. Қисқа муддатли оралиқда фирма капитали размери ўзгармайди, шунинг учун у фойдани максималлаштирадиган ўзгарувчан ишлаб чиқариш омиллари ҳажмини танлаши лозим бўлади. Маълумки, фойдани максималлаштириш бу умумий даромад билан умумий харажатлар айирмасини максималлаштириш демакдир, яъни . (1) Агар абцисса ўқи бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмини, ордината ўқи бўйича - умумий даромадни жойлаштирсак, даромаднинг масулот ҳажмига боғлиқлиги координата бошидан чиқувчи нур билан ифодаланади. Умумий харажатлар эса ўзгармас ва ўзгарувчан харажатлар йиғиндисидан ҳосил бўлади (2-расм). 2-расм. қисқа муддатли оралиқда фойдани максималлаштириш графиги. 2-расмдаги графикдан кўриш мумкинки, ишлаб чиқариш ҳажми кичик бўлганда, фирма фойдаси манфий бўлади, фирма зарар билан ишлайди, фирманинг даромади ўзгармас ва ўзгарувчан харажатларни қоплаш учун етарли эмас. Ишлаб чиқариш ҳажми ошиб бориши билан фирманинг фойдаси мусбат бўлиб ошиб боради ва ишлаб чиқариш ҳажми Q2 га тенг бўлганда даромад TR(Q) билан умумий харажат TC(Q) ўртасидаги фарқ максимал бўлади (2-расм бу MN). Демак, фойда ишлаб чиқариш ҳажми бўлганда максималлашади (2-б -расм). Ишлаб чиқариш ҳажми дан ошганда умумий харажатларнинг ўсиши даромад ўсишига нисбатан устунроқ бўлгани учун фойда камайиб боради. Расмдан кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш ҳажми Q1 гача бўлганда фирма зарар билан ишлайди, нима учун деганда . Фирма Q1 ва оралиқда фойда олади ва бу фойда га қадар ошиб, ишлаб чиқариш ҳажми га тенг бўлганда максимал қийматга эришади. N нуқтада даромад чизиғининг бурчак коэффициенти (чекли даромад ) умумий харажат чизиғининг бурчак коэффициентига (чекли харажатига ) тенг . Шундай қилиб, фирманинг чекли даромади билан чекли харажати бир-бирига тенг бўлганда фойда максимал қийматга эришади. фойдани максималлаштириш шарти бўлиб, фирма қайси бозорда (рақобатлашган, монопол, олигопол) фаолият кўрсатмасин, у ўз кучини сақлаб қолади. Юқоридаги мулоҳазалардан шу келиб чиқадики, агар бўлганда, фирма маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириши керак (ҳар бир қўшимча ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий фойдани ошириб боради), агар бўлса - ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартириш керак бўлади. Максималлик шартини математик томондан келтириб чиқариш мумкин: . (2) (2)-функция максимал қийматга эришади, қачонки ишлаб чиқариш ҳажмини кичик миқдорга оширганимизда фойда ўзгармаса, яъни , бундан . (3) (3)- муносабатда ва , бўлгани учун фойдани максималлаштириш шартини қуйидагича ёзамиз: . (4) Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling