Раљобатлашувчи фирманинг ишлаб чиљариш омиллари


Тармоқнинг узоқ муддатли оралидаги умумий таклифи


Download 0.67 Mb.
bet7/9
Sana22.01.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1108236
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
GL 7 05

Тармоқнинг узоқ муддатли оралидаги умумий таклифи. қисқа муддатли оралиқда бозор таклифи фирма таклиф чизиқлари йиғиндиси орқали топиларди. Узоқ муддатли оралиқдаги таклифни фирма таклифларини қўшиш орқали аниқлаб бўлмайди. Нима учун деганда, узоқ муддатли оралиқда бозор нархининг ўзгаришига кўра фирмалар бозорга киради ёки ундан чиқади. Бу ўз навбатида фирмалар таклиф чизиқларини қўшиб бўлмаслигини кўрсатади (қайси фирмалар бозорда қолаётганлигини биз билмаймиз).
Узоқ муддатли оралиқдаги таклифни аниқлашда ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайишини фақат ресурслардан фойдаланишнинг кенгайиши ҳисобидан бўлади, деб фараз қилинади. Ихтиро ва технологиянинг ишлаб чиқаришга таъсири ўзгармас деб қабул қилинади.
Узоқ муддатли оралиқдаги умумий таклифнинг шакли тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг ёки камайишининг фойдаланиладиган ишлаб чиқариш омиллари нархига таъсири даражасига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам уч турдаги тармоқ хўжалиги қаралади: харажатлари ўзгармас, ўсувчи ва камаювчи тармоқлар.
Харажатлари ўзгармас бўлган тармоқ. Тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши фойдаланиладиган ресурсларнинг нархига таъсир қилмаса, биз юқорида кўрдикки, тармоқнинг кенгайиши ва қисқариши мувозанат нарх га таъсир қилмайди. Бирор сабаб билан (масалан, истеъмолчи дидининг ўзгариши) талаб ошганда маҳсулот нархи ошади ва типик фирма мусбат иқтисодий фойда ола бошлайди. Бу фойда бошқа фирмаларни ушбу тармоққа кириб келишига сабаб бўлади. Бошқа фирмаларнинг кириб келиши таклифни оширади, натижада ошган нарх ўзининг олдинги мувозанат ҳолати га қайтади. Бундан келиб чиқадики, харажатлари ўзгармас бўлган тармоқнинг узоқ муддатли оралиқдаги таклиф чизиғи нарх узоқ муддатли ўртача ишлаб чиқариш харажатларини минимумига тенг бўлганда горизонтал чизиқдан иборат бўлади (13-расм).
Нарх мувозанат нарх Р0 дан юқори бўлса иқтисодий фойда мусбат бўлади ва бозорга янги фирмалар кириб қисқа муддатли таклифни оширади ва бу нархни олдинги мувозанат ҳолатига қатаради. Ўзгармас харажатга эга тармоқнинг узоқ муддатли ўртача харажатлар чизиғи горизантал бўлади.

13-расм. Ўзгармас харажатли тармоқнинг узоқ муддатли


оралиқдаги таклиф чизиғи.

Масалан малакасиз ишчи кучига талаб ошгани билан унинг нархи одатда ўзгармайди.



Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling