Раљобатлашувчи фирманинг ишлаб чиљариш омиллари
Рақобатлашган фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги таклифи
Download 0.67 Mb.
|
GL 7 05
Рақобатлашган фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги таклифи. Фирманинг таклиф чизиғи ҳар бир мумкин бўлган нархларда фирма қанча миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариб таклиф қилишини ифодалайди. Юқорида кўрдикки, фирма маҳсулот ишлаб чиқаришни нарх чекли харажатга тенг бўлгунга қадар оширади ва нарх ўртача ўзгарувчан харажатдан кичик бўлса, ишлаб чиқаришни тўхтатади (фирма ёпилади). Демак, фирманинг нолдан юқори ҳажмдаги ишлаб чиқариш таклиф чизиғи чекли харажатнинг ўртача ўзгарувчан харажатнинг минимумидан юқорида ётган қисми билан устма-уст тушади (7-расм, чекли харажат чизиғининг А нуқтадан юқори қисми). минимумидан юқори бўлган ҳар қандай нарх да фойдани максималлаштирадиган ишлаб чиқариш ҳажми ни график орқали аниқлашимиз мумкин) (7-расм).
7-расм. Рақобатлашувчи фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги таклиф чизиғи. Рақобатлашган бозорда нархнинг ошиши бозордаги фирмаларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ундайди, шунинг учун ҳам рақобатлашган фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги таклиф чизиғи ўсувчи бўлади. Энди рақобатлашган бозорда қисқа муддатли оралиқдаги тармоқ мувозанатини қараймиз. Маълумки, бир турдаги (бир хил эҳтиёжни қондирадиган) товарларни ишлаб чиқарадиган фирмалар биргаликда тармоқни ташкил қилади. У ҳолда тармоқ таклифи тармоқни ташкил қилувчи фирмаларнинг таклифлари йиғиндисидан иборат бўлади. , бу ерда - фирмалар таклифи чизиқлари; - тармоқ таклифи чизиғи. Агар тармоқ маҳсулотига талабни билан белгиласак, билан чизиқлари кесишган нуқтаси тармоқнинг мувозанат нуқтасини беради ва кесишган нуқта га мос келувчи нарх тармоқ мувозанат нархи, эса тармоқ мувозанат товар ҳажми дейилади. 8-расм. Рақобатлашган бозорда, қисқа муддатли оралиқда тармоқ мувозанати. Фирманинг тармоқдаги улуши унинг чекли харажатини, мувозанат нарх билан тенг бўлишини таъминлайдиган ишлаб чиқариш ҳажми билан аниқланади, яъни . Шундай қилиб, рақобатлашган бозорда қисқа муддатли оралиқда фаолият кўрсатаётган фирма (нарх бозор томонидан белгиланиб ўзгармаганда, талаб чизиғи горизонтал бўлганда) мувозанат нарх ишлаб чиқариш ҳажмининг барча қийматларида қуйидаги шартни қаноатлантирса: , (6) фирма ўз фойдасини максималлаштиради (9-расм) 9-расм. Фирма фойдасини максималлаштириш шарти (Е мувозанат нуқта), S корхона таклифи. Агар бозордаги мувозанат нарх умумий ўртача харажатдан юқори бўлса, фирма нормал фойдадан ташқари ортиқча фойда ҳам олади. Агар бозор мувозанати нархи бўлганда ва талаб чизиғи таклиф чизиғини ва чизиқлари ўртасида кесиб ўтса, яъни (10-расм) , бўлса, фирма ўз йўқотишларини (зарарини) минималлаштиради. 10-расм. Фирма зарарини минималлаштирадиган ҳол. Бундай ҳолда фирма ишчи кучидан, капиталдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади ва бошқа харажатларни ҳам имкон борича қисқартиради. Борди-ю мувозанат нарх фирманинг ўртача ўзгарувчан харажатидан, ҳар қандай ишлаб чиқариш ҳажмида паст бўлса, яъни , фирма ўз фаолиятини тўхтатади. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling