Раљобатлашувчи фирманинг ишлаб чиљариш омиллари
Харажатлари ўсаётган тармоқ
Download 0.67 Mb.
|
GL 7 05
Харажатлари ўсаётган тармоқ. Харажатлари ўсувчи тармоқда, тармоқ кенгайиши билан бирга бир қатор ёки барча омилларга талаб ошди ва бу омилларнинг нархи ҳам ошади.
Бу ерда мисол тариқасида малакали ишчи кучини келтириш мумкин. Ёки ерга солинадиган ўғитлар нархи ошса, ерга ўғитнинг солиниши бир томондан маҳсулот ишлаб чиқаришни оширади ва шу билан бирга ернинг қиймати ҳам ошади. Фараз қилайлик, тармоқ узоқ муддатли мувозанат ҳолатда бўлсин (Е нуқта) (14-расм, б). Таклиф чизиғи дан ҳолатга силжиганда (қисқа муддатли оралиқда) маҳсулот нархи дан га ўсади, ишлаб чиқариш хажми эса дан га. Типик фирма (14-расм, а) нарх га ўсганда фойдани максималлаштириш учун ишлаб чиқариш ҳажмини дан га оширади. Бу силжиш қисқа муддатли чекли харажат чизиғи бўйича бўлади. Кўриниб турибдики, юқори фойда тармоққа янги фирмаларнинг кириб келишига сабаб бўлади. 14-расм. Харажатлари ўсувчи тармоқнинг узоқ муддатли оралиқдаги таклифи чизиғи. Тармоққа янги фирмаларнинг кириб келиши, ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши, ишлаб чиқариш омилларига бўлган талабни оширади ва бу ўз навбатида баъзи бир ёки барча фойдаланиладиган омиллар нархини ошишига олиб келади. Янги фирмаларнинг кириб келиши бозор таклифи чизиғи ни ҳолатга (илгаридай бошланғич мувозанат нархигача эмас, балки ундан юқорироқ бўлган мувозанат ҳолатга) силжитади ва натижада янги мувозанат ҳолат Е2 вужудга келади, бу ҳолатга янги мувозанат нарх Р3 тўғри келади ва Р1 дан юқори. Янги мувозанат нарх Р3 нинг олдинги Р1 дан юқори бўлиши фирмаларни ўсган харажатларини қоплайди ва уларга узоқ муддатли оралиқдаги мувозанатда нолга тенг фойдани олишни таъминлайди. Нима учун деганда, ишлаб чиқариш омилларига бўлган нархнинг ошиши фирманинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли харжатларини ўсишига олиб келади. Ушбу вазият (14-расм, а)да ўз ифодасини топган. Бу ерда узоқ муддатли ўртача харажатлар юқорига яъни дан га силжийди, чекли қисқа муддатли харажатлар чапга, ҳолатдан ҳолатга силжийди. Янги узоқ муддатли ўртача харажатлар минимуми янги мувозанат нарх Р3 га тенг бўлади. Бу ерда ҳам ўзгармас харажатли тармоқ каби бошланғич талаб ошиш ҳисобидан олинган қисқа муддатли юқори фойда узоқ муддатли оралиқда фирма ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб борган сари йўқолиб боради, ишлаб чиқариш омилларига бўлган харажат эса ортиб боради. Демак, тармоқнинг узоқ муддатли оралиқдаги таклиф чизиғи узоқ муддатли мувозанат нуқтадан, яъни Е2 нуқтадан ўтади (14-расм б, SL чизиғи). Харажатлари ўсаётган тармоқнинг узоқ муддатли таклиф чизиғи унга юқорига томон ётиқ бўлади, нима учун деганда, тармоқдаги фирмалар сонини ошиши билан бир қаторда барча фирмалар учун ресурслар нархи ҳам ўсиб боради. Х аражатлари камайиб борадиган тармоқда тармоқ ишлаб чиқариши ортиб борганда, ресурсларга бўлган нарх пасайиб боради. Натижада тармоқнинг узоқ муддатли оралиқдаги таклиф чизиғи унга пастга томон ётиқ бўлади (15-расм). 15-расм. Харажатлари камаювчи тармоқнинг узоқ муддатли таклиф чизиғи (SL) Тармоқ кенгайганда, унинг харажатларни камайтириш имконияти ҳам кенг бўлади. Масалан, йирик тармоқда транспорт тизимини самарали ташкил қилиш эвазига харажатлар камайиши мумкин, йирик тармоқда ресурслардан ҳам оптимал фойдаланиш имконияти туғилади (масштаб самараси) бу ҳам пировардда маҳсулот нархини пасайтиришга олиб келиши мумкин. Ўртача харажатнинг ва товар нархининг пасайиши кенгаяётган тармоқни янги мувозанат нуқтага олиб келади (15-расмда Е2 нуқта). Умумлаштириб таъкидлаш мумкинки, алоҳида фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги мувозанат ҳолати ўртача харажати минимал бўлиб, нолга тенг бўлган иқтисодий фойда олиш билан тавсифланади. Бу, яъни бўлиши яна шундан дарак берадики, истеъмолчи ўзи талаб қилган ҳажмдаги маҳсулотни мавжуд харажатлар имкони даражасидаги энг минимал нархда сотиб олади. Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, рақобатлашган бозор самарали ишлаб чиқаришни таъминлайди. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling