Raqamli Avlod it fest


Download 86.68 Kb.
bet1/5
Sana22.11.2023
Hajmi86.68 Kb.
#1793544
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Raqamli Avlod IT FEST(1)


“Raqamli Avlod IT FEST” робототехника бўйича
НИЗОМ


Умумий қоидалар

Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикасининг ўқувчи ва талабалар, ёш педагог ва тадқиқотчилар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари учун «Raqamli Avlod IT FEST» робототехника соҳасидаги Республика танловининг (кейинчалик – Танлов) ўтказилиш тартиби ва шартларини белгилайди. 




Танловнинг мақсади
Ўқувчи ва талабалар, ёш педагог ва тадқиқотчилар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари орасида илмий-техник ижодкорликни оммалаштириш ва муҳандислик касбларининг обрў-эътиборини юксалтириш;
Долзарб муҳандислик масалалари ва техника билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни ривожлантириш;
Инновация ва юксак технологиялар соҳаларига талаба ёшларнинг қизиқишларини рағбатлантириш.


Вазифалар

Ёшларнинг умумий маданиятини, техник ва ижодий фикрлаш креативлигини ривожлантириш;


Робототехника соҳасида инновацион, илмий-техник ижодкорликка жалб этиш;
Инновацион технологиялар, механика, электроника ва дастурлаш соҳаларида ёшларнинг янги билим, кўникма ва компетенциясини шакиллантириш;
Робототехника соҳасидаги иштирокчиларнинг ютуқларини намойиш этиш ва ташриф буюрувчилар учун қулай кўргазма майдонини ташкил қилиш;
Танловнинг барча иштирокчиларининг дўстона муносабатлари ва касбий алоқаларини ривожлантириш.
Танлов иштирокчилари

Робототехника, инновация ва ахборот технологияларига қизиқувчи, хавоскорлик даражасида робототехник ишланмалар яратиш ва соҳани оммалаштириш билан шуғулланувчи ўқувчи ва талабалар, ёш педагог ва тадқиқотчилар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари танлов иштирокчилари бўлиши мумкин.




Мусобақаларда иштирок этувчи роботлар турлари

Танлов роботларни лойиҳалаш ва дастурлашда ёшларнинг янги технологиялар соҳасидаги илмий-техник ижодига бағишланган. Мусобақаларда иштирок этиш учун рухсат бериладиган роботлар турлари:



  • Ўз қўли билан яратилган, радио бошқарувга эга мобиль роботлар(Robo Futbol);

  • Aвтоном мобиль роботлар (“Robo Sumo” радио бошқарувсиз).

  • Қишлоқ хўжалиги, экология ва қайта тикланувчи энергиялар йўналишида янги инноватсион лойиҳалар (Фойдали ихтиролар)




Download 86.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling