Raqamli Avlod it fest


Натижаларни умумлаштириш ва тақдирлаш


Download 86.68 Kb.
bet2/5
Sana22.11.2023
Hajmi86.68 Kb.
#1793544
1   2   3   4   5
Bog'liq
Raqamli Avlod IT FEST(1)

Натижаларни умумлаштириш ва тақдирлаш


«Raqamli Avlod IT FEST» танлови доирасида қуйидаги йўналишларда мусобақалар ўтказилади ва танлов натижалари номинациялар бўйича умумлаштирилади:
Ёшидан қаттий назар барча учун:

  • Робо Футбол;

  • Робо Сумо;

  • Фойдали ихтиролар.

Робо Футбол ва робо Сумо йўналишда учта совринли ўринлар ўйналади. I, II ва III ўринларни эгаллаган танлов ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади


Фойдали ихтиролар танловида қишлоқ хўжалиги, экология ва қайта тикланувчи энергиялар йўналишида биттадан совринли ўринлар берилади. Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. 
Алохида эътироф этилган ишланмалар муаллифлари хомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади. Барча иштирокчилар ва уларнинг раҳбарларига сертификатлар берилади.
Танлов ташкилотчилари махсус мукофотларни таъсис этиш хуқуқини ўз ихтиёрида қолдиради.
Танловнинг барча иштирокчиларига иштироки учун Сертификатлар тақдим этилади.
Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган раҳбарлар Ташаккурномалар билан тақдирланади.


Робототехника бўйича мусобақаларни ўтказиш регламенти
Мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш учун ташкилий қўмита тузилади. Ташкилий қўмита ҳакамлар ҳайъати тарикбини шакллантиради, мусобақаларни ўтказиш дастури ва иштирокчилар Жамоалари рўйхатини тасдиқлайди, мусобақани назорат қилади, танлов ишларини баҳолайди, якуний ҳулосалар чиқаради, ҳакамлик ҳайъати мажлислари баённомаларини расмийлаштиради, мусобақа натижалари ҳақида ҳулоса чиқаради, мусобақани ташкил этиш юзасидан турли масалаларни ҳал қилади.


Роботлар мусобақалари
Мусобақада ҳам Жамоалар (гуруҳда 2-3 киши, раҳбари (тренери) бошчилигида), ҳам якка тартибдаги иштирокчилар қатнашиши мумкин. Ҳар бир мусобақада кўпи билан учта иштирокчи ёки ташкилот ва корхоналардан иккита Жамоа қатнашиши мумкин. Жамоалар ўз номларига эга бўлишлари лозим. Жамоа бўлиб мусобақада иштирок этиш вақтида Жамоа раҳбари:
Жамоанинг барча иштирокчилари учун масъулиятни ўз бўйнига олади;
Мусобақа ўтказиш давомида юзага келган тортишувлар бўйича эътироз билдириши мумкин.
Рўйхатдан ўтган Жамоалар ва якка иштирокчилар мусобақаларга қўйилади
Ҳар бир тур бўйича хулосалар чиқариш ва ғолибларни тақдирлаш маросимлари мусобақанинг ёпилиш маросимида бўлиб ўтади.



Download 86.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling