“Raqamli avlod it haftaligi” робототехника бўйича низом умумий қоидалар


Download 79.07 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana18.06.2023
Hajmi79.07 Kb.
#1573094
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Raqamli avlod IT haftaligi NIZOM

Конструктив чекловлар 
Мусобақа 
бошлангач мобиль роботни 
масофадан бошқариш 
таъқиқланади. Рақиб-робот датчиклари ва унинг электрон компонентлари 
учун шовқинлар яратиш таъқиқланади. Полигон (трасса) ёки рақиб-роботга
жисмоний зарар келтириши мумкин бўлган конструкцияларни қўллаш 
таъқиқланади. Рақиб-роботга қарши қурол сифатида ихтиёрий термик ва 
электромагнит таъсирлар кўрсатиш таъқиқланади. Тез аланга олувчи 
моддаларни қўллаш таъқиқланади. 
Ҳакамлик бўйича умумий ҳолатлар 
Мусобақаларни назорат қилиш ва боҳолаш ҳакамлар ҳайъати томонидан 
келтирилган қоидаларга мос равишда ўтказилади. 
Ҳакамлар бутун мусобақа 
давомида барча ваколатларга эга бўладилар, барча иштирокчилар 
уларнинг қарорларига бўйсунишлари шарт
.
Ҳакамлар ҳайъати
мусобақага ихтиёрий ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини ўз зиммасида 
сақлаб қолади, агар бу ўзгартиришлар командалардан бирига имтиёз 


бермаса.
Мусобақанинг ҳар бир турини иккита ҳакамдан иборат ҳакамлар 
бригадаси назорат қилади. Агар ҳакамлик борасида бирор эътирозлар юзага 
келса, команда Ташкилий қўмитага, кейинги командага старт берилгунча 
бўлган вақт мобайнида, ҳакамлар хулосаси бўйича арз қилишлари мумкин. 
Агар роботлар бирор босқични ташқаридан кўрсатилган аралашишлар 
ҳисобига тугата олмасалар, ёки ўйин майдонининг ёмон шароитлари туфайли 
бирор носозлиқ юзага келса, ҳакамлар томонидан қайта уриниш белгиланиши 
мумкин. Ҳакамлардан ихтиёрий бири бирор мусобақа туридан бевосита аввал 
бирор команда роботи учун қўшимча квалификацион текширув (ўлчашларни) 
белгилаши мумкин. Мусобақа иштирокчиларининг ноэтик ёки мусобақага 
доир бўлмаган ҳатти-ҳаракатлари ҳакамлар томонидан жарима очколари ёки 
дисквалификация орқали жазоланиши мумкин. 

Download 79.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling