“Raqamli avlod IT haftaligi” робототехника бўйича
НИЗОМ
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1.
Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикасининг ўқувчи ва талабалар,
ёш педагог ва тадқиқотчилар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари учун
«
Raqamli avlod IT haftaligi» робототехника соҳасидаги Республика
танловининг (кейинчалик – Танлов) ўтказилиш
тартиби ва шартларини
белгилайди.
2. ТАНЛОВНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
2.1.
МАҚСАДЛАР:
2.1.1.
Ўқувчи ва талабалар, ёш педагог ва тадқиқотчилар ҳамда
корхоналарнинг ёш мутахассислари орасида
илмий-техник ижодкорликни
оммалаштириш ва муҳандислик касбларининг обрў-эътиборини юксалтириш;
2.1.2.
Долзарб муҳандислик масалалари ва техника билан ишлаш бўйича
амалий кўникмаларни ривожлантириш;
2.1.3.
Инновация ва юксак технологиялар соҳаларига талаба ёшларнинг
қизиқишларини рағбатлантириш.
2.2.
ВАЗИФАЛАР:
2.2.1.
Ёшларнинг умумий маданиятини,
техник ва ижодий фикрлаш
креативлигини ривожлантириш;
2.2.2.
Робототехника соҳасида инновацион,
илмий-техник ижодкорликка
жалб этиш;
2.2.3.
Инновацион технологиялар,
механика, электроника ва дастурлаш
соҳаларида ёшларнинг
янги билим, кўникма ва компетенциясини
шакиллантириш;
2.2.4.
Робототехника соҳасидаги иштирокчиларнинг ютуқларини намойиш
этиш ва ташриф буюрувчилар учун қулай кўргазма майдонини ташкил қилиш;
2.2.5.
Танловнинг барча иштирокчиларининг дўстона
муносабатлари ва
касбий алоқаларини ривожлантириш.
3. ТАНЛОВ ТАШКИЛОТЧИСИ
3.1 Prezident ta’lim
muassasalari agentligi;