Ҳакамлик
Ташкилий қўмита мусобақага ихтиёрий ўзгартиришлар
киритиш
юзасидан ҳакамлик ҳуқуқини ўз зиммасида сақлаб қолади,
агар бу
ўзгартиришлар командалардан бирига имтиёз бермаса. Мусобақаларни
назорат қилиш ва якуний натижаларни чиқариш ҳакамлар ҳайъати томонидан
келтирилган қоидалар асосида ўтказилади. Ҳакамлар мусобақа
давомида
барча ваколатларга эга бўладилар. Барча қатнашчилар ҳакамлар қарорларига
бўйсунишлари шарт. Ҳакамлар тортишувли вазиятларда қўшимча раундлар
белгилаш ҳуқуқига эгадирлар.
Команда аъзолари ва раҳбар ўз командалари ёки рақиб
команда
роботлари ҳаракатларига на жисмоний, на масофадан аралашишлари мумкин
эмас. Аралашиш тезкор дисквалификацияга олиб келади. Тортишувли
вазиятларда ғолиблик ёки қўшимча раунд белгилаш бўйича ҳулосани
мусобақа ҳаками қабул қилади.