“Raqamli avlod it haftaligi” робототехника бўйича низом умумий қоидалар


Download 79.07 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana18.06.2023
Hajmi79.07 Kb.
#1573094
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Raqamli avlod IT haftaligi NIZOM

Роботларга қўйиладиган талаблар 
 
Мусобақаларга ўз қўллари билан йиғилган автоном роботлар қўйилади. 
Робот ҳар бир мусобақа турида роботларга қўйиладиган талабларга ва санаб 
ўтилган ҳолатларга жавоб бериши лозим. Роботнинг габаритлари, унинг 
чегаравий ўлчамалари ва массаси, аниқ регламантлар билан белгиланади. 
Контсрукциянинг барча элементлари, таъминотни инобатга олган ҳолда, 
бевосита роботнинг ўзида жойлашган бўлиши лозим. Иштирокчи ҳар бир тур 
бўйича мусобақа бошланишидан аввал роботни “карантин” соҳасига 
жойлаштириш лозим. Робот барча талабларга жавоб бериши ҳақида ҳакам 
тасдиғини олгач, мусобақалар бошланиши мумкин. Агар кўрикдан ўтиш 
вақтида робот конструкциясида носозликлар аниқланса, уни бартараф этиш 
учун ҳакам 3 дақиқа ажратади. Аммо, бу вақт мобайнида носозлик бартараф 
этилмаса, команда мусобақада иштирок эта олмайди. 


Мусобақа даврида ҳакам бўйруғи асосида робот манбаага уланган ёки 
қўлда инициализацияланган бўлиши лозим. Шундан сўнг робот ишига 
аралашиш таъқиқланади. Радио бошқарувга эга роботлардан ташқари, бошқа 
роботлар учун масофадан бошқариш ёки роботга бирор ихтиёрий буйруқ 
бериш таъқиқланади. 
Агар робот ҳаракатлари полигон (трасса)га зарар етказса, робот 
дисквалификация қилинади. Роботга уриниш учун старт берилгандан сўнг 
унинг ишига аралашиш таъқиқланади. Агар пойгага старт берилгандан сўнг, 
хакам рухсатисиз ўз жойини тарк этган роботга иштирокчи тегса, робот 
дисквалификация қилиниши ва уриниш ҳисобга олинмаслиги мумкин. Барча 
робот ва қурилмалар шундай ясалган бўлиши керак-ки, атрфодаги инсонлар, 
бошқа роботлар ва қурилмаларга ёки мусобақа ўтаётган майдонга зарар 
етказмасликлари лозим. 
СумоРоботлар: 20х20х20 см ўлчамдан ошмаган холда оғирлиги 1 кг дан 
ошмаган холда. Агарда ушбу регламентларни бажармаган холатда мусобақадан 
четлаштирилади. 
ФутболРоботлар: 25х25х25 см ўлчамдан ошмаган холда оғирлиги 1.5 кг дан 
ошмаган холда. Агарда ушбу регламентларни бажармаган холатда мусобақадан 
четлаштирилади. 
ЛабиринтРоботлар: 20х20х20 см ўлчамдан ошмаган холда оғирлиги 1 кг дан 
ошмаган холда. Агарда ушбу регламентларни бажармаган холатда мусобақадан 
четлаштирилади. 200 сониядан ортиқ қолган роботлар четдаштирилади 
(Хакамлар томонидан узайтирилиш имкониятига эга) 

Download 79.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling