Raqamli iqtisodiyotning tarkibiy qismi. Режа


Ривожланиш учбурчагининг яна бир муҳим томони – бу давлат


Download 1.13 Mb.
bet3/3
Sana15.06.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1486611
1   2   3
Bog'liq
2-мавзу

Ривожланиш учбурчагининг яна бир муҳим томони – бу давлат. Давлатнинг муҳим роли, энг аввало, унинг муҳим илмий тадқиқотларга йўналтирган инвестицияси мисолида кўринади. Кўпчилик давлатнинг роли фақат назорат билан чекланиши керак дея даъво қилса-да, давлат инвестициялари инновацион ривожланишнинг асоси эканини кўплаб илмий тадқиқотлар исбот этган. Ривожланаётган давлатлардаги хусусий секторнинг заифлиги ва янги соҳаларга сармоя киритиш борасидаги эҳтиёткорлиги илмий-технологик йўналишларда давлат инвестицияси муҳимлигини яна бир бор ёдга солади. Бу фикрга қарши чиққанларга интернет, нанотехнология, биотехнология ва янги энергия каби йўналишлар вужудга келишига, асосан, АҚШнинг давлат инвестициялари сабаб бўлганини айтган бўлар эдик.
Шунингдек, тўртинчи саноат инқилобига ўтишда давлатнинг муҳимлиги унинг назоратчи сифатидаги ролида ҳам акс этади. Бу инқилобга қадам қўяётган давлат назоратчилари доимий равишда янги ва тез ўзгарувчан муҳитга мослашишлари, янгиликлар йўлини тўсишдан кўра, улар устида синов тажриба ўтказадиган муҳит яратишлари ва ўзлари тартибга солаётган технологиялар моҳиятини чуқур тушунишлари шарт. Бунинг учун эса давлат назорат идоралари бизнес ва фуқаролик жамияти билан яқиндан ҳамкорлик қилиши зарур.
Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling