Raqamli iqtisodiyotning tarkibiy qismi. Режа
Download 1.13 Mb.
|
2-мавзу
Raqamli iqtisodiyotning tarkibiy qismi.Режа:1 2 3 Texnologik paradigmalar: umumiy tavsiflar. Sanoat 4.0: to‘rtinchi sanoat inqilobi. Aqlli fabrika. Sanoat 4.0 inqilobidagi to‘siqlar va kamchiliklar. Ўқув мақсади: “Саноат-4.0” концепциясининг моҳияти ва ривожланиши, блокчейн технологиялар, биткоин тўлов тизимлари ва саноатда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўлларини ўрганишдан иборат. Таянч иборалар: “Саноат-4.0” концепцияси, блокчейн технология, биткоин тўлов, харажатларни бошқариш, сотиш тизими, товарнинг ҳаёт даври. XVIII аср инсоният тарихида улкан илмий кашфиётлар даври бўлди. Янги энергия ресурслари, ички ёниш двигателлари, илк темир йўл локомативининг ҳаракатланиши ва радиоалоқа воситалари ихтиро қилингани бунинг яққол далили бўла олади. Биринчи саноат инқилобига асос солган ушбу илмий-технологик кашфиётлар инсоннинг қўл меҳнати ҳамда оддий ёқилғи ресурсларига таянган қишлоқ хўжалиги иқтисодидан ажралиб, саноатлашган иқтисодга ўтишига замин тайёрлади. ХIХ аср бошларига келиб, электр энергияси ишлаб чиқариш усулларининг кенг ёйилиши, симли/симсиз коммуникация воситалари кашф қилиниши, ишлаб чиқариш жараёнида турли қисмларни алоҳида ясаб-йиғиш линиялари ишга тушиши ва натижада, оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани саноатга иккинчи инқилобни олиб келди. Бу кашфиётлар туфайли инсоният янги тараққиётга қадам қўйди. У ақли ёрдамида ёруғлик ҳамда иссиқликни шам ва ўтиндан эмас, турли энергия манбаларидан олишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, хат-хабарни кабутар ва элчидан эмас, радиоалоқа воситасидан, меҳнатни ҳайвон кучига таяниб эмас, саноат машинасидан, тезликни от-арава ва кемадан эмас, балки автомобиль ва самолётдан олишга эришилди. Учинчи саноат инқилоби ўтган асрнинг 50-йилларидан бошланган. Ахборотларни қайта ишлашни осонлаштирган рақамли тизимлар, электроника, компьютер ва информацион технологияларнинг кенг тарқалиши ҳамда уларнинг саноатни автоматлаштиришда қўлланиши шулар жумласидандир. Инсонни технологик ўзгаришлар кузатувчиси мақомидан уларнинг бевосита истеъмолчисига айлантирган бу инқилоб кундалик ҳаётимизни рангли телевизор, камера, видеомагнитофон, электрон калькулятор, CD, DVD, қўл телефони каби жуда кўп қулай техника воситалари билан бойитди. Саноатдаги технологик кашфиётлар ва ўзгаришларни, албатта, ўша давр компаниялари ҳамда уларнинг бизнес моделларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Илк саноат инқилоби давридаги компаниялар ҳажм жиҳатидан жуда йирик капитал талаб қиладиган, монополлашуви осон ва шунингдек, бошқарувда юқори марказлашув хусусиятига эга бўлган. Шу сабабли, деярли барча ривожланган давлатларнинг иқтисоди маълум бир саноат, масалан, пўлат ишлаб чиқариш, темир йўл ва автомобиль, молия соҳасидаги бир неча йирик компаниялар атрофида жамланиб қолган эди. Йиллар давомида бошқа соҳаларда шаклланган янги компаниялар ўз бизнесини худди шу йирик компанияларнинг марказлашган, иерархик ва “юқоридан – пастга” моделига асосланиб қурди. Саноатлашган давлатларнинг нафақат иқтисодий, балки сиёсий ва ҳатто таълим тизими ҳам йирик компаниялар фаолиятига мос қолипда шаклланди. Хўш, бугунги кундаги тўртинчи саноат инқилоби юқоридагилардан нимаси билан фарқли? Тўртинчи саноат инқилобининг асоси ўтган аср ўрталаридан бери содир бўлган рақамли инқилобга қурилган. Бу инқилоб физик, рақамли ва биологик олам орасидаги боғлиқликни жуда ҳам қисқартирган технологияларнинг бирлашиши билан тавсифланади. Шунинг учун ҳам тўртинчи саноат инқилобига жамиятни техника ва инсониятни янада яқинлаштириб, янги имкониятлар эшигини очган кибер-физик олам туташувининг ибтидоси дея таъриф берсак, муболаға бўлмайди. Тўртинчи саноат инқилобининг яна бир хусусияти ишлаб чиқаришга асосланган йирик компаниялар ўз ўрнини “Google”,” Аmazon” ва “Facebook” сингари технологик компанияларга бўшатиб бераётгани ҳамда “Uber” ва “Аirbnb”га ўхшаш платформаларнинг янги бизнес моделлари пайдо бўлаётганида дейиш мумкин. Гапнинг лўндасини айтганда, уч сабаб – кашфиётлар тезлиги, ўзгаришлар кўлами ва уларнинг мавжуд тизимдаги улкан таъсири янги инқилобий ўзгаришлар даврига қадам қўйганимизга далил бўла олади. Industry 4.0 - sanoat inqilobining yangi bosqichi bo'lib, u ishlab chiqarish va tarmoq kommunikatsiyalarini birlashtirish bilan tavsiflanadi. Yangi avlod uskunalari real vaqt rejimida zamonaviy ma'lumotlarni to'plash, moslashtirilgan mahsulotlarni ishlab chiqarish, mahsulotni buyurtma qilishdan tortib to iste'molchiga uni qabul qilishgacha bo'lgan jarayonning maksimal samaradorligi bilan ishlab chiqarish zanjirining bevosita aloqalarini yaratishga imkon beradi. Masalan, qishloq xo'jaligi hosildorlikni kuzatish uchun sug'orish, harorat va boshqa sharoitlarni tekshirish uchun tuproqqa o'rnatilgan datchiklardan foydalanadi. Sanoat sohasida biz Internetga ulanish tufayli dasturlarni yangilaydigan, o'zlarining kiyinishini tahlil qiladigan va turli xil vazifalarni bajarishga qodir bo'lgan mashinalar haqida gapiramiz. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling