Raqamli moliya fanidan yozma ish javoblari Raqamli iqtisodiyotning mohiyati
депонент — депозитарийда депо ҳисобварағига эга бўлган шахс; инвестиция активлари
Download 189.92 Kb.
|
Raqamli moliya fanidan yozma ish javoblari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестри
- Qimmatli qog‘ozlarni joylashtirish .
депонент — депозитарийда депо ҳисобварағига эга бўлган шахс;
инвестиция активлари — қимматли қоғозлар, пул маблағлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестиция активлари деб эътироф этиладиган бошқа мол-мулк; инвестор — қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ёки жисмоний шахс; корпоратив облигациялар — акциядорлик жамиятлари ва ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар тижорат банклари томонидан чиқариладиган облигациялар; ноэмиссиявий қимматли қоғозлар — ушбу Қонунга мувофиқ эмиссиявий қимматли қоғозлар тушунчасига оид бўлмаган қимматли қоғозлар; облигация — облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қайд этилган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз; фонд биржаси — очиқ ва ошкора биржа савдоларини олдиндан белгиланган вақтда ва белгиланган жойда ўрнатилган қоидалар асосида ташкил этиш ҳамда ўтказиш орқали фақат қимматли қоғозлар савдоси учун шароитлар яратувчи юридик шахс; эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар — мулкий ҳуқуқларнинг реализация қилиниши ўз эгасининг рўйхатдан ўтказилишини талаб этадиган қимматли қоғозлар; эмиссиявий қимматли қоғозлар — битта чиқарилиши доирасида бир хил белгилар ва реквизитларга эга бўлган, мазкур чиқарилиш учун ягона шартлар асосида жойлаштириладиган ҳамда муомалада бўладиган қимматли қоғозлар; Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестри — рўйхатдан ўтказилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг рўйхати; эмитент — эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс; эмитентнинг опциони — эмитентнинг муайян миқдордаги қимматли қоғозларини опционда кўрсатилган муддатда қатъий белгиланган нархда сотиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз; ФЬЮЧЕРС (лот. futurus — келажак) — товар ёки фонд биржаларида хомашё товарлари, олтин, валюта, қимматли қоғозларни ҳоз. амалда бўлган нархларда, лекин етказиб бериш ва ҳақини кейинги келишилган муддатларга қолдириш б-н олдисотди қилиш бўйича битишувлар. Битишув ижросига қадар харидор камроқ кафолат суммасини (закалат) беради. Аксарият ҳолларда Фьючерс битимлари товарни узилкесил харид қилиш ёки сотиш мақсадларида эмас, балки келгуси битишувларга накд товарни ғамлаш ёки товарни кейинчалик қайта сотиш хисобидан фойда олиш мақсадларида тузилади. Ҳали ишлаб чиқарилмаган товарнинг намуналари бўйича олдисотди битишувларини ҳам Фьючерс деб аташ мумкин. Фьючерс то муддати келгунига қадар биржаларда маклерлар томонидан кўп марта қайта сотилади ва сотиб олинади. ОПЦИОН (нем. option — танлаш, истак) — сотувчи ёки харидорга қимматлиқоғозлар ёки товарларни муайян муддат давомида белгиланган нархларда сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқини берадиган шартнома. Фьючерс О. биржа битишуви турларидан бири бўлиб, товарни кейинчалик биржада қайта сотиш мақсадида харид қилинади. ------------------------------------------------------------------------------------------------ Qimmatli qog‘ozlarni joylashtirish. Download 189.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling