Raqamli moliya fanidan yozma ish javoblari Raqamli iqtisodiyotning mohiyati


Download 189.92 Kb.
bet2/24
Sana25.01.2023
Hajmi189.92 Kb.
#1122771
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Raqamli moliya fanidan yozma ish javoblari

Сунъий интеллект технологияси. Ушбу технология компьютерларни инсон каби фикрлашга ўргатиш технологиясидир.Сунъий интеллект маълумотларни турли манбалардан олади (информатика, математика, лингвистика, психология, биология, машинасозлик) ва катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш асосида қарорлар қабул қилади. Булутли ҳисоблаш (cloud computing) технологияси. Ушбу технология маълумотларни тақсимлаган тарзда қайта ишлаш технологияси бўлиб, бунда компьютер ресурслари ва қуввати фойдаланувчига интернет-сервис сифатида берилади.
Фойдаланувчи сервисдан ажратилган ҳолда (удаленно) фойдаланади.
Булутли хизматлар:
*почта: gmail, hotmail;
*ҳужжатлар билан ажратилган ҳолда ишлаш:
Google- ҳужжатлар, Office Web Apps;
*маълумотларни сақлаш: Google Drive, OneDrive, Dropbox;
*тасвирларни таҳрир қилиш: Figma;
*иловаларнинг онлайн магазини:
Google Play, App Store и Microsoft Store.
Геолокация технологиялари.Ушбу технологиялар фойдаланувчининг жойлашган ўрнини ҳисобга олган ҳолда ахборот хизматлари кўрсатиш учун янги имкониятлар яратади.
Масалан, транспорт ва одамларнинг ҳаракатланишини сунъий йўлдош (спутник) орқали кузатиш хизмати (GPS, ГЛОНАСС).
Ушбу кузатиш хизмати йўналишдан четга чиқишни, транспортдан мақсадсиз фойдаланишни аниқлаш, ёқилғи харажатини назорат қилиш имконини беради.
ЭкотизимЭкотизим маълумотларни қайта ишлаш марказларини, магистрал тармоқ инфратузилмасини, трафикларни алмашиш пунктларини, импортдан холи булутли платформаларни бирлаштиради. Трафикларни айирбошлаш пункти – бу тармоқли инфратузилма бўлиб, унинг базасида операторлар ўртасида трафикларни алмаштириш мумкин бўлади. Трафикларни алмаштириш пунктлари провайдерларга трафикларни фильтрлаш ва географик белгисига кўра ажратиш имконини беради.
Интернет-банкинг – бу банк томонидан жисмоний ва юридик шахсларга Интернет тармоғи орқали масофавий хизмат кўрсатиш тизимидир.
Дунё бўйича биринчи марта Интернет-банкинг хизматини жорйи қилган тижорат банки бўлиб, АҚШнинг «Security First Network Bank» банки ҳисобланади (1995 й.).
Интернет-банкинг тижорат банклари мижозларига операцияларни интернет орқали амалга ошириш имконини беради.
Мижоз учун қулайлиги:
* бошқа ҳудудда бўла туриб банкнинг мижозига айланишнинг мумкинлиги;
* ҳафтанинг 7 кунида суткадаги 24 соат мобайнида операцияларни амалга ошириш;
* операцияларни амалга оширишнинг тезлиги;
* комиссион тўлов ставкасининг паст эканлиги;
* банк томонидан бериладиган маълумотларнинг сифатлилиги.
------------------------------------------------------------------------------------------------

  1. Raqamli moliyaviy aktiv tushunchasi. Рақамли актив (digital asset) – бу фақат рақамли шаклда муомалада бўладиган актив ёки бошқа активнинг электрон кўринишидаги шаклидир. Криптоактив (crypto asset) – бу криптографиядан фойдаланган ҳолда чиқарилган рақамли активдир. Рақамли токен – бу дастурий таъминотнинг интерфейсидаги ўлчов бирлигидир. Тақсимланган реестр – бу бир нечта тармоқ бўғинлари ёки ҳисоблаш қурилмалари ўртасида тақсимланган маълумотлар базасидир. Ҳар бир бўғин бошқа бўғинлардан маълумотларни қабул қилади ва реестрнинг тўлиқ нусхасини ўзида сақлайди. Ҳар бир бўғин реестрга ўзгаришни ўзи киритади ва кейин уни бошқа бўғинларга билдиради. Реестрни ҳар бир нусхаси бўйича овоз бериш ва розиликка эришиш консенсус дейилади. Тақсимланган реестрнинг асосий хусусияти – бу ягона бошқарув марказининг йўқлигидир. Блокчейн (blockchain) – бу тақсимланган реестрнинг бир тури бўлиб, уни криптографик манбадан (ссылка) фойдаланган ҳолда маълумотларни қўшиб бориш тизими дейиш мумкин. Криптографик манба (cryptographic link) – бу криптографик усулдан фойдаланган ҳолда қурилган манбадир. Блокчейнга фақат маълумотларни қўшиш мумкин, олдинги блокларда сақланган маълумотларни ўзгартириш ёки ўчириб ташлаш мумкин эмас.

------------------------------------------------------------------------------------------------------------

  1. Raqamli moliyaviy aktivlarning turlari. Рақамли молиявий активларнинг турлари:

1. Пуллик талаблар
2. Эмиссион қимматли қоғозлар бўйича ҳуқуқни амалга ошириш имконияти
3. Ёпиқ акциядорлик жамиятларининг устав капиталида иштирок этиш ҳуқуқи
4. Эмиссион қимматли қоғозларни узатишни талаб қилиш ҳуқуқи
Ҳозирги даврда рақамли молиявий активлар бозори Европа ва АҚШда ҳамда Осиёнинг бир қатор мамлакатларида мавжуд. Ҳозирча ушбу бозорларда фақат рақамли қимматли қоғозлар билан савдо қилинаяпти. Масалан, Германияда рақамли облигациялар, Хитойда давлат банкларининг облигациялари, Россияда компанияларнинг рақамли акциялари. 2021 йил июнь ойида Лондон фонд биржасининг ва Италия фонд биржасининг листингига никель ва мис билан таъминланган рақамли биржа инструменти қўшилди. Криптовалюталарни яратиш механизми 2009 йилда биткоин пайдо бўлгандан кейин бошланди (инглизча Bitcoin). 2011 йилда криптовалюталар таркибига лайткоин қўшилди (инглизча Litecoin), 2013 йилда праймкоин (инглизча. Primecoin). Ҳозирги кунда 1750 та криптовалюта тўғрисида маълумотлар мавжуд. Аммо, ҳозирга қадар фақат битта давлатда (Сальвадор) криптовалюталар расман давлат томонидан тан олинди. ------------------------------------------------------------------------------------------------

  1. Raqamli moliyaviy aktivlar muomalasini tashkil qilish.Рақамли молиявий активларни сотиб олиш ва сотиш операциялари Рақамли молиявий активларни айирбошлаш оператори орқали амалга оширилади. Рақамли молиявий активларни айирбошлаш оператори рақамли молиявий активлар билан битимларни амалга оширишни икки хил усул билан таъминлаши мумкин:

1. Ушбу битмларни амалга ошириш учун берилган турли хилдаги буюртмаларни йиғиш ва таққослаш усули
2. Ўз маблағлари ҳисобидан учинчи шахснинг номидан иштирок этиш усули.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 21 январдаги 16-сонли буйруғи билан тасдиқланган Криптобиржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом. (Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 январда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3127) ------------------------------------------------------------------------------------------------

  1. Internet-banking. Elektron pullar. Интернет-банкингни тижорат банклари фаолиятига жорий қилинишини электрон тўловлар борасидаги инқилобий ўзгариш сифатида баҳолаш мумкин. Интернет-банкинг тижорат банкларига унча катта бўлмаган маблағларни инвестиция қилиш орқали ва кам сонли ходимлар билан катта ҳудудларга молиявий хизматлар кўрсатиш имконини беради.

Интернет-банкинг компанияларга қуйидаги турдаги улгуржи ва чакана хизматларни кўрсатиш имконини беради:
– нақд пулларни бошқариш;
– электрон узатмалар;
– ҳисобрақамларни тўловга тақдим этиш;
– пул маблағларини ўтказиш;
– транзакциялар тўғрисидаги маълумотларни талаб қилиш;
– ҳисобрақамларни тўлов учун тақдим этиш;
– кредитларга сўровлар жўнатиш;
– инвестицион фаолият.
Tranzaksiya - bu bank kartasi egasining uning hisobvarag'i bilan operatsiyasi. Tranzaksiya - pul mablag'larini ko'chirish operatsiyasi, oldi-sotdi bitimi. Bu soʻz lotin tilidan olingan (“transactio” – shartnoma yoki kelishuv). "Plastik" egasi tomonidan o'z karta hisobvarag'i bilan har qanday operatsiyalarni amalga oshirish, xususan, pul mablag'larini bir karta hisobvarag'idan boshqasiga o'tkazish, masalan, bank o'tkazmasi orqali to'lash yoki pul o'tkazmasini amalga oshirishda operatsiya deb nomlanishi odatiy holdir. pul o'tkazmasi.
Электрон пуллар орқали тўловлар электрон ҳамён орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни асосида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларни чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари” ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигида 2020 йил 29 апрелда 3231-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Электрон пуллар тўғрисидаги қоидага кўра, эмитент, оператор, электрон пуллар тизимининг агенти, электрон пуллар эгаси, шунингдек, эмитент билан шартнома тузган банклар, тўлов ташкилотлари, юридик шахслар электрон пуллар тизимининг субъектлари ҳисобланади.
Эмитент томонидан электрон пулларнинг чиқарилиши учун жисмоний шахс нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда пул маблағларини тақдим этиши зарур. Ушбу пул маблағлари эмитент томонидан ҳисоб-китоб банкида очилган махсус ҳисобвараққа кирим қилиниши таъминланади.
Электрон пулларни жисмоний шахсга ва электрон пуллар тизимининг агентига реализация қилиш электрон пуллар тизими томонидан ҳар бир электрон пуллар эгаси учун шакллантириладиган электрон ҳамёнга эмитентдан сотиб олинган электрон пулларни кирим қилиш йўли билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эмитент томонидан чиқариладиган электрон пуллар фақат миллий валютада номиналлаштирилган бўлиши шарт.
Эмитент ва электрон пуллар тизимининг агенти томонидан электрон пулларни чиқаришда унинг эгасига электрон пулларни реализация қилинганлиги ва электрон пулларнинг эгаси электрон пулларни сотиб олганлигини тасдиқловчи квитанция ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжат қоғоз шаклда ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эмитент томонидан чиқариладиган электрон пуллар фақат миллий валютада номиналлаштирилган бўлиши шарт.
Эмитент ва электрон пуллар тизимининг агенти томонидан электрон пулларни чиқаришда унинг эгасига электрон пулларни реализация қилинганлиги ва электрон пулларнинг эгаси электрон пулларни сотиб олганлигини тасдиқловчи квитанция ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжат қоғоз шаклда ёки электрон шаклда тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишда фақат республикамиз ҳудудида чиқарилган электрон пуллар қабул қилиниши белгиланган.


Оператор электрон пулларни айирбошлаш операцияларини турли электрон пуллар тизимлари ҳамда кўп эмитентли электрон пуллар тизими доирасида амалга ошириши мумкин.
Электрон пуллар тизимида ҳар бир электрон пуллар эгасига мазкур тизим қоидалари, электрон пулларни чиқариш, фойдаланиш ва уларни қоплаш тўғрисидаги шартнома ҳамда эмитент ва оператор ўртасида тузилган шартномага мувофиқ электрон ҳамён шакллантирилади ёки олдиндан тўланган карта (prepaid card) кўринишида эмитент, оператор ёки электрон пуллар тизимининг агенти томонидан берилади.
Эмитент электрон пуллар эгаси томонидан тақдим қилинган электрон пулларни мазкур тизим қоидалари ҳамда эмитент ва электрон пуллар эгаси ўртасида тузилган электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва уларни қоплаш тўғрисидаги шартномага мувофиқ нақд пулга алмаштириш ёки нақд пулсиз маблағларни электрон пуллар эгасининг банк ҳисобварағига кирим қилиш орқали қоплайди. ------------------------------------------------------------------------------------------------

  1. Kriptovalyutalarning ishlash prinsiplari. Пулларнинг янги авлоди бўлиши тахмин қилинаётган криптовалюта бу криптланган, марказлашмаган ва томонлар ўртасида алмашинадиган ҳамда майнинг деб аталадиган усул орқали оммавий китобда тасдиқланадиган рақамли валюта ҳисобланади. Майнинг махсус дастурий таъминотга эга бўлган компьютер қурилмалари воситасида бир қатор математик усуллар орқали транзакцияларнинг ҳаққонийлиги ва бетакрорлигини тасдиқлаш жараёнидир.

Bitcoinда тизимнинг ишлаш жараёни қуйидаги босқичларда амалга ошади:
1) Янги транзакция барча иштирокчиларга эълон қилинади.
2) Ҳар бир иштирокчи янги транзакцияларни блокга йиғади. У Blockchain деб аталиб, Бош китоб (Ledger) вазифасини бажаради.
3) Ҳар бир иштирокчи ўз блокида қийин proof-of-work математик амалиёти ечимини излайди.
4) Иштирокчи ечимни топиши биланоқ уни қолган иштирокчиларга эълон қилади.
5) Қолган иштирокчилар ушбу ечимни ундаги барча транзакциялар ҳаққоний ва илгари фойдаланилмаган бўлсагина қабул қиладилар.
Криптовалюталарни криптовалюта алмаштирувчи махсус интернет шаҳобчалардан сотиб олиш мумкин. Масалан Bitfinex, Bithumb, GDAX, bitFlyer, Bitstamp, Bittrex, Gemini, HitBTC, Poloniex, Kraken кабилар. Бунинг учун биринчи навбатда ушбу интернет шаҳобчаларда одатий валютада рақамли ҳамён очилади ва банк картангиздан ёки ҳисобрақамингиздан маблағ кўчирилади. Ундан сўнг ушбу маблағ эвазига криптовалютада очилган ҳамёнга криптовалюта олиш мумкин бўлади. Бу криптовалюталарни кейинчалик бу ёки бошқа бозорларда бошқа криптовалюталарга ёки бирор одатий валюталарга айирбошлаш ҳамда интернет магазинлардан ёки интернет тўловларни қабул қилувчилардан маҳсулот сотиб олиш мумкин.
Криптовалюталарнинг афзалликлари:
*Ягона марказий бошқарувдан ҳоли;
*Пул яратишда тенглик таъминланган;
*Транзакциялар криптография орқали тасдиқлангани боис учинчи ишончли тараф иштирокисиз тўғридан-тўғри амалга оширилади;
*Иштирокчилар ҳар бир транзакциядан хабардор бўлиб туради (Blockchain);
*Аноним, аниқроғи “тахаллус” (псевдоним) остида иштирок этилади;
*Транзакцион тезкор ва харажатлар паст;
*Чегара билмас тўловлар амалга оширилади.
Криптовалюталарнинг камчиликлари:
*Ноқонуний савдога йўл очилади;
*Валюта курси юқори тебранувчан;
*Солиқдан қочиш имкони туғилади;
*Нопок иштирокчилар ёки етарлича компетенцияга эга бўлмаган иштирокчиларни аниқлашни имкони йўқ;
*Истеъмолчи ва инвесторлар ҳуқуқлари ҳимояси таъминланмаган;
*Агар иқтисодиётда муаммолар юзага келса, давлат ушбу муаммоларни ҳал этишда пул муомаласини тартибга солиш воситасидан фойдалана олмайди;
*Қарз берувчи сўнгги инстанциянинг йўқлиги. ------------------------------------------------------------------------------------------------

  1. Elektron bozor va elektron tovarlar tushunchasi. Elektron bozor deb, uning ishtirokchilari va axborot strukturalari hamda telekommunikastiya texnologiyalari, tizimlari sharoitida ma’lum Qonuniyatlar bilan xarakterlanadigan ishtirokchilar, ularning o’zaro ta’sir jarayonlari majmuasi tushuniladi. Elektron bozor an’anaviy jismoniy bozorga nisbatan ancha mukammal raqobat bilan xarakterlanadi. Elektron bozorda xaridor va sotuvchilarning katta soni ishlaydi, yangi ishtirokchilarning bozorga chivishiga hech qanday to’siqlar yo’q, barcha ishtirokchilar axborotdan erkin foydalanadi.

Zamonaviy bozorda faoliyat yurituvchi hamma korxonalarni ularning elektron bozorga bo’lgan munosabatiga ko’ra 3 guruhga ajratish mumkin:
1. An’anaviy (brick-and-mortar) kompaniyalar – ular real, jismoniy bozorda faoliyat ko’rsatib, ma’lum vaziyatlar majbur qilmasa, elektron bozorga murojaat qilmaydilar.
2. Aralash (slick-and-brick) korxonalar – ular o’z faoliyatlarining bir qismini internet orqali amalga oshiradilar. Bunday korxonaar faoliyatni ko’rib chiqayotganda elektron biznesning qo’llanishi ularga nima berishini aniqlash juda muhim.
3. To’liq elektron (click-only) korxonalar – ular faqat internetda mavjud. Bunda ularning paydo bo’lishi sabablarini va ularning foydani qanday olishlarini tushunish juda muhim.
Bugungi kunda B2С sektoridagi virtual savdo maydonchalarining quyidagi turlari mavjud:
•WEB - vitrinalar;
•Elektron do’konlar;
•Elektron savdo qatorlari;
•Savdo - Internet - tizimlari;
•Aukstionlar (kim oshdi savdolari).
(Alimardonov prezintatsiyasidan↓)

  • Internet tarmog‘idagi tijorat sohasiga oid faollikni, unda oldi-sotdini amalga oshirilishini ifodalash uchun qo‘llaniladi.

  • U kompyuter tarmog‘idan foydalangan holda xarid qilish, sotish, servis xizmati ko‘rsatishni amalga oshirish, marketing tadbirlarini o‘tkazish imkoniyatini ta’minlaydi.

Savdo -xususiy holat.


Internet electron tijoratni kiritish bo’yicha axborot texnologiyalari vositalaridan biri
Elektron tijorat tushunchasining paydo bo‘lishi 1948 yilda G‘arbiy Berlinni kerakli material -texnik xom ashyo bilan ta’minlash uchun G‘arbiy mamlakatlar tomonidan bunyod etilgan avia ko‘prikni tashkillashgirish ishlarida qo‘llanilgan amaliyot bilan bog‘lanadi. Ushbu ko‘prik deyarli 11 oy faoliyat ko‘rsatib, shahar ehtiyojlari to‘g‘risida juda tez va aniq ma’lumotlar uzatilishini talab qilgan.

Download 189.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling