Raqamli signallarni solishtirish sxemalari. Reja: Дискретловчи кетма-кетликлар


Модуляцияланган импульслар кетма-кетлиги


Download 334.38 Kb.
bet2/3
Sana08.05.2023
Hajmi334.38 Kb.
#1445791
1   2   3
Bog'liq
Raqamli signallarni solishtirish sxemalari

Модуляцияланган импульслар кетма-кетлиги. Бу модуляция турида маълум бир частотада такрорланувчи кичик давомийликдаги импульслар “ташувчи” вазифасини бажаради. Импульслар модуляторини икки киришли ва бир чиқишли (назарий жиҳатдан олти полюсли) қурилмаси деб тасаввур этиш керак. Улардан бирига модуляцияловчи узлуксиз сигнал x(t) , иккинчисига “ташувчи” импульслар кетма-кетлиги (t) берилади.
Бунда модулятор ўзининг киришидаги x(t) сигналнинг ҳар бир k t вақтдаги оний қийматларини аниқлайди ва чиқишида ушбу оний қийматларга пропорционал юзага эга бўлган импульслар кетма-кетлигини ҳосил қилади. Модулятор чиқишидаги сигнални модуляцияланган импульслар кетма- кетлиги (МИК) деб аталади.
Модуляцияланган импульсларнинг сатҳи ѐки кенглиги модуляцияловчи (узатиладиган) сигнал сатҳига пропорционал бўлиши керак. Бундай тур модуляцияси усуллари амплитуда-импульс модуляцияси (АИМ) ва кенглик-импульс модуляцияси (КИМ) деб аталади. АИМ сигналларда импульслар кенглиги ўзгармас ҳолда сақланади ва КИМ сигналларда импульслар амплитудаси ўзгармас ҳолда сақланади.
У ѐки бу модуляция туридан фойдаланиш узатиладиган сигналлар ўзига хос хусусиятига ва ушбу сигналларни яратишни амалга ошириш техник имкониятларига боғлиқ. Масалан АИМ сигналдан модуляцияловчи сигнал қийматларининг ўзгариш динамик диапазони катта бўлганда фойдаланилади.
Бу ҳолда радиоузатиш қурилмаси амплитуда характеристикаси ҳам талаб даражасидаги чизиқликда бўлиши керак. Бундай радиоузатиш тизимини яратишнинг ўзига хос қийинчиликлари бор. КИМ сигналлар узатиш қурилмаси амплитуда характеристикаси чизиқли бўлишига алоҳида талаб қўймайди, аммо КИМни амалга ошириш АИМни амалга оширишга нисбатан ҳозирча бироз мураккаброқ. МИК шаклидаги сигнални қуйидаги усулда олиш мумкин. бунинг учун x(t) сигнални динамик шаклда тасаввур қиламиз, яъни

МИК қийматлари фақат вақтлардагина маълумлигини эътиборга олиб (17.3) формуладаги интеграллаш амалини йиғиндини ҳисоблаш амали билан алмаштириш мумкин, яъни

бунда, x (kΔ t) k аналог сигналнинг kΔt вақтдаги оний қийматлари.

Download 334.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling