Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ
ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШДА КРЕАТИВ
КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Таянч сўзлар: хорижий тил, креатив компетентлик, чет тили, таълим тизими, таълим жара-
ёни, компетентли ёндашув.
Ключевые слова: иностранный язык, творческая компетентность, иностранный язык, 
образовательная система, образовательный процесс, компетентностный подход.
Key words: foreign language, creative competence, foreign language, educational system
educational process, competence-based approach.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, маълумки, 
кўп жиҳатдан компетентли ёндашув ғояларини жорий этиш билан боғлиқ.
Ушбу ислоҳотлар зарурати 21-асрда ахборот жамиятини тавсифловчи глобал 
ўзгаришлар - меҳнат бозори тузилиши ва табиатининг ўзгариши, ижтимоий ва ишлаб 
чиқариш ҳаётининг барча жиҳатларини ахборотлаштириш ва компьютерлаштириш,


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
121
шахснинг касбий фаолиятининг янги шароитларига тез ва самарали ижтимоий мос-
лашиши зарурати билан изоҳланади. 
Бундай глобал жараёнлар таълим муассасалари битирувчиларини тайёрлаш 
даражаси ва сифатига ҳамда янги талабларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Жаҳон 
ҳамжамияти шундай хулосага келдики, бугунги кунда ёш мутахассис билим, кўникма 
ва малакаларга оид маълум ҳажмдаги билимларни ўзлаштиришдан ташқари, интел-
лектуал ҳаракатчанлик, коммуникатив фаоллик, ўз-ўзини ташкил этиш, ўз-ўзини 
танқид қилиш, рефлексия, масъулиятлилик, юқори касбий мотивация ва бунинг 
натижасида турли касбий муаммоларни, шу жумладан ностандарт муаммоларни ҳал 
қилиш қобилиятини намоён этишга чақирилади [1].
Таълим мақсадлари ва натижаларини қайта кўриб чиқиш ёш мутахассисларда 
тегишли компетентликларни шакллантириш билан боғлиқ. Олий таълим соҳасида 
мутахассис ўзлаштириши керак бўлган аниқ операциялар кўрсаткичлари билан тав-
сифланадиган компетентли, олий таълим муассасаси битирувчисининг қобилияти 
ва тайёргарлигини кўрсатадиган турли ижтимоий ва касбий шароитларда самарали 
ҳаётий фаолиятга тайёрлиги мутахассиснинг малака моделига ўтишга йўналтирилади.
1990-йилларнинг охири ва 2000-йилларнинг бошидаги хорижий адабиётлар 
таклиф қилинган компетентликларнинг турличалиги билан таснифланади. Улардан 
баъзиларини мисол қилиб келтирамиз: касбий, умумий, ижтимоий, шахсий, инстру-
ментал, шахслараро, тизимли (В.И. Байденко, [2]). 
Таълимнинг тўртта асосий таъмойили рамзий маънога эга бўлиб, аслида, Жак 
Делор раислигидаги ХХI аср таълими бўйича халқаро комиссиянинг “Таълим яши-
рин хазина” маърузасида ифодаланган тўртта глобал компетентликни ўзида мужас-
сам этган:
– илмий тараққиёт ҳамда иқтисодий ва ижтимоий фаолиятнинг янги шакллариби-
лан боғлиқ тезкор ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда билишни ўрганиш;
– турли вазиятларда, шу жумладан кутилмаган вазиятларни енгишга имкон бера-
диган компетентликни эгаллашни англатувчи, яратишни ўрганиш;
– бошқаларнинг тарихи, анъаналари ва фикрлаш тарзини ўрганиб, бирга яшашни 
ўрганиш;
- яшашни ўрганиш [3].
Бугунги кунда олий таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган тала-
бларни белгилашда компетентли ёндашувдан фойдаланиш имкониятлари жадал 
ўрганилмоқда. Унинг ижобий томонларини таъкидлаган ҳолда компетентли модел-
нинг мураккаблиги, кўп қирралилиги, бир маъноли эмасигини таъкидлаш мумкин.
Компетентлик тушунчаси хорижий олимлар томонидан илгари сурилган чуқур 
назарий-методик-мантиқий қиёсий таҳлил натижасида таълим тизимининг тавси-
фига мос келадиган концепция, тенденция ва ҳолатларда акс эттирилган. Масалан, 
Ю.Г.Татур олий мактабда компетентли ёндашув янгилик эмас, кўпгина европа давлат-
ларида, бутун таълим тизими даражасида ва олий мактаб соҳасида бундай ёндашув 
таълим сифатини бошқариш ва кадрларни касбий тайёрлаш тизимининг бир қисми 
ҳисобланади (Ю.Г.Татур) [4]. 
И.А.Зимняя, асосий ижтимоий компетентликларнинг ҳақиқий сериясини тузган 
ҳолда (И.А.Зимняя [5]), ушбу таснифнинг назарий асоси психологияда шаклланти-
рилган қоидаларга хизмат қилишини таъкидлайди, уларга қуйидагилар киради:
- инсон меҳнатни тушуниш, мулоқот субъекти;
- одам жамиятга, ўзига, бошқа одамларга, меҳнатга муносабатлари тизимида 
намоён бўлади;



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling