Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
147
Абдурасулова Д.Т.
Жиззах давлат педагогика университети Тарих факультети “Умумий тарих”
кафедраси ўқитувчиси
ЁШЛАР ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИНГ АМАЛДА 
ТАДБИҚ ЭТИЛИШИ (ЖИЗЗАХ ШАҲРИ МИСОЛИДА)
Таянч сўзлар: соғлом авлод, мустақиллик йиллари, маънавий салохиятли ёшлар, спорт.
Ключевые слова: здоровое поколение, годы независимости, молодые люди, спорт.
Key words: a healthy generation, years of independence, young people with spiritual competence, 
sports.
Жисмоний ва маънавий соғлом фарзанд ота- онанинг бахти. Эртасини ўйлаган 
халк фарзандлари соғлиги ва тарбиясига устивор вазифа сифатида қарайди. Зеро, дав-
латимиз рахбарининг “Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият 
билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор 
вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Ёшла-
римизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга 
бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар 
бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч 
ва имкониятларини сафарбар этамиз” [1] деган сўзларида мамлакатимизда барка-
мол авлод тарбиясига қаратилган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ўз ифодасини 
топди.
Cоғлом турмуш тарзи оммавий спорт юртимизда ҳамиша диққат марказида 
бўлган, шахсан давлатимиз раҳбарининг доимий кузатуви ва кўмагида ривожланиб 
бормоқда.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида 1992 йилда Жиззах шаҳрида 2 та стадион, 
25 та спорт зали, 1 та отиш тири, 47 та баскетбол, 50 та волейбол майдончалари, 28 та 
қўл тўпи майдончаси, 19 та футбол майдони мавжуд эди. Аммо, бу спорт иншоатлар 
ночор аҳволга келиб қолган эди. Масалан, Жиззахдаги марказий стадион “Суғдиёна” 
фирмасига қарашли бўлиб, таъмирталаб эди, лекин таъмирлаш учун маблағ ажра-
тилмаган. Шунингдек, Жиззах давлат педагогика институтининг спорт майдо-
нини ҳам таъмирлашга муҳтож бўлган. Шаҳар аҳолисининг 24,7 фоизи жисмоний 
тарбия ва спорт билан шуғулланган.[2. 58] Ушбу муаммоларни тузатиш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 27-майдаги 271-сонли 
“Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбир-
лари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 
октябрдаги “Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш 
тўғрисида”ги ПФ-3154-сонли Фармонига асосан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан Ўрта Осиёда ягона бўлган спорт мажмуаси - Олимпия заҳиралари кол-
лежи барпо этилди, марказий стадионнинг тўла таъмирдан чиқарилди, янги қурилган 
“Маънавият ва маърифат” маркази, Истиқлол боғи, маҳалла гузарлари, замонавий 
коллеж ва литсейлар, сузиш ҳавзалари, теннис кортлари каби янги-янги иншоотлар 
барпо этилди
Жиззах шаҳрида 2015 йилда 3 та стадион, 53 та спорт заллари, 4 та очиқ ва ёпиқ 
сув ҳавзалари, 295 та спорт майдончалари мавжуд.[4.10] Жиззах шаҳрининг марказий 
қисмидаги “Суғдиёна” стадиони ўрнида 11.650 томошабинга мўлжалланган спорт 
мажмуаси қурилишининг қиймати 56 млрд сўмни ташкил этди. Бугунги кунда спорт 
мажмуасида қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ бажарилиб, объект фойдаланишга топ-



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling