Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


“МАЛИКА АЙЁР” ДОСТОНИ ЛЕКСИКАСИДА ТУРКИЙ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МАЛИКА АЙЁР” ДОСТОНИ ЛЕКСИКАСИДА ТУРКИЙ 
ҚАТЛАМНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ
Туркий тилшунослигига оид илмий тадқиқотларда, хусусан, И.А.Батманов, 
В.М.Насилов, А.А.Ражабов, М.Маматқулов, А.С.Аманжолов ва бошқаларнинг 
ишларида [7,15,12,4] қадимги туркий тил даврининг фонетик, лексик, грамматик 
тараққиётининг лисоний хусусиятлари ўрганилган. Қадимги туркий тилга хос хусу-
сиятларнинг ҳозирги туркий тилда кузатилиши ҳам муайян даражада тадқиқ этилган-
лиги [5,6] илмий жамоатчиликка маълум. Э.Бегматовнинг қайд этишича, “Қадимги 
туркий луғат”га киритилган 2500 дан ортиқ лексемалар бугунги кундаги тилимизда 
фаол қўлланади ва улар йигирмага яқин лексик-семантик гуруҳга бўлинади.[8.200] 
Ҳатто бу лексемаларнинг катта миқдори қадимги туркий тилда қўлланилганлиги 
ҳам аниқланган. [3] Илмий адабиётлардаги маълумотларни Алишер Навоий даври 
ва асарларига солиштирилса, улар мантиқий жиҳатдан тўғри ва асосли эканлиги аён 
бўлади. Хусусан, XV асрнинг ёзма ёдгорликларида қадимги туркий тилга мансуб 
лексемаларнинг қўлланганлиги [10.89-90., 11.47-49] Навоий асарларида 1400 га яқин 
қадимги туркий тил, эски туркий тил ва эски ўзбек тилида муайян даражада истеъ-
молда бўлгани каби, бу қатламдаги лексемаларнинг кўпчилиги ҳозирги ўзбек адабий 
тилида ҳам мавжуд. Бу ўз навбатида ёзма асарларда ва қолаверса, халқ достонлари 
тилида ҳам ўз ифодасини тўлиқ топганлигига ҳеч бир шубҳа йўқ.


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
5
Туркий қатламдаги сўзларнинг ўзига хос етакчи хусусияти уларнинг деярли барча 
туркий тилларда фаол учраши ва қўлланиши билан белгиланади. Қадимги туркий 
лексиканинг асосини ташкил этувчи фаол сўзлар барча туркий тиллар лексикаси 
учун умумийдир. Булар ҳақида тилшуносликда билдирилган олимларнинг фикр-
мулоҳазалари [18.311., 16.351., 17., 8.200., 13.288] бизни қайтариқдан қутқаради.
Халқ достонлари тилига бағишланган илмий тадқиқотларда туркий қатламга 
хос лексемаларнинг лексик, семантик ва услубий жиҳатлари бир мунча ёритилган 
бўлса-да, биз тадқиқ этган «Малика айёр» достони мисолида бу муаммо ҳалигача 
ўрганилмаган. Ушбу достонда қадимги туркий тил даврида кенг истеъмолда бўлган 
кўпгина умумтуркий лексемалар қўлланилганлиги аниқланди. Биз қуйида уларнинг 
айрим намуналари ҳақида қисқача тўхталиш билан чегараланамиз.
Нуфузли луғатлар (ДТС, 620; ЎТЭЛ, 381) да қайд этилишича, қадимги туркий 
тилдаги “чўзмоқ, тортмоқ”, “сусткашлик қилмоқ” маъноларида қўлланган uzamoq
феълига -t орттирма нисбат қўшимчаси қўшилиши билан “uzatmoq” cўзи ҳосил 
қилинган. Алишер Навоий тарихий асарлари матнида ушбу ясама сўз ўз маъносини 
бироз кенгайтириб, уч хил маънода: 1. “чўзмоқ, йўналтирмоқ”; 2. “қизни узатмоқ, 
турмушга бермоқ”; 3. “жўнатмоқ, кузатмоқ” каби маъноларида қўлланганлиги 
аниқланган. [2.55] Ушбу лексеманинг саккиз маънода қўлланганлиги ЎТИЛ (4, 261) 
да қайд этилган. Биз ўрганган достонда бу лексема фақат икки маънода қўлланганлиги 
аниқланди: 1.“Бирор томонга йўналтирмоқ, чўзмоқ” (қўлни, бўйинни) маъно-
сида: Олмадан емоқчи бўлиб қўл узатди, олма дариллаб осмонга чиқиб кетди (47); 
Остидаги Бўзтулпор // Йўлда бўйнин узатди (126); 2. “Турмушга чиқармоқ, етказиб 
бермоқ” маъносида: Сизлар кебсиз паризодни узатиб // Жой ораста, манзил жойлар 
тузатдик (183) каби.
Қадимги туркий обидаларида (ДТС, 201) “ичмоқ” лексемаси фаол қўлланганлиги 
қайд этилган. Алишер Навоий асарларида ушбу лексема уч хил маънода: 1. “ичмоқ, 
нўш айламоқ”; 2. “ваъда бермоқ, қасам ичмоқ”; 3.“вафот этмоқ” маъноларида 
қўлланганлиги аниқланган. Ушбу лексема ЎТИЛ (2, 251-252)да асосан икки хил: 1. 
“суюқликни ҳўплаб ёки симириб ичмоқ, тановул қилмоқ”; 2. “спиртли ичимлик истеъ-
мол қилмоқ” каби маъноларда қўлланилиши кўрсатилган. «Малика айёр» достонида 
эса “сув ичишга хоҳиш билдирмоқ, сувни истеъмол қилишга тайёр турмоқ” маънола-
рида қўлланганлигини кузатдик: Мавж урган дарёни беклар кўради // Ичмакка Аваз-
хон кўнгил қилади (70); Авазжон билан Шозаргар мешнинг оғзини очиб, ичмоқчи 
бўлиб туриб эди (168) каби. 
“Қадимги туркий луғат”да (80) balalamoq феъли “қуш ва парандаларнинг бола 
очиб кўпайиши” маъносида қўлланган. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девон”ида bala 
сўзи “қуш боласи”ни англатганлиги таъкидланган. Навоий асарлари тилида эса 
ушбу феъл лексема фақат қуш, балки бошқа ҳайвонларнинг кўпайишига нисба-
тан ҳам қўлланилганлиги аниқланган. [2.51] Болаламоқ лексемаси бошқа туркий 
сўзлар қаторида ҳозирги ўзбек адабий тилида ҳам фаол учрайди. ЎТИЛ (1, 307)
да бу сўзнинг икки хил маъноси: 1. “Ўзидан насл қолдирмоқ; бола туғиб ёки очиб 
кўпаймоқ; урчимоқ;” 2. Кўчма маънода “кўпаймоқ, урчимоқ” тарзида қўлланганлиги 
изоҳланган. «Малика айёр» достонида эса фақатгина бир ўринда ушбу лексема қуш 
(булбул)нинг “бола очиб кўпайиши” маъносида қўлланганлиги кузатилди: Тўти, 
майна сайраб ётган // Булбуллар болалаб ётган (170) каби.
Достонда ҳозирги ўзбек адабий тилида қўлланадиган туркий сўзлар миқдори 
кўпчилик миқдорни ташкил этди. Булар: ҳаракат-ҳолатни билдирувчи (бермоқ, 
демоқ, кетмоқ, отланмоқ ва ҳ.к.); белги-хусусиятни билдирувчи (оқ, кўк, қора, яшил, 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling