Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
77
– инсонга ноқулай вазиятлар таъсирини камайтириш;
– мавжуд ресурслардан оптимал фойдаланиш;
– ижтимоий педагогик муаммоларни ҳал этишнинг технологиялар ва модел-
ларининг самаралиларини танлаш ва янгиларини ишлаб чиқиш.
Бунинг учун эса, аввало таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил 
этишнинг бугунги ахволи, мавжуд холат ва унга таъсир кўрсатувчи омилларни кўриб 
чиқиш мақсадга мувофиқ. Бугунги кундатаълим муассасалари фаолиятини сама-
рали ташкил этиш, жамиятда ўқитувчи нифузини кўтариш, унинг сифатли амалий 
фаолият кўрсатиши учун шароит яратиш, моддий ва маънавий рағбатлантиришга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳаракатларнинг барчаси кундалик таълим амали-
ётини аввало мазмун, шунингдек, шаклий жиҳатдан муаммаллаштириб, охир оқибат 
таълим олувчиларнинг ахлоқий тарбияси, билим ва савиясида акс этмоғи керак. 
Мазкур вазифани адо этиш учун эса ҳар бир фан, предметнинг ўқитилишидаги 
жорий ҳолатни таҳлил қилиб, ютуқ ва камчиликларни аниқлаб олиш муҳим.
Фикримизча, бугунги узлуксиз таълим тизимидаги ўқув ва бошқа таълимий 
фаолиятнинг қониқарсиз аҳволининг икки сабаби, объектив ва субъектив саба-
блари мавжуд бўлиб, уларнинг бири бошқасининг чуқурлашувига сабаб бўлмоқда. 
Объектив омиллар ўқитувчи шахсиятидан кўра кўпроқ таълим мазмунини ташкил-
лаштирувчи муассасалар, директив ҳужжатлар билан боғлиқ. Биз бунда, аввало, 
стандартлар, дастурлар, дарслик ва методик ҳамда ўқув қўлланмаларини назарда 
тутмоқдамиз. Мустақиллик йиллари адабиёт бўйича ДТС ҳамда ўқув дастурлари 
ишлаб чиқилиб, бир неча бор такомиллаштирилди, дарсликларнинг бир неча авлоди 
чоп этилди. Мазкур ҳужжатлар шўро даврига нисбатан олинганда инқилобий дегу-
лик даражада ўзгарган, такомиллашган. Улар олдиндан белгилаб қўйилган сунъий 
қолиплар асосида эмас, балки миллий ва умуминсоний қадриятларга, жаҳон таълим 
тизимида эришилган ютуқларга асосланган, янги педагогик тафаккурга таянган 
ҳолда яратилган. Ўрганиш учун танлаб олинган асарларнинг юксак бадиий мезон-
лар талабига жавоб бериши, тарбияланувчиларнинг бадиий дидини ўстиришга, 
маънавий оламини шакллантиришга, уларда юксак ахлоқий сифатлар шакллантира 
олишига, болаларнинг ёш хусусиятига мос келиши каби жиҳатларга қараб танлаб 
олинган. Мазкур давлат ҳужжатлари, дидактик ва методик ашёлар эълон қилиниб, 
нашрдан чиққач, ўз вақтида матбуотда муносабат билдирилган, асосан уларнинг 
ютуқлари, фазилатлари тўғрисида фикрлар билдирилган. 
Биз стандарт ва дастурлардаги тўлдирилиши керак бўлган ўринлар, дарслик ва 
қўлланмалардаги бартараф этилиши лозим бўлган нуқсон ва камчиликлар бора-
сида мулоҳазаларимизни баён этамизки, ечимини кутаётган муаммоларнинг талай 
қисми улар билан ҳам боғлиқ. Аслида стандартдаги ўқувчиларнинг билим, кўникма 
ва малакаларига қўйиладиган талабларда мавжуд бўлган “ўрганилган асарнинг асо-
сий бадиий хусусиятларини” тезисидан келиб чиқиб, зикр этилган назарий маълу-
мотлар дастурга ҳам, дарсликка ҳам киритилиши керак эди.
Навбатдаги фикрлар дарсликлардаги савол ва топшириқлар хусусида. Ўтган 
ўн йилликнинг бошларида яратилган дарсликларнинг айримларида мавзулар
ўрганишга тавсия этилган матнлардан сўнг савол ва топшириқлар берилмаган эди. 
Бизнингча, бунга сабаб янги талаблар асосидаги дарсликларнинг тезлик билан 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling