Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
42
билан олиб бориладиган якка ва оммавий тарздаги маърифий тадбирларнинг таъсир 
кучини ошириш, қамровини кенгайтириш ва тизимли ташкил этиш яхши натижа 
беради.
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва психологик ёрдам ва бошқа йўналишдаги 
маслаҳатга эҳтиёж аниқланганда, прокуратура органлари, ички ишлар органлари, 
адлия органларининг малакали мутахассислари ва “Аёллар маслаҳат кенгаши”га 
бириктирилган психологлар маслаҳатини тизимли йўлга қўйилишига эришиш, 
зарур ҳолларда оиланинг ҳар бир аъзоси учун ҳуқуқий ва психологик хизматдан 
фойдаланиш имконини яратиш зарур.
Барча амалий ишлар оиладаги муаммоларни ҳал этиш ва муҳитни 
соғломлаштириш, оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш, оила 
аъзоларининг оиладаги ўрни ва масъулиятини англатиш, оиладаги ёшлар таълим-
тарбияси ва нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилиши керак. 
Албатта, ҳар бир оиланинг ва оила аъзоларининг яшаш тарзи ўзига хос, оила-
нинг ҳар бир аъзоси ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Шунинг учун улар билан иш 
олиб боришда самимийлик, дўстона муносабат, шунингдек, эҳтиёткорлик муҳим 
аҳамиятга эга.
Хотин-қизлар фаолининг бу борадаги вазифаси хотин-қизларнинг ҳар бирини 
қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этишга 
кўмаклашиш, ҳаёт фаровонлигини ошириш давлат ва ҳукуматнинг диққат эътибо-
рида эканини аҳолига, хусусан хотин-қизларга тушунтиришдан иборат. 
Шу билан бирга бу борада маҳалла мутасаддилари, ижтимоий хизматларни 
кўрсатишга, яъни оилаларнинг муаммоларини ҳал этишга масъул идораларнинг 
ягона мақсад йўлида ҳамжиҳатликда фаолият олиб бораётгани, ушбу фаолият 
Давлатимиз Раҳбари ва ҳукуматимизнинг қатор қарорлари билан мустаҳкамлаб 
қўйилганини маҳалла аҳли билиши муҳимдир.
Хотин-қизлар давлат ва ҳукуматнинг оилаларда маънавий муҳит барқарор 
бўлишидан, аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши, тинчлиги, хотиржамлигидан манфа-
атдорлигини англаши, маҳалла мутасаддилари ҳамда масъул идоралар раҳбарлари 
ва вакилларининг уларни қўллаб-қуватлашдаги саъй-ҳаракати, меҳри, эътибори ва 
масъулиятини ҳис этиши зарур. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги амалий тавсиялар берилмоқда, хусу-
сан:
– ҳуқуқий, психологик ёрдам ва маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар ҳамда улар-
нинг аъзолари билан режали, манзилли ишларни ташкил этиш лозим, зарур 
ҳолларда улар билан индивидуал (якка) тартибдаги ишларни режалаштириш 
керак. Индивидуал (якка) тартибдаги ишларни ташкил этиш ва амалга оши-
ришда оила аъзолари билан мажмуавий (комплекс) иш олиб бориш;
– ҳуқуқий билим ва психологик маслаҳатлар бериш бўйича ўтказиладиган 
тадбирларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам ва маслаҳатга муҳтож хотин-
қизларни жалб этиш;
– оилавий ҳуқуқий ва психологик хизматнинг методологик асосларини яра-
тиш ва амалиётга татбиқ этиш;
– «Аёллар маслаҳат кенгаши», Аёлларни реабилитация қилиш ва мос-
лаштириш республика марказининг ҳудудий ва туманлараро намунали 
марказлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳузуридаги «Хотин-
қизлар ҳуқуқий, психологик маслаҳатхонаси», таълим муассасаларининг



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling