Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
103
ширилди. Спорт мажмуаси асосан мебел ва инвентарлар билан жиҳозланган спорт 
аренаси, маъмурий бино, спорт зал ва ёпиқ сузиш ҳавзаси, назорат ўтказиш пункт-
лари, ташқи тўсиқ, ташқи мухандислик тармоқлари, сув қудуғи, йўлакчалар, суғориш 
тармоқлари, ёритиш миноралари ва фавворалар, минифутбол майдони, ташқи ёри-
тиш чироқлари, 2 спорт спорт зали ва ёпиқ сузиш ҳавзасидан иборатдир.
2015 йилда Жиззах шаҳри марказида 10 минг томошабинга мўлжаллаб энгил 
атлетика ва спорт мажмуаси қуриб битказилди ва унга 52 миллиард сўм сарфланди. 
[5.3]
Жиззах шаҳрида Олимпия заҳиралари коллежи ва вилоят халқ таълими тасарру-
фидаги 1 та футбол интернати фаолият олиб бормоқда.
Юртимизда ижтимоий соҳага ялпи ички маҳсулотнинг қарийб олтмиш фоизи 
йўналтирилмоқда. Айниқса тиббиёт соҳасини ривожлантириш, юксак малакали тиб-
биёт ходимлари ва замонавий моддий-техник жиҳозларга эга бўлган тиббий муас-
салар фаолиятини йўлга қўйиш ижтимоий ислоҳотларнинг муҳим қисмини ташкил 
этади. Бундай муассасалар тиббий хизматни ривожлантириш, аҳоли саломатлигини 
сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, турли касалликларни олдини олишга 
имконият бермоқда. 
2014 йилда Жиззах шаҳрида 29 та стационар шифохоналар мавжуд бўлиб, унда 
2.196 та ўрин бўлган. Бундан ташқари, врачлик амбулатория-поликлиника муассаса-
лари сони 59 тани ташкил этган. Шаҳарнинг ҳар 10 минг аҳолисига ўртача ҳисобда 
133.7 та касалхонадаги ўринлар, 47.9 нафар врач,
3.166 
нафар тиббий 
ҳамширалар тўғри келган .[6.12]
Вилоят болалар шифохонаси 1987 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳакамасининг 2008 йил 18 мартдаги “Ҳудудий соғлиқни 
сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмаси ва фаолиятини такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ болалар кўп тармоқли тиббиёт 
марказига айлантирилди. Марказда 9 та бўлим фаолият юритмоқда .[7.3] Вилоят кўп 
профилли болалар марказида реаниматсия бўлими ва туғилган чақалоқларга тиббий 
хизмат кўрсатиш бўлими очилди ҳамда уларга 700 минг эвролик тиббий асбоб-уску-
налар ўрнатилди.[8.2] 
Марказнинг “Чақалоқлар ва реанимация” бўлими “Кувез” мосламаси билан 
жиҳозланди. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг ЮНИСЕФ бўлими билан 
ҳамкорликда марказда ўқув хонаси ташкил этилган. 2015 йилда бу ерда вилоятнинг 
60 нафар болалар шифокорлари ҳамда 500 нафардан ортиқ ҳамширалари учун ўқув 
машғулотлари олиб борилди .[9.3]
Вилоят тез ёрдам маркази, оналар ва болаларни муҳофаза қилиш илмий мар-
кази, марказий болалар шифохонаси, вилоят туғруқхонаси, реабилитация маркази
ўсмирлар диспансери каби муассасалар ташкил этилди.
1998 йилда республикада болалардаги туғма нуқсонларни ва ирсий касалликларни 
аниқлаш мақсадида “Она ва бола”скрининг марказлари очила бошлади. Шу жумла-
дан, Жиззах вилоятида ҳам шундай марказ барпо этилди. Бугунги кунда скрининг 
марказ 32 миллион 100 минг сўмлик тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, 
жумладан, замонавий ултратовуш таҳлил аппаратлари мавжуд. Марказда 20 та шифо-
кор, жумладан, генетик, эндокринолог, невропатолог, шифокор-лаборант ва бошқалар 
фаолият юритмоқда..[10.3] Шаҳарда жойлашган Жиззах вилоят ихтисослаштирил-
ган болалар стоматология поликлиникаси 100 қатновга мўлжалланган бўлиб, вилоят 
бўйлаб 18 ёшгача бўлган болаларга хизмат кўрсатади. 42 нафар шифокор (шундан 16 
нафари олий маълумотли)лар ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатаётган маз-



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling