Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
153
салбий ўзгаришларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Ўқувчиларнинг соатлаб, кунлаб 
телевизор ёки телефон ўйнаб ўтириши фикримизга яққол далил бўлади. Бундай ёшлар 
ҳаёти пала-партиш бўлиб, ўз вақтида дам олмайдилар ва ўз вақтида овқатланмайдилар. 
Кейинчалик эса уларда турли касалликлар авж олиши туфайли уларда тажанглик
ўз-ўзидан қониқмаслик ҳисси тез-тез учрайди. Шунинг учун биз педагоглар талаба-
ёшларнинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсата олишни уддалай олсак, уларни хулқ-
атворини самарали фаволият учун йўналтира олсак мақсадга мувофиқ иш бўлади.
Афсуски, бу каби салбий ҳолат ўқувчиларнинг нафақат маънавий-руҳий ҳолати, 
жисмоний ривожланишига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди. Бундай ўқувчилар ҳаётда 
иродасиз, сабр-бардошсиз, мақсад сари интилмайдиган, таваккалчи, данкасалик каби 
иллатлар қуршовида қолади. Жисмоний ва руҳий тарбия интеграцияси асосида тарбя-
иланган ёш эса келажакда ҳар бир ишини режа асосида бажарадиган, етти ўлчаб бир 
кесадиган, қейинчиликлар олдида эсанкираб қолмайдиган, сабр-бардошли, иродали, 
энг муҳими вақтини бекорчи ишларга сарфламайдиган кишилар бўлиб етишади. 
4. Ўқувчиларда ҳар қандай жамоага нисбатан адаптив жараённинг қийин кечиши. Ҳа 
бир инсон ўз ҳаёти давомида бир неча маротаба адаптив жараённи бошидан кечиради. 
Демак, инсоннинг туғилиши адаптация борасидаги илк синовдир. Мана шу кўникиш 
жараёнида ёшларда турли муаммолар содир бўлади. Афсуски, ўқувчиларда ҳам юзага 
келадиган руҳий ўзгаришлар, тушукунлик, иродасизлик уларнинг характерига сингиб 
бориши ва унинг ҳар қандай жамоага нисбатан мослашувчанлигини қийинлаштириши 
мумкин. Бундай ёшларнинг дўстлари жуда кам, ҳатто бўлмаслиги ҳам мумкин. Улар 
характерида доимий нимадандир норозилик, ўз-ўзидан қониқмаслик, бўйсунмаслик, 
иккиланиш каби салбий иллатлар намоён бўлади. Айниқса, бундай ёшларда адаптация 
жараёни узоқ муддатга чузилишини кўриш мумкин. Бу салбий жиҳатларнинг асосий 
сабаби ўқувчининг ёш хусусияти, темпераменти, индивидуаллиги ва бошқа жиҳатлар 
билан боғлиқдир. 
Мактаб таълимида ўқувчининг адаптацияси мактаб муҳитига морслашиш ва синф-
дошлари билан дўстона муносабатга кириш асосида кечади. Мана шу адаптация жара-
ёнидаги ўқитувчининг сабрсизлиги ёки қўполлиги туфайли ўқувчининг руҳиятида 
салбий ўзгаришлар юзага келади. Айниқса, бу ҳолат кўпроқ ўқувчиларнинг ўқишга, 
умумий кун тартибига мослашуви жараёнида кузатилади. Бунинг асосий сабаблари-
дан бири ўқувчиларнинг оилавий муҳитга қаттиқ боғланиб қолганлигидир. Бу жараён
ўқувчи руҳиятига жуда катта таъсир кўрсатади. Натижада нафақат ўқувчининг руҳий, 
балки, жисмоний саломатлигига ҳам путур етиши мумкин.
5. Оммавий ахборот воситаларининг салбий таъсири. Оммавий ахборот восита-
лари бугунги кунда ёшлар руҳияти ва тарбиясига таъсир этувчи энг кучли воситадир. 
Бу борада телевидение ва уяли алоқа воситалари етакчи ўринда турди. Ўқувчилар бу 
воситалар орқали турли ахборотлар билан танишадилар. Айниқса, телевидиниеда 
намойиш этилаётган турли контентдаги материаллар ўқувчиларнинг руҳиятига, хулқ-
атворига салбий таъсир кўрсатади. Натижада ўқувчилардаги руҳий ҳолатнинг нормал 
кечиш жараёни яъни диққат, идрок, тасаввур, хотира кабиларнинг бузилиши содир 
бўлади. Оқибатда ўқувчиларда атроф-муҳит, ҳаттоки инсонларга нисбатан ҳиссизлик, 
меҳрсизлик кузатилади. Энг ачинарлиси ўқувчилар реалликдан анча йироқда ўсадилар, 
ҳаётда ҳамма нарсага тез ва осон эришиш мумкин деб ҳисоблайдилар. Шу сабабдан 
уларда доимий норозилик кайфияти ҳукмрон бўлади. Айниқса, бундай ўқувчиларда
агрессивлик ва жангарилик кузатилади. 
Ўқувчи руҳиятидаги ўзгаришлардан яна бири бу жисмоний таълимда педагогнинг 
унга ҳаддан ташқари қаттиққўллиги ҳисобланади. Айниқса, ўқувчининг ёш ва психо-



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling