Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
152 бугунги кун ҳар бир оиласи ва жамият олдида турган муҳим вазифа ҳам шу ҳисобланади. Ота-она фарзанд кўриш ва уни тарбиялаш орзуси билан яшар экан, унинг келажакда етук инсон, комил шахс бўлишини истайди. Бу масала ҳар бир педагог, таълим муасса- сининг ҳам жамият олидаги бурчи бўлиб, ота-она каби устозлар ҳам шогирдларини ету- клик сари даъват этади. Демак, оқил фарзанд нафақат ота-она, балки устоз, қолаверса жамиятнинг, юртнинг бахту-иқболидир. Шундай экан, “таълим-тарбия каби муҳим ва стратегик масалага эскича қараш, эскича билим ва тизим билан ёндашиш мутлақо мум- кин эмас. Бу борада энг замонавий ва илғор тизимни яратмасак, олдимизда кўндаланг бўлиб турган биронта муаммони ечолмаймиз”[1]. Бу ишларни “жамиятнинг тарбияга бўлган муносабатини бутунлай ўзгартирмасдан туриб”, амалга ошириб бўлмайди. Психолог олим Б. Умаров мазкур муаммонинг субъектив сабабларига қуйидагиларни киритади: “Хулқ оғишининг субъектив сабабларига ўсмир шахсининг қизиқиш ва эҳтиёжлари, дунёқараш ва маънавий олами, мақсад ва йўналишлари, қадриятлари, ҳуқуқий онги, ҳаётий режалари, турмуш тарзи ва мотивлари киради. Субъектив шарт- шароитларга эса аҳолининг демографик ва ижтимоий-психологик хусусиятлари, хусусан, этнопсихологик жиҳатлари, характери, темпераменти, ёши ва жинси мансуб. Объектив сабаблар сифатида жамиятдаги носоғлом муҳит, шарт-шароит, иқтисодий ва сиёсий беқарорлик, кичик ижтимоий гуруҳлардаги ижтимоий-психологик шароит, кишилар билан муносабатлар намоён бўлади”[2]. Худди шундай биз ҳам ўсмир ёшдаги талаба ёшларнинг руҳиятидаги салбий ўзгаришларнинг субъектив омилларига: ўсмир шахсининг шаклланиш жараёнидаги муаммолар, уларнинг темпераментидаги хусуси- ятларни киритдик. Умуман олганда талаба ёшлар руҳиятидаги ўзгаришлар бирор-бир шахсга хос субъектив хулқ-атвор натижаси эмас, балки субъектив ва объектив омиллар, шарт- шароитлар, муносабатлар натижаси сифатида юзага келади. Ўқувчилар руҳиятидаги салбий ўзгаришларнинг келиб чиқиш сабаблари бир неча омиллар таъсирида содир бўлади. Бизнингча улар қуйидагилар ҳисобланади: 1. Оилавий муҳитнинг носоғломлиги. Ўқувчилар руҳиятида ижобий ва салбий ўзгаришлар бўлиши оилавий муҳитнинг соғломлиги биринчи омил ҳисобланади. Бизга маълумки, оиладаги муҳит: ота-она ва уларнинг ўсмир ёш билан муносабати, оилавий хотиржамлик, катталарнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишончи ва ҳурмати ўсмир хулқ- атворининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Аксинча, оиладаги келишмовчилик, низолар, ота-она ва катталарнинг номақбул ҳатти-ҳаракати ўсмир хулқ-атворига сал- бий таъсир этмай қолмайди. Доимий жанжал ва можароли оилаларда тарбияланаётган ўспирин, ўсмирларда қўрқув, иродасизлик, қорқоқлик кузатилади ва бундай ҳолатлар лоқайдлик, нописандлик, мустақил фикрнинг йўқлиги шаклида намоён бўлади, баъзи- ларида доимий ўзиларини бошқаларга кераксиз деб ҳисоблаш, тортинчоқлик, мослаша олмаслик, мулоқотчанликнинг пасайиши зўрайиб боради. 2. Ота-оналарда тарбия психологияси ва физиологияси, педагогикасига доир билим- ларнинг етишмаслиги. Афсуски, кузатишларимизга кўра айрим ота-оналарда тарбия физиологияси, психологиясига оид билимлар етишмайди. Шу боис улар фарзандлари хулқ-атворида бўлаётган салбий ўзгаришлар сабабини англай олишмайди. Натижада уларда бирмунча эгоистлик ҳосил бўлади. Ўз навбатида ўсмирнинг носоғлом физио- логик ҳолати унинг психикаси, жумладан, сезги, идрок, хотира, диққат, тафаккурига салбий ўтказади. 3. Ўқувчиларнинг кун тартибини тўғри ташкил этилмаганлиги. Бугунги кунда ўқувчиларнинг кун тартибини тўғри ташкил этилмаганлиги уларнинг хулқ-атворида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling