Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошболтаев Ф.Ў. Фарғона давлат университети таянч докторанти БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ МЕТОДИК ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
- Таянч сўзлар
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
75 6. N.M.Egamberdiyeva Ijtimoiy pedagogika darslik. «Toshkent»2009, РЕЗЮМЕ Ushbu maqolada xorijiy davlatlar olimlarining mehribonlik uyi haqida fikrlari,mehribonlik uyi tarbiyalanuvchilarining ijtimoiylashuv jarayonlari, oilaviy mehribonlik uylarini tashkil etilishi, bolalar salbiy ijtimoiy hodisalarni yuzaga keltirish sabablari ,ota-onalar,milliy gvardiya faoliyati, Vazirlar Mahkamasi qarorlari va farmoyishlari jamlangan. РЕЗЮМЕ В данной статье обобщены мнения ученых зарубежных стран о детских домах, процессах социализа- ции воспитанников детских домов, организации семейных детских домов, причинах создания детьми нега- тивных социальных явлений, деятельности родителей, Национальной гвардии, решениях и распоряжения Кабинета Министров. SUMMARY This article summarizes the opinions of scientists of foreign countries about orphanages, the socialization processes of children of orphanages, the organization of family orphanages, the reasons why children create negative social phenomena, the activities of parents, the National Guard, the decisions and orders of the Cabinet of Ministers. Тошболтаев Ф.Ў. Фарғона давлат университети таянч докторанти БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ МЕТОДИК ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ Таянч сўзлар: методик таёргарлик, таьлим-тарбия, шакл, метод, восита. Ключевые слова: методическое обучение, тренинг, форма, метод, инструмент, способ. Key words: methodical training, training, form, method, tool. Бўлажак ўқитувчиларни методик тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг ўзига хос миллий ва маданий хусуиятларини кўриб чиқиш, тамойилларини тадқиқ этиш ва бу борадаги ташкилий-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш долзарб вази- фалардан биридир. Зотан, “буларнинг барчасидан ягона мақсадимиз – мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасаларни Учинчи Ренессанснинг тўрт узвий халқасига, боғча тарбиячиси, мак- таб муаллими, профессор-ўқитувчилар ва илмий-ижодий зиёлиларимизни эса Янги Уйғониш даврининг тўрт таянч устунига айлантиришдан иборат”. Бунинг учун эса, “олий таълим тизимини янги сифат босқичига кўтариш, олий ўқув юртларини янада ривожлантириш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, пировардида илм- фаннинг йирик ўчоқларига айлантиришга алоҳида эътибор қараташ” зарур. Маълумки, ҳар қандай ислоҳот чуқур умуминсоний ва миллий ғояларга асосла- надиган, ҳар жиҳатдан мукаммал ишланган ижтимоий дастурлар яратиш ва изчил чора тадбирлар ўтказишни тақазо этади. Бундай дастурлар эса ворисийлик ва янгила- ниш тамойилига монанд равишда яратилган ва амалга оширилган тақдирда кўзланан мақсадга эришиш мумкин. Демак, ислоҳотчилик аввалги даврларда яратилган ижти- моий-маданий қадриятлар тизимининг салоҳиятидан унумли фойдаланиш билан бир қаторда янгиланишга йўналтирилган оқилона саъй-ҳаракатлар учун ҳам замин яра- тиш лозим. Табиийки, бундай ёндашув жамият миқёсида амалга ошириладиган ҳар қандай жараённинг репродуктив жиҳатларини сақлаб, унинг инновацион моҳияти ва мазмунини таъминлашга ҳам қаратилган бўлиши лозим. Бугунги кунда ўқитувчи ўз вазифасини ўқувчиларга янги билимлар мажмуни беришдан иборат деб билиши натижасида ўқувчиларнинг билиш имкониятларини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling