Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
89 бир-бири билан боғлиқ”, бир муаммонинг ечими бошқа кўпгина муаммолар ечи- мига боғлиқ, “муаммолар тизимли ва комплекс характер”га эга. Тизимли тафаккурга таъриф беришдан олдин “тафаккур” атамасини кўриб чиқамиз. Кичик Академик словарьда тафаккур у шундай тарифланади: √ инсоннинг фикр юритиш, мулоҳаза қилиш, хулоса чиқариш қобилияти; √ объектив борлиқни онг орқали акс эттиришнинг асосий босқичи. Фалсафий луғатда “тизимли ёндашув” атамаси фаол ишлатилсада, кўзга ташлан- майди. “Тизим”, “тафаккур” тушунчаларига алоҳида таъриф берилган, жумладан, тафаккур – объектив оламни тушунчалар, ҳукм юритиш, назарияларда фаол ифода- лаш жараёни бўлиб, у реал борлиқни умумлашган ҳолда англаш, ёки бу масалалар ечимига қаратилган; юқори даражада ташкилланган материя – мия маҳсулидир. Тафаккур, С.Л.Рубинштейн фикрига кўра, объектив борлиқни умумлашган ҳолда бевосита алоқаларни очиш орқали англаш тушунилади. Тадқиқотчи Г.К.Селевко таъбирича, тафаккур – бу инсон томонидан атроф олам объектлари ва ҳодисаларини ҳамда уларнинг алоқаларини англаш, ҳаётий муҳим масалаларни ечиш, номаълум нарсаларни излаш, келажакни кўра билиш жараёни ҳисобланади. Педагогик энциклопедик луғатда тафаккур ташқи оламнинг бевосита ифодалов- чиси сифатида талқин қилиниб, у реал борлиқ тўғрисидаги хис-ҳаяжон таъсирида инсонга унинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларига таянган ҳолда ахборот- ларни таҳлил қилади, ўз хулқининг режа ва дастурларини тузади. Ўзининг Азбука- сида Донеллой Х. Медоуз тафаккурни қуйидагича таърифлайди: Тизимли тафаккур - атроф оламни ўрганиш ва англашнинг янги усули бўлиб, унда «ҳамма нарса ҳамма нарса билан алоқадор», унда ўзаро алоқадорлик бир томонлама характерга эга эмас, у қайта алоқалар циклини ташкил қилмайди, унда тизим уни ташкил қилувчи қисмлар моҳиятидан ҳам каттароқ маънога эга. Тизимли тафаккур соҳаси мутахассисларини тизимли фикр юритувчилар, деб атайдилар. Тизимли тафаккур Маркетинг терминлари изоҳли луғатида қуйидагича изоҳланади: 1. Тизимли тафаккур, бир қатордагилардан фарқли ўлароқ, турли қисимлар йиғиндиси эмас, балки яхлит бир бутунлик сифатида қаралади. 2. Тизимли тафаккур нарсаларни аниқлашмас, балки уларнинг алоқадорлигини, унинг дақиқалардаги ҳолатини эмас, балки қонуниятлардаги ўзгаришларни аниқлашга қаратилган. 3. Тизимли тафаккур мураккаб ҳолатлани ташкил қилувчи структураларни фарқлашда зарур бўлади. 4. Тизимли тафаккур моҳияти шундаки, у бир томонлама сабаб-оқибат алоқаларини эмас, балки ўзаро бир-биридан тобеьлигини ҳамда нарсаларнинг статик ҳолатини эмас, жараёнлар ўзгаришини кўришдан иборат. Тизимли таҳлил табиатнинг ҳар қандай тизимини ва унинг мураккаблигини ўрганади. Тизимли тафаккур В.В.Утемов талқинида – тафаккур тизимли ёндашувнинг ҳамма томонларини ҳисобга олади – ҳартомонламалик, ўзаро алоқадорлик, яхлитлик, кўп аспектлилик ҳамда у бўлинмас, синергетик тафаккурда фарқли равишда, ушбу тизимга таъсир қилувчи барча моҳиятли нарсаларни инобатга олади . Тизимли тафаккурнинг муқобилини (алтернативасини) предмет (нарсалар) тафак- кури саналади. Предмет тафаккури объектларни алоҳида кўради, унда барча муҳим қисмлари ҳамда улар орасидаги ички ва ташқи алоқалар ҳисобга олинмайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling