Реферат бажарди: 5-11 ди гуруҳ талабаси Зайнуддинова З. Қабул қилди: кат.ўқ. Урманова Д. Т. Тошкент 2015 й
Download 303.26 Kb. Pdf ko'rish
|
kichik-biznes-va-xususiy-tadbirkorlik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аёллар иш кучининг иқтисодга кириб келиши.
- Йирик ишлаб чиқаришда ходимларнинг қисқариши.
- Янги корхоналар очиш суръатини ортиши
пасайиши. АҚШда яқин 15-20 йил ичида корхоналарнинг
йириклашуви тенденцияси пасайди. Бу, асосан, хизмат кўрсатиш соҳасидаги силжишлар билан боғлиқ. Албатта, бу хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш имкони пастлиги билан белгиланади. Ҳозирги пайтда хизмат кўрсатиш соҳасидаги кичик корхоналар йирик рақобатчиларига нисбатан айрим юмушларни самарали ташкил қила олмоқдалар. Бу биринчи навбатда бошқариш тизимининг соддалиги ва ихчамлиги билан боғлиқ. 9 2) Аёллар иш кучининг иқтисодга кириб келиши. 80 - йиллардаёқ 2 млн. аёл ўз иш жойларини очди. Ҳозир АҚШ да 4,6 млн. корхона аёлларга тегишли бўлиб, улар мамлакатдаги жами кичик корхоналарнинг 30% ни ташкил этади. Бу тенденция давом этса, 2000 йилга бориб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда аёллар ва эркаклар сони тенглашади. 3) Йирик ишлаб чиқаришда ходимларнинг қисқариши. Бу айрим жихатдан демографик омиллар билан боғлиқ. Жумладан, “демографик портлаш” даврида туғилганлар ҳозирда 30 - 40 ёшга, яъни ўз ишини мустақил бошлаш вақтига етдилар. Бундан ташқари, йирик корхоналарда иш ўрни учун кураш, ўрта бўғин ходимларининг қисқартирилиши бевосита кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига таъсир кўрсатади. 4) Янги корхоналар очиш суръатини ортиши. АҚШ да ҳар йили ўртача 200 мингга яқин аҳоли ўзининг янги фирмасини очади. Уларнинг ярмидан кўпи 20 минг доллардан кам оборот билан ўз фаолиятларини бошлайдилар. Уларнинг қарийиб 75% ўз фирмаларида ҳафтасига 50 соат ишлайдилар, 25% эса 70 соат ва ундан ортиқ меҳнат қиладилар. Қарийиб 2/3 қисм янги бизнесни бошловчилар янги ёки энди иш бошлаётган компаниялар ҳисобланадилар, яъни улар амалда ишлаётган корхоналарни сотиб олмай, янгидан ўзлари хусусий бизнесни бошлайдилар. Уларнинг 80% дан ортиғи ўз ишларини ўта самарали ғояларни эмас, балки оддий ишларни тартибли ҳал қилиш билан бошлайдилар. Демак, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига таъсир этувчи омилларни умумлаштирсак, улар қуйидагилардан иборат бўлади: - корхоналар йириклашуви тенденциясининг пасайиши; - аёллар иш кучининг иқтисодга кириб келиши; - йирик ишлаб чиқаришда ходимларнинг қисқариши; - янги корхоналарни очиш суръатининг ортиши ва бошқалар. Барча янги мустақил давлатларда ислоҳотлардан олдинги даврда мулкчиликнинг давлат шакли устунлик қилган. Хўжаликнинг давлат секторида меҳнаткашлар умумий сонининг 4/5 қисми, кооперативларда 14 - 15 % (буларнинг ярмидан кўпи жамоа хўжаликлар (колхозлар)да), хусусий секторда 3% га яқини банд бўлган. Саксонинчи йилларнинг иккинчи ярмида хўжаликнинг кооператив секторини яратиш, ижарани ривожлантиришга ҳаракат қилинган. Бу ҳаракатлар бозор 10 инфратузилмасини ривожланмаганлиги, давлат мулкчилигининг ҳукмронлиги, хўжалик юритишнинг янгича шаклларини давлат секторига қарамлиги, хўжалик қонунларининг ноаниқлиги ва бошқа бир қатор сабаблар туфайли натижасиз бўлган. Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва бошқа объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш иқтисодий ислоҳотларнинг етакчи бўғинидир. Хусусийлаштириш натижасида демократик жамиятнинг ижтимоий заминини ташкил қилувчи хусусий мулкчилик қатлами шаклланиши, бозор иқтисодиёти ва ишлаб чиқаришни самарали ривожланиши учун шароитлар яратилиши керак. Хусусийлаштириш жараёни ўзича жуда оғир ўтади. Бу табиий. Чунки хусусий мулкчиликни яратишдек кенг кўламли фаолият турли хил соҳалар ва корхоналарнинг иқтисодий жихатдан тайёрлигини, иқтисодий манфаатларини, якка ҳукмронликни енгиб ўтишни, шерикчилик асосида тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этилишини, айнан шундай ташкилий ва молиявий муносабатларни шаклланишини, янги молиявий, ишлаб чиқариш, хусусий ўзаро алоқаларни ташкил бўлишини ва манфаатларни чатишиб кетишини ҳисобга олиши керак. Бозор тузилмаларини яратилишида умумдавлат миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда давлат томонидан қўллаб - қувватлаш ва мувофиқлаштириш талаб қилинади. Хусусийлаштирилган мулкка ҳақиқий таклиф ва талабни ҳисобга олган ҳолда молиявий томони ҳақида ҳам ўйлаш ва ҳисоблаб чиқиш зарур. Ниҳоят, амалга оширилаётган тадбирларни қўйилган мақсадларга мослигини таъминлаш керак: фаол ва самарали хўжалик фаолиятидан манфаатдор мулкчилар ва хусусий тадбиркорликнинг ташкилотчилари табақасини ташкил қилиш, бундай фаолиятнинг керакли қизиқтирувчи омиллари, рақобат муҳити ва инфратузилмани яратиш лозим. Ўзбекистонда хусусий тадбиркорликни ривожланиши ва шаклланишининг тарихини уч босқичга бўлиш мумкин: Download 303.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling