Реферат мавзу: " Сиёсий геронтология ва давлат" Тошкент -2023 режа: кириш "


Кексаларга қаратилган давлатнинг ижтимоий сиёсати


Download 159.18 Kb.
bet2/3
Sana22.09.2023
Hajmi159.18 Kb.
#1684685
TuriРеферат
1   2   3
Bog'liq
Сиёсий геронтология ва давлат

Кексаларга қаратилган давлатнинг ижтимоий сиёсати
Жорий асрнинг сўнгги 50 йилида жаҳон миқёсида аҳолининг қариши жараёни шу қадар тез ва изчил ривожланиб бордики, унинг аҳамиятини билмаслик ҳар қандай давлатнинг ижтимоий сиёсати учун салбий оқибатларга олиб келади. Ҳозирги вақтда кексалар аҳолининг учинчи муҳим тоифасига айланди, бу эса ўта жиддий иқтисодий, ижтимоий, тиббий муаммоларни келтириб чиқарди, бунинг эҳтимоли ўтмишда инсоният тасаввур ҳам қила олмаган. Aввало, кексаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларга тиббий хизмат кўрсатишни кенгайтириш, уларни таъминлаш учун шарт-шароит яратиш ва маблағ ажратиш зарурати туғилди. 1940-йилларнинг охирига келиб, кўплаб саноати ривожланган мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар органлари олдида кўплаб муаммолар пайдо бўлди.
Истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ бозор иқтисодиётига ва фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт даражасига эришиш, тинчлик-осойишталикни таъминлашдек улкан мақсадларга эришишда ўз йўлимиз белгилаб олинди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, Президентимиз Ислoм Каримoв тoмoнидан ишлаб чиқилган машҳур бош тамoйилга асoсланган “ўзбек мoдели” самаралари мамлакатимизда амалга oширилаётган ўзгаришлар, xалқимизнинг ҳаёт даражаси ҳва сифати oртиб бoраётганида яққoл намoён бўлмoқда.
Кучли ижтимoий ва иқтисодий сиёсат ана шу тараққиёт мoделининг асoсий йўналишларидан биридир. Ушбу тамoйил асoсида ўтган даврда мамлакатимизда ижтимoий ва иқтисодий сoҳани ривoжлантириш, ёлғиз кексалар, пенсиoнерлар ва нoгирoнлар, кам таъминланганларни манзилли ижтимoий муҳoфазалаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга oширилди.
Дарҳақиқат, юртимизнинг ўзига хос қадриятларидан бири ёши улуғ инсонларга, кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни иззатини жойига қўйиш халқимизнинг улуғ қадриятларидан саналади. Улкан ишлар ва улуғ мақсадлар йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни нуронийларнинг маслаҳати, дуолари билан бошлаймиз, уларнинг ҳаётий тажрибаларига таянамиз. Зеро, “Қариси бор уйнинг – париси бор”, “Қариликни донолик безар” каби халқ мақол ва маталлари бекорга пайдо бўлмаган.
Ана шу қадрият, олижаноб фазилат бугун давлатимиз сиёсатида ҳам ўз ифодасини топганлиги барчамизга маълумдир. Масалан, Бош қомусимизнинг 66-моддасида “Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамғўрлик қилишга мажбурдирлар”, деб кексаларни, она-онани ҳурмат қилиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш фарзандлар учун мажбурийлиги белгилаб қўйилган.
Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида кўплаб имтиёз ва имкониятлар яратилганини фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоялаш учун “Нуроний” жамғармаси фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳар бир йилга ном берилиб, амалга оширилаётган махсус Давлат дастурларида ҳам нуронийлар манфаати устувор йўналиш сифатида белгиланиб келмоқда. Айниқса, бу Қарияларни қадрлаш, Меҳр-мурувват, Ижтимоий ҳимоя, Мустаҳкам оила, Обод турмуш йилларида яққол намоён бўлди.
Шунингдек, 2011 йил 30 майдаги ПҚ–1542-сон “2011–2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсиoнер ва нoгирoнларни ижтимoий ҳимoя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чoра-тадбирлар тўғрисида”ги қарoри ана шу мақсад йўлида олиб борилган xайрли ишлардан биридир. Мазкур қарoр асoсида ёлғиз кексалар, пенсионер ва нoгирoнларнинг турмуш даражаси ва сифатини oшириш, уларни ижтимoий таъминлаш, тиббий-ижтимoий муассасаларнинг мoддий-теxник базасини мустаҳкамлаш ишлари янада такoмиллаштирилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда давлатимиз биринчи раҳбари 2015 йилни мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиб, ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ oдамларга бўлган эътибoри ва ғамxўрлиги унинг маданий даражасини белгилашини, сoдда қилиб айтганда, кексаларга ҳурмат-эҳтирoм, меҳр-oқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг тoм маънoда ажралмас қисмига айланганини алoҳида таъкидлади.
2015 йил 18 февралдаги ПҚ–2302-сон қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида жорий йилда амалга ошириладиган хайрли ишлар белгилаб берилган бўлиб, унга кўра кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш кўзда тутилган.
Бунда ишлаб чиқилган ва чиқилаётган ҳужжатларга мувофиқ, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш режалаштирилган бўлиб, фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш, кексалар ва ногиронларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан, жумладан, имтиёзли асосда таъминлаш, кексаларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган санаторий-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Давлат дастурининг ижросини самарали таъминлаш юзасидан Адлия вазирлиги томонидан республикамизда пенсия ёшидаги тадбиркорларнинг базаси яратилиб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган 2.429 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбирокрлик билан, 534 нафар фуқаро юридик шахс ва 706 нафар фуқаро фермер хўжаликлари ташкил этган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан йуғилланиб келаётганлиги маълум бўлди. Адлия органлари ходимлари томонидан ушбу тадбиркорларда мониторинглар ўтказилиб, улар фаолиятида учраётган муаммолар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларини рағбатлантириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.
2018 йилда Кекса ёшли кишиларга ҳурмат даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилган тадқиқотлар натижаси Ўзбекистон ва Венгрия қарияларни энг эъзозловчи мамлакатлар орасида етакчилик қилаётганини кўрсатди. AgeWell нашри шу ҳақидаги хабари билан бўлишди.
Orb Media кексаларга бўлган ҳурмат даражасини аниқлаш учун 101 мамлакатнинг 150 минг кишиси маълумотларини тўплади. Кекса ёшли кишиларга ҳурмат даражаси бўйича бу мамлакатлар орасида Ўзбекистон ва Венгрия етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Туркия, Руминия, Қозоғистон ва Покистон мамлакатлари келган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар учун нафақалар тайинлаш, тўлаш ва қайта ҳисоблаш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.2022 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи тартиблар жорий этилди:
Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси томонидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронлиги бўлган шахсларга проактив усул асосида ҳар ойлик қўшимча тўлов тайинланди;
Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон ва «Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Ҳужжатларга берилган расмий шарҳда келтирилишича, Ўзбекистонда 2010−2015 йиллар мобайнида кексалар ва пенсионерлар учун мўлжалланган 12 та Саховат ва Мурувват интернат уйлари моддий-техника базалари, 14,6 минг ёлғиз кексалар, пенсионер, ногиронларнинг турар жой шароитлари яхшиланди, 5,4 минг одам реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминланди, 6,4 минг ногирон ва пенсионер санаторияларда соғлиқларини тиклашди. Кўрсатилган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг умумий ҳажми 132,2 миллиард сўмни ташкил этди.
Шу билан бирга, ўтказилган ўрганиш ишлари «Нуроний» жамғармаси давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг манзиллилигини таъминлаш, кекса ёшдагилар, имконияти чекланган одамлар ва ёлғиз кексаларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдам даражаси ва сифатини кўтаришни, шунингдек жойларда туман ва шаҳарлар аҳолисининг замонавий диагностика ва даволаниш услубларидан фойдаланиш имконларини таъминлайдиган тубдан янги ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.
Кексаларни қўллаб-қувватлаш давлат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қариялар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг фаоллигини ошириш, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасида катта авлод вакилларининг ролини ошириш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва қарорида қуйидагилар кўзда тутилган:
оқсоқоллар, кексалар ва фахрийларни ёшларни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига, Ватанга муҳаббат, кексаларни эъзозлаш руҳида тарбиялашга қаратилган ижтимоий фаолиятга жалб этиш;
жойларда кексалар турмуш сифатини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, мамлакат ижтимоий- сиёсий ҳаётидаги иштирокини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга кўмак бериш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда оилаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ёши кекса фаолларни боласи бор муаммоли оилаларга бириктириш, шунингдек ёлғиз ва муҳтож кексаларга ижтимоий ва моддий кўмак кўрсатиш;
«Нуроний» жамғармаси марказий аппаратининг, унинг вилоятлардаги ва туманлардаги бўлинмаларига, «Нуроний» жамғармаси ходим-пенсионерларига давлат бюджетидан пенсияларини тўла ҳажмда тўлаш орқали бюджетдан молияланишини таъминлаш;
ҳар йили «Маҳалла» хайрия фондига Наврўз ва Мустақиллик умуммиллий байрамларига бағишлаб ўтказиладиган ҳашарлардан тушадиган маблағларнинг 10 фоизини «Нуроний» жамғармасига ўтказиш;
«Нуронийлар маскани» комплексларини яратиш ва уларда ўқув заллари, ҳордиқ хоналари, даволаш физкультураси, шунингдек овқатланиш хоналари ва тиббий кабинетларни ташкиллаштириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик тартибида фуқаролар йиғини (овуллар, қишлоқлар, маҳаллалар) раисининг ўринбосари — кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимини киритиш;
«Нуроний» жамғармасининг барча бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, зарур шарт-шароитларни яратиш, мебель, компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан таъминлаш;
касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш учун 2,8 миллион кекса ёшдаги фуқароларнинг барчаси ихтисослаштирилган тиббий бригадалар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш;
бириктирилган патронаж ҳамширалари томонидан саломатликлари устидан доимий назорат орқали кекса ёшдаги фуқаролар орасида касалликлар профилактикаси чораларини кенгайтириш, 15,5 минг ёлғиз кексаларнинг турмуш сифатини ва турмуш даражасини уларга шахсий ижтимоий ходимларни бириктириш орқали ошириш;
кекса ёшдаги шахсларни уларга тўловсиз асосда даволаш ва соғломлаштириш. Шу муносабат билан республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига 20 минг ва вилоятлардаги тиббиёт муассасаларига 215 мингдан зиёд, жами 178,9 миллиард сўм миқдоридаги ордерлар ажратиш кўзда тутилган;
уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз пенсионерлар ва ногиронлар саломатлигини ҳар йил бу контингентга кирган 34 минг одамни 18 миллиард сўм миқдорида санатория-даволаш муассасаларида бепул соғломлаштириш йўли билан саломатликларини яхшилаш;
Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида кексалар, ногиронлар ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун 3 та янги санаторий қуриш ва уларни жиҳозлаш йўли билан қўшимча 50 мингдан зиёд пенсионер ва ногиронларнинг санатория муассасаларида бепул соғломлаштирилишини ташкиллаштириш. Ушбу мақсадни амалга ошириш ишларига давлат бюджети ҳисобидан 13,5 миллиард сўм ажратиш;
имконияти чекланган шахсларнинг турмуш сифатини, ҳар йил бу контингентга кирган 10 минг одамни жами 2,5 миллиард сўм миқдоридаги зарур протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари билан таъминлаш ҳисобидан ошириш;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлар турмуш даражаси ва сифатини ҳар йил ушбу контингентга кирган 4 минг одамни умумий миқдори 3,2 миллиард сўм бўлган асосий озиқ-овқатлар, гигиена воситалари билан таъминлаш йўли билан ошириш;
1941−1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига санаторийларда ҳар йили соғломлаштириш курсидан ўтиш ўрнига йўлланманинг ўртача нархига тенг равишда компенсация олиш ҳуқуқини бериш;
ёлғиз ва кам таъминланган кекса фуқароларни умумий миқдори 6,4 миллиард сўм ҳажмидаги қишки кийим комплекти ва пойафзал, шунингдек қишга ғамлаш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳар йили таъминлаш;
Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида очиқ юракда жарроҳлик операцияларини ўтказиш учун умумий суммаси 9,7 миллиард сўм бўлган ҳудудлараро кардиохирургик марказлар яратиш;
туман (шаҳар)лардаги барча тиббиёт бирлашмалари ва муассасаларини, шунингдек барча вилоятлардаги онкология диспансерларини умумий миқдори 108,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган тегишли замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш;
кексалар ва ногиронларнинг 23 та Саховат ва Мурувват уй-интернатлари моддий-техника базасини умумий миқдори 207 миллиард сўмга тенг ҳажмда мустаҳкамлаш.
Дастурни молиялаштиришга 688,2 миллиард сўм йўналтирилади, шунингдек халқаро молиявий тузилмаларнинг 108,7 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги кредит ва грант маблағларини жалб этиш кўзда тутилган.


ХУЛОСА
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда ёши улуғ инсонларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шароит яратилмоқда. Бу каби кенг кўламли ислоҳотлар замирида, аввало, жамиятимизни янада эркинлаштириш, ҳаётимизни бунданда обод ва фаровон қилиш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш сингари эзгу мақсадлар мужассамдир. Зеро, юртимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашда, Ватанимизнинг иқтисодий салоҳияти юксалишида ёши улуғ инсонларнинг ўрни беқиёсдир.
Хулоса урнида шуни таькидлаш жойизки ижтимоий жиҳатдан геронтология:
• кекса кишиларнинг шахсий тажрибалари;
• кексаларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеи
• кексаларга нисбатан ижтимоий сиёсатни Шунингдек, эрта касбий қариш сабаблари, ҳаётнинг пенсия олди ва нафақага чиқиш даврлари, меҳнат қобилияти, кексаларнинг касбий ва ижтимоий фаоллигига эътибор беради. Ижтимоий геронтология ўз фаолиятининг яна бир муҳим жиҳати - ижтимоий ишга эга бўлиб, унинг мазмуни қуйидагича:
• кексалар ва қариялар, турмуш даражаси паст, ижтимоий алоқалари бузилган кексалар оилалари ва гуруҳларига амалий ёрдам кўрсатиш;
• кексалар ва қарияларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширадиган шарт-шароитларни яратиш;
• кексалар ва кексаларга нисбатан ижтимоий ҳимоя сиёсатини шакллантириш;
• қарилик ва қариликнинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича профилактика дастурларини ишлаб чиқиш;
• кексаларнинг турмуш шароити ва моддий фаровонлигини яхшилаш бўйича маълумотлар банкини яратиш бўйича объектив тасдиқланган натижаларни олиш мақсадида ижтимоий экспериментлар ўтказиш.
Ижтимоий геронтология мамлакатдаги демографик силжишлар қонуниятларини, қариган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини, ўртача умр кўришнинг нисбатан пастлиги ва "пенсияга чиққан одамларнинг юқори ўлими сабабларини" ўрганишни энг муҳим вазифалардан бири деб билади.

Download 159.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling