Реферат мавзу: Мактабгача ёшидаги болаларнинг ривожланиши ва тарбияси


Замонавий педагогикада шахс шаклланишига доир тўрт ёндашув қарор топтан


Download 93.5 Kb.
bet3/5
Sana13.02.2023
Hajmi93.5 Kb.
#1194205
TuriРеферат
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мактабгача ёшидаги болаларнинг ривожланиши ва тарбияси

Замонавий педагогикада шахс шаклланишига доир тўрт ёндашув қарор топтан:

  1. Биологик ёндашув - инсон табиий мавжудот бўлиб, унинг бутун хатти-ҳаракатлари туғма инстинкт ва эҳтиёжлар натижасидир. Инсон жамият талабларига бўйсунишга мажбур, шу билан бирга табиий эҳтиёжларини ҳам намоён қилиб боради.

  2. Ижтимоий ёпдашув - инсон биологик мавжудот сифатида туғилади, фақат ҳаётий фаолияти давомида бошкалар билан доимий мулоқот ва ижтимоий гуруҳларнинг таъсири остида ижтимоийлашади

  3. Психологик ёндашув - инсондаги психик жараёнлар (сезги, идрок, фикрлаш кабилар) табиий тавсифга эга, инсоннинг йўналганлиги - кизикишлари, қобилиятлари ижтимоий ҳодиса саналади.

  4. Яхлит ёндашув - шахс яхлит тавсифга эга бўлиб, унинг ривожига нафақат унинг фаолиятидаги ўзига хосликлар, балки турмуш тарзи ҳам таъсир кўрсатади. Шу билан бирга ижтимоий ҳаёт натижалари - мотив, мақсад, қизиқиш кабилар ҳам унинг ривожланишида муҳим роль уйнайди.

Ривожланишнинг ёш ва ўзига хос хусусиятлари.
Муайян бир ёш даврига хос бўлган анатомик, физиологик (жисмоний) ва психологик хусусиятлар ёш хусусиятлари деб аталади. Ана шу ёш хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбия иши ташкил этилади. Шунда бола ривожланишига тарбия таъсири кучли бўлади. Болаларнинг тарбиясига тўғри ёндашиш, уни муваффақиятли ўқитиш учун бола ривожланишидаги турли ёшдаги даврларига хос хусусиятларни билиш ва уни ҳисобга олиш муҳимдир. Чунки бола организмининг ўсиши ҳам, ривожланиши ҳам, психик тараққий этиши ҳам турли ёш даврларида хилма-хил бўлади. Абу Али ибн Сино, Ян Амос Коменский, К. Д. Ушинский, Абдулла Авлонийлар ҳам болани тарбиялаш зарурлигини уқтириб ўтган. Боланинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиш жуда мураккаб. Чунки бир хил ёшдаги болалар ҳам психик жиҳатдан турлича бўлиши мумкин.
М: кўриш ва эшитиш қобилияти, фаоллиги, тез англаш, суст фикр юритиши, ховлиқма ёки вазминлиги, сергап ёки камгаплиги, серғайрат ёки ғайратсизлиги, ялқов ёки тиришқоқлиги, пала-партиш ва чала ишлайдиган, йиғинчоқлиги ёки ишга тез киришиб кетиши кабилар нерв фаолияти тизимининг таъсири бўлиб, тарбиячи уларни билиши зарур.
Боланинг индивидуал, ўзига хос хусусиятини билиш учун темпераментнинг умумий типлари ва боланинг ўзига хос хусусиятини ўрганиш методикасини билиш муҳим. Темперамент (лот. “temperamentum’' - қисмларнинг бир-бирига муносабати) шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари мажмуидир.

Download 93.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling