Спорт фаолиятининг спортчилар руҳиятига таъсирини ўрганиш:
спорт мусобақаси жараёнини психологик жиҳатдан таҳлил қилиш (спорт турларини алоҳида ва умумий таҳлил қилиш);
спорт машғулоти ва мусобақасининг спортчи характерига таъсирини ўрганиш;
спортчиларнинг ахлоқий ва иродавий сифатларини ўрганиш;
спортчи фаолиятининг шарт-шароитларини психологик таҳлил қилиш;
жамоада спортчиларнинг ўзаро муносабатлари ва ташкилотчилик қобилиятларини тажриба ёрдамида шакллантириш.
Спорт машғулотини сифатли ташкил қилиш мақсадида махсус психологик кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва жорий этиш:
спортчи организмининг юқори даражада ишчанлиги ва руҳий фаоллигини ўстириш йўлларини топиш;
спортнинг алоҳида турлари учун янги психологик услублардан фойдаланиш. Масалан, психодиагностика услуби ёрдамида спортчининг ижтимоий ва оилавий шароити, муҳити, билиш жараёнлари психологияси, спорт қобилиятлари кабилар ўрганилади;
д) спорт машғулоти жараёнини сифатли ташкил қилиш учун спорт анжомлари билан таъминлаш.
Спортчининг мусобақадати олдинги тайёргарлик ҳолатининг психологик хусусиятларини ўрганиш. Спортчи йил давомида мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик ишларини олиб борса, йиллик юклама (машғулот)ларни илмий асосда режалаштирса, у мусобақада фаол иштирок қилади ва юқори кўрсаткичларни қўлга киритишга эришади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, спортчининг мусобақадан олдинги тайёргарлик ҳолатининг қуйидаги психологик жиҳатларига алоҳида эътибор бериш керак:
а) юқори даражада ишчанликни вужудга келтириш ва чидамлиликни ўстириш услубларидан фойдаланиш;
б) спортчининг мусобақадан олдинги ва мусобақа жараёнидаги руҳий ҳолатини ўрганиш;
д) спортчиларнинг ноқулай руҳий ҳолатдан чиқиб кетиш йўлларини излаб топиш;
э) спортчиларни психологик тайёргарлик ва чиниқиш услубларидан фойдаланишга ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |